Молия вазирининг 26.06.2019 й. 79-сон "Харид килиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш хақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.07.2019 й. 3016-2-сон билан рўйхатга олинган
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
04.07.2019 й.
N 3016-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
26.06.2019 й.
N 79
БУЙРУҒИ
Харид килиш тартиб-таомилларини ташкил этиш
ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
қўшимчалар киритиш хақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон "Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 185-сон буйруғи (рўйхат рақами 3016, 2018 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2018 й., 22-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. Кучкаров
ИЛОВА
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил
этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга киритилаётган қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 87-1-банд билан тўлдирилсин:
"87-1. Уч ёки ундан ортиқ танлов иштирокчилари - маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин.".
2. Қуйидаги мазмундаги 164-1-банд билан тўлдирилсин:
"164-1. Уч ёки ундан ортиқ тендер иштирокчилари - маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин.''.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 4 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 8 июль, 27-сон, 497-модда