Молия вазирининг 01.07.2019 й. 81-сон "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.07.2019 й. 2175-5-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.07.2019 й.
N 2175-5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
01.07.2019 й.
N 81
БУЙРУҒИ
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини
тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг
механизми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруғи (рўйхат рақами 2175, 2010 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Вазир Д. Кучкаров
ИЛОВА
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини
тўлаш бўйича компенсация пул тўловларнинг
механизми тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 1 ва 1-1-бандлардаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 2-банддаги "Энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 11-банддаги "почта алоқаси ташкилоти" деган сўзлар "компенсацияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 14-банддаги "бош бошқармаси" деган сўзлар "департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 12 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 15 июль, 28-сон, 512-модда