Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 19.08.2019 й. 348-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.08.2019 й. 1345-5-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.08.2019 й.

N 1345-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.08.2019 й.

N 348-мҳ


БУЙРУҒИ




Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 16 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 1345, 2004 йил 30 апрель) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 7 августдаги 17-25/367-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 1 мартдаги 564-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1345, 2004 йил 30 апрель);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 26 ноябрдаги 24/13-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1345-1, 2004 йил 31 декабрь);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 5 июндаги 21/6-сон "Тижорат банклари томонидан фермер ҳўжаликларини ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1345-2, 2010 йил 23 июнь);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/5-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1345-3, 2012 йил 22 июнь);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 26 августдаги 21/3-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1345-4, 2017 йил 6 сентябрь).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 26 август, 34-сон, 603-модда