Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2004 й. 300-сон "Польша Республикасидаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонасини Польша Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2004 й.

N 300


ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОШ КОНСУЛХОНАСИНИ

ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИ ЭТИБ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Польша Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг изчил ривожланиши ва кенгайиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Варшава шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси Польша Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси этиб қайта ташкил этилсин.


2. Польша Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг 2004 йил учун штат жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Элчихона дипломатик таркиб ходимлари сони 3 нафар ва маъмурий-техник таркиб ходимлари 1 нафардан иборат этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2004 йилнинг қолган даври учун кўрсатиб ўтилган Элчихонанинг таъминотига харажатлар сметасини Молия вазирлиги билан келишиб олсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2004 йилдан бошлаб Элчихонанинг жорий харажатларини бюджетда навбатдаги молиявий йилда хорижий муассасаларни маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган ҳажми доирасида молиялаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда Элчихонани штат жадвалига мувофиқ бутлаш учун номзодлар юзасидан таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 декабрдаги 429-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири С.С. Сафоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов