Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2019 й. ПҚ-4475-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2019 й.

N ПҚ-4475



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. 2019 йил 31 май куни Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари божхона органларининг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 октябрь, 41-сон, 767-модда