Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисида Шартнома (Тошкент, 2018 йил 17 август)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси билан

Тожикистон Республикаси ўртасида

стратегик шериклик тўғрисида

ШАРТНОМА


Тошкент, 2018 йил 17 август


ЎзР 2018 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-505-сонли

Қонуни билан тасдиқланган


2018 йил 18 декабрдан кучга кирган



Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг тарихий ва маданий умумийликлари, дўстона ва аҳил қўшничилик муносабатларини инобатга олган ҳолда,

2000 йил 15 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисидаги Шартномага асосланиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми мақсад ва принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг бошқа умумэътироф этилган нормаларига содиқ эканликларини яна бир бор тасдиқлаб,

Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда,

икки томонлама муносабатларни ўзбек-тожик ҳамкорлигининг замонавий ривожланиш салоҳияти ва ҳақиқий эҳтиёжларига муносиб бўлган, сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга интилиб,

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг асоси сифатида стратегик шерикликнинг шартномавий-ҳуқуқий мустаҳ

...