Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2018 йил 13 сентябрь)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида
фан ва технологиялар соҳасида
ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Тошкент, 2018 йил 13 сентябрь
12-моддага мувофиқ 2018 йил
13 сентябрдан кучга кирган
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,
икки давлат иқтисодиётини ривожлантиришда фан ва технологияларнинг ўрни муҳимлигини англаб,
давлатлар ўртасида илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни истаган ҳолда,
икки мамлакатнинг илмий ташкилотлари ва олимлари ўртасидаги самарали ва жадал ҳамкорликка кўмаклашишни ният қилиб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар мазкур Битим қ
...