Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2019 й. 939-сон "Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2019 й.

N 939



ТУРҒУН ОРГАНИК ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ

МОДДАЛАР    ҲАҚИДАГИ    СТОКГОЛЬМ

КОНВЕНЦИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси томонидан Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси ратификация қилинганлиги муносабати билан ҳамда Конвенция қоидаларидан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мажбуриятлари самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси (кейинги ўринларда Конвенция деб аталади) амалга оширилиши учун масъул ваколатли орган этиб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига:

Конвенция қоидалари амалга оширилишини таъминлаш бўйича вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Конвенция бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳаракатлар режасини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва мунтазам равишда янгилаш;

Конвенция талабларини бажариш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилишни таъминлаш юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Конвенция қоидаларини амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган ҳақида Конвенциянинг Котибиятига тегишли хабарнома юборсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 ноябрь