Соғлиқни сақлаш вазирининг 12.11.2019 й. 96-сон "Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.12.2019 й. 3200-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.12.2019 й.
N 3200
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
12.11.2019 й.
N 96
БУЙРУҒИ
Рецептсиз бериладиган дори воситалари
рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 22 октябрдаги 50-сон "Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3087, 2018 йил 12 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2018 й., 10/18/3087/2179-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Шадманов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 6 декабрь