Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.2019 й. 978-сон "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.12.2019 й.
N 978
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида
ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 4 июндаги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4351-сон қарорига мувофиқ Вазирлир Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 6-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 9 декабрдаги
978-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал
хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 9-бандда:
а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
"ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва методологик таъминлаш";
б) олтинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 10-бандга қуйидаги мазмундаги "и" кичик банд қўшилсин:
"и) ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва методологик таъминлаш соҳасида:
ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганади ва умумлаштиради ҳамда уларни норматив тартибга солиш бўйича таклифлар киритади;
"Обод ҳудуд" тизимини (электрон онлайн-майдонча) ишлаб чиқади, жорий этади ва аxборот билан таъминлашни амалга оширади;
давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ва кўрсатиладиган xизматлар сифатини оширишга қаратилган давлат-xусусий шериклик меxанизмларини ободонлаштириш соҳасига босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклифлар киритади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 9 декабрь