Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 25.01.2020 й. 2/7-сон "GlobUzCard" банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.02.2020 й. 2884-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2020 й.

N 2884-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.01.2020 й.

N 2/7


ҚАРОРИ




"GlobUzCard" банклараро универсал

чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 8 апрелдаги 7-А/4-сонли "GlobUzCard" банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2884, 2017 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 20-сон, 377-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                            М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 10 февраль, 5-сон, 56-модда