Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.07.2017 й. ПФ-5112-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
13.07.2017 й.
N ПФ-5112
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИНИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4944-сон Фармонига мувофиқ:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4631-сон Фармони иловасининг 5-банди.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)