Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2020 й. 106-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
20.02.2020 й.
N 106
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ
МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ,
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЖИСМОНИЙ
ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА
ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ҳамда юқори меҳнат самарадорлигига эришаётган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, талабаларга жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 20 февралдаги
106-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 467-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада:
а) III бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
III. Талабалар билими ва битирувчилар сифати |
27 |
||
15. |
Талабаларнинг билим даражаси (назорат ишлари натижалари асосида) |
8 |
||
16. |
Битирувчиларнинг ишга жойлашиш даражаси (битирганидан сўнг 6 ой ичида) |
8 |
||
17. |
Олий таълим муассасалари битирувчилари билим ва кўникмалари сифати ҳақида иш берувчиларнинг баҳоси (сўровнома асосида аниқланади) |
8 |
||
18. |
Рейтинг йилида халқаро ва республика олимпиадаларида, нуфузли танловлар ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган талабалар салмоғи, шу жумладан: |
3 |
||
а) халқаро миқёсда |
2 |
|||
б) республика миқёсида |
1 |
"; |
б) қуйидаги мазмундаги IV бўлим қўшилсин:
" |
IV. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича фаолияти |
3 |
||
19. |
Спорт клуби ва секцияларига аъзо бўлиб, спорт билан мунтазам шуғулланувчи ҳамда спорт таснифига (разрядга) эга бўлган талабалар сони |
2 |
||
20. |
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича моддий-техник базанинг ҳолати, спорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва жиҳозланиш даражаси |
1 |
". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 21 февраль