Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 15.02.2020 й. 3/11-сон "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.04.2020 й. 2465-8-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.04.2020 й.

N 2465-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.02.2020 й.

N 3/11


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек

унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банки раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда);


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/5-сонли "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2465-1, 2013 йил 4 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 640-модда);


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 21 февралдаги 4/5-сонли "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2465-2, 2014 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 11-сон, 129-модда);


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2465-3, 2015 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 40-сон, 522-модда);


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2465-4, 2017 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 710-модда);


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/1-сонли "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2465-5, 2017 йил 22 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 47-сон, 1164-модда);


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/10-сонли "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2465-6, 2019 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 17-сон, 343-модда);


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/8-сонли "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2465-7, 2019 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 41-сон, 782-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 апрель, 15-сон, 166-модда