Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2020 й. 246-сон "Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг) тизимини ўзгартириш" инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.04.2020 й.
N 246
"АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ҲИСОБ-КИТОБ (БИЛЛИНГ)
ТИЗИМИНИ ЎЗГАРТИРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ
БЎЙИЧА ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИНИНГ
АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Республикамизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармонига мувофиқ "COSCOM" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - "COSCOM" МЧЖ) томонидан "Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг) тизимини ўзгартириш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) амалга оширилаётганлиги;
инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорининг 7-иловасига асосан 2020-2022 йилларда амалга оширилиши белгиланганлиги;
инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 47 834,3 минг АҚШ доллари эквиваленти, шу жумладан, 28 500,0 минг АҚШ доллари - лицензиялар ва автоматлаштирилган ҳисоб-китоб тизимини (BSS) қўллаб-қувватлаш (кейинги ўринларда - 1-босқич), 19 334,3 мингАҚШ доллари - ускуна (аппаратли таъминот) ва учинчи шахслар томонидан етказиб бериладиган дастурий таъминотнинг (кейинги ўринларда - 2-босқич) шартнома қиймати ва бошқа сарф-харажатлар учун ажратилганлиги;
1-босқич доирасида ўтказилган тендер якунлари бўйича тендер ғолиби "Нэксайн" АЖ (Россия Федерацияси) ва "COSCOM" МЧЖ ўртасида шартнома имзоланганлиги;
2-босқич доирасида 2020 йил май ва июнь ойларида "COSCOM" МЧЖ томонидан тендер эълон қилиниши ва унинг натижаларига кўра тендер ғолиби билан шартнома(лар) тузилиши режалаштирилганлиги;
инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбаи этиб "COSCOM" МЧЖнинг ўз маблағлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. "Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг) тизимини ўзгартириш" инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 22 апрелдаги
246-сон қарорига
ИЛОВА
"Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг)
тизимини ўзгартириш" инвестиция лойиҳаси
бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий
техник-иқтисодий параметрлари
минг долл.
Т/р |
Кўрсаткич номланиши |
Жами ўзлаштириладиган инвестициялар |
Шундан, марказлашмаган инвестициялар |
1. |
Лойиҳанинг умумий қиймати |
47 834,3 |
47 834,3 |
2. |
Капитал қўйилмаларнинг қиймати |
47 834,3 |
47 834,3 |
Шу жумладан: |
|||
Машина, ускуналар ва лицензиялар |
47 834,3 |
47 834,3 |
|
Қурилиш-монтаж ишлари |
- |
- |
|
Инвестиция давридаги молиявий харажатлар |
- |
- |
|
Дастлабки айланма капитал |
- |
- |
|
Бошқа харажатлар |
- |
- |
|
3. |
Мавжуд асосий фондларнинг қиймати |
- |
- |
4. |
Ташкилотнинг қуввати, шу жумладан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажми, мўлжалланаётган йиллик экспорт ҳажми |
12 миллион абонентга хизмат кўрсатувчи ускуна (аппаратли таъминот); 10 миллион абонентга хизмат кўрсатадиган дастурий таъминот, шундан олдиндан тўлов (prepaid) - камида 9,1 миллион дона ва кейинги тўлов (postpaid) - камида 900 000 дона. Индикатив кўрсаткичлар: а) овозли алоқа: ҳар бир абонент учун ҳисобдаги пул маблағларининг ўртача баланслари сони - 30 та; бир абонент учун уланиш мумкин бўлган даврий хизматлар (пакет) сони - 5 та; GSM тармоғидаги ҳар бир фаол абонент учун энг банд соатда (ЭБС) овозли қўнғироқлар сони - 3,5 та; б) маълумотларни узатиш: секундига транзакциялар сони - 15 000 та; интернет-сессиянинг ўртача давомийлиги камида 40 дакиқа; битта интернет-сессиядаги янгиланишлар сони - 5 та; бир вақтнинг ўзида ўтказиладиган интернет- сессиялар сони - 7 000 000 та; в) CMC: смс-сессиялар учун сониялар сони - 1 500 та; г) қўшимча кўрсаткичлар: ЭБСда тўлдириш сони - 250 000 та; кунига буюртмалар сони - 1 500 000 та; замонавий технологияларни кўллаб- қувватлаш, шу жумладан: LTE технологиясидаги роуминг; талаб бўйича видео (VoD); видеоузатма (streaming); IP тармоқлари орқали овоз (VoIP); уяли алоқа оператори рақамини алоқа операторлари (MNP) ўртасида ўтказиш; 5G авлод технологиялари. |
|
5. |
Ташкил этиладиган янги иш ўринлари сони |
- |
|
6. |
Лойиҳанинг мўлжалланаётган ўзини қоплаш муддати |
53 ой (4,4 йил) |
|
7. |
Инвестиция даврининг давомийлиги |
6 ой |
|
8. |
Ишлаб чиқариш фондларининг қиймати |
19 334,3 |
|
9. |
Кредит ва бошқа қарз маблағларини сўндириш муддати, шу жумладан, валютадаги қарзлар |
- |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 23 апрель