Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2020 й. ПҚ-4694-сон "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2020 й.

N ПҚ-4694



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА



1. Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенцияга (1990 йил 26 июнь, Истанбул) унинг қуйидаги иловаларини қабул қилиб қўшилинсин:

А-илова. "Вақтинча олиб кириш ҳужжатлари тўғрисида (А.Т.А карнетлари ва C.P.D карнетлари)";

В.1-илова. "Кўргазмалар, ярмаркалар, конференциялар ёки шу каби тадбирларда намойиш қилиш ёхуд фойдаланиш учун товарлар тўғрисида";

В.2-илова. "Профессионал асбоб-ускуна тўғрисида";

В.3-илова. "Тижорат операцияси муносабати билан олиб кирилган контейнерлар, поддонлар, ўрамлар, намуналар ва бошқа товарлар тўғрисида";

В.5-илова. "Таълим, илмий ёки маданий мақсадларда олиб кирилган товарлар тўғрисида";

В.6-илова. "Саёҳатчиларнинг шахсий буюмлари ва спорт мақсадларида олиб кирилган юкларга тегишли илова".


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вақтинча олиб кириш тўғрисидаги ҳужжатларни бериш учун масъул бўлган ва вақтинча олиб кириш шартлари бузилган тақдирда божхона тўловларини тўлаш бўйича кафолатловчи ваколатли ташкилот этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномага қўшилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида, вақтинча олиб кириш тўғрисидаги ҳужжатларни бериш учун масъул бўлган ва вақтинча олиб кириш шартлари бузилган тақдирда божхона тўловларини тўлаш бўйича кафолатловчи ваколатли ташкилот тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси икки ой муддатда Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенцияни (1990 йил 26 июнь, Истанбул) қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирлик ҳамда идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси учун кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 176-модда