Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2020 й. 290-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаларидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2020 й.

N 290




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИГА

МУРОЖААТНОМАЛАРИДАН   КЕЛИБ   ЧИҚАДИГАН,

ТЕГИШЛИ ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ДАВЛАТ ДАСТУРИ

БАЖАРИЛИШИНИНГ БОРИШИ ЮЗАСИДАН ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ҲИСОБОТИНИ ОЛИЙ МАЖЛИСГА

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган Ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби, шунингдек, мазкур ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси ва Сенат қарорлари ижроси устидан назоратни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаларидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар раҳбарларига Давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини шакллантириш учун зарур маълумотларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши ҳамда тақдим этилиши учун шахсий масъулият юклансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 май