Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2020 й. 392-сон "Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.06.2020 й.
N 392
АГРАР СЕКТОРНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
ТЕХНИКАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ДАВЛАТ
ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Республика қишлоқ хўжалигига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, захира ерлари, қайта тикланадиган ҳамда фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини ўзлаштириш ва қисқа муддатларда ишлов бериш ҳамда пахта теришни механизациялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Textile Technologies Group" МЧЖ томонидан 2020 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида 54 млн АҚШ долларига тенг 1 000 дан ортиқ юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникалари, шу жумладан 66 та пахта териш машиналари кластернинг ўз маблағлари, шунингдек жалб этилган хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан харид қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг Сирдарё вилояти Оқолтин ва Сардоба туманларида ҳамда Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка ва Чиноз туманларида "Textile Technologies Group" МЧЖ ва "ЎзКейсагролизинг" МЧЖ орқали (Case New Holland Industrial компанияси, "ЎзКейсагролизинг" ҚК МЧЖ ва "Textile Technologies Group" МЧЖ ўрталаридаги уч томонлама шартномага асосан) иловадаги рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва эҳтиёт қисмларини:
2021 йил 31 декабрга қадар божхона божидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этиш;
қўшилган қиймат солиғини тўлашни 360 кун муддатга кечиктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 19 июндаги
392-сон қарорига
ИЛОВА
"Textile Technologies Group" МЧЖ шаклидаги хорижий
корхона қошида ташкил қилинган агросаноат
кластерининг қишлоқ хўжалик техникалари
РЎЙХАТИ
Техниканинг номи |
Русуми |
Миқдори (дона) |
ТИФ ТН коди |
Трактор Case IH 140 от кучи |
Puma 140 AFS |
100 |
87 01 |
Трактор Case IH 210 от кучи |
Puma 210 |
20 |
87 01 |
Ғалла ўриш комбайни Case |
AF 4088 4WD |
23 |
8433 51 000 |
Пахта териш комбайни Case 6 қатор |
CE 635 (76cm) |
26 |
84 33 |
Пахта териш комбайни Case 4 қатор |
CE 420 (76-90cm) |
20 |
84 33 |
Пахта териш комбайни 6 қатор |
JOHN DEERE CP 690 |
20 |
84 33 |
Фронтал юк ортгич Case |
695 ST |
10 |
8429 51 990 0 |
Пресслагич машина New Holland |
BC 5070 |
40 |
84 33 40 |
Омоч 3+1 Kongskilde |
Overum CX F 41080E, 3+1 |
100 |
84 32 |
Омоч 4+1 New Holland |
PHF 51080S, 4+1 |
20 |
84 32 |
Дискли борона Ma/ag |
Trailed offset EDVI 940 32 12 |
20 |
8432 29 100 0 |
Дискли борона Ma/ag |
Trailed offset EDVI 940 36 12 |
6 |
8432 29 100 0 |
Дискли борона Ma/ag |
"X" section EDX 2000 P 44 12 |
22 |
8432 29 100 0 |
Ғўзапоя майдалагич Falc |
Shredder 4200 (for 6 rows of cotton at 76cm) |
18 |
8437 |
Трактор учун юк ортгич Case Puma 140 от кучи |
Front Loader for Puma 140 |
12 |
8432 90 000 0 |
Трактор учун пневматик болға |
CB61 |
2 |
8432 90 000 0 |
Пневматик чигит экиш мосламалари |
4 қатор |
20 |
8432 31 900 0 |
Пневматик чигит экиш мосламалари |
6 қатор |
50 |
8432 31 900 0 |
Культиватор |
6 қатор |
200 |
8432 29 100 0 |
Трактор тиркамаси (тележка) |
12 тонналик |
160 |
8607 |
Трактор учун юқори клиренсли ғилдирак (шина ва дискли тўплам) |
270/95 R38, 270/95 R48 |
400 |
4011 70 000 0 |
Жами |
1289 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 19 июнь