Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 19.08.2020 й. 16/11-сон "Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.08.2020 й. 3002-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.08.2020 й.

N 3002-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.08.2020 й.

N 16/11


ҚАРОРИ



Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкида депозитга ўтказиладиган

мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3002, 2018 йил 25 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/3002/1102-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкида депозитга ўтказиладиган

мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 2-банд "резервлар нормативи," деган сўзлардан кейин "мажбурий резервларнинг норматив миқдоридан чегириладиган маблағлар меъёри," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 2-илованинг 29-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

29.

Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари

10100


Х

Х

Х

Х


".


3. 3-илованинг қирқ иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29-сатр. Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари. Бу сатрда 10100 баланс ҳисобварағининг Марказий банк бошқаруви томонидан чегирилиши белгиланган миқдори кўрсатилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 август, 34-сон, 401-модда