Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2020 й. 645-сон "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2020 й.

N 645




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИ ҲАЙЪАТИ АЪЗОЛАРИ ТАРКИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига ҳамда 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 9 (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1. Хусанов Нозим Бахтиёрович

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


2. Мухитдинов Эркин Мадорбекович

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари


3. Умурзаков Баходир Хамидович

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари


4. Якубов Нодирбек Гулмурадович

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи


5. Одинаев Кудратулло Асатуллоевич

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи


6. Махмудов Темур Асомидинович

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи


7. Пўлатов Шухратжон Қурбанович

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик дастурини мониторинг қилиш ва шакллантириш бошқармаси бошлиғи


8. Мамарасулов Фазлиддин Умарович

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи


9. Тўрабеков Машраббек Улуғбекович

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташкилий ва ижро интизоми назорати бошқармаси бошлиғи


    

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги 90-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 октябрь