Тадбиркорларга ёрдам сифатида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Кичик ва ўрта бизнесни
тадқиқ этиш дастури
ХАЛҚАРО МОЛИЯ КОРПОРАЦИЯСИ |
ШВЕЙЦАРИЯНИНГ ИҚТИСОДИЁТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОТИБИЯТИ |
ТАДБИРКОРЛАРГА ЁРДАМ СИФАТИДА
ТЕКШИРИШЛАР ҲАҚИДА
НИМАНИ БИЛИШ ЗАРУР
Қўлланманинг мазмуни Халқаро Молия корпорацияси (IFC), Швейцариянинг Иқтисодиёт бўйича Давлат Котибияти ва Жаҳон банки томонидан ушбу қўлланмада баён этилган ва эслатиб ўтилган қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатларга баҳо беришни назарда тутмайди. Ушбу қўлланма юристлар ва бошқа мутахассисларнинг маслаҳати ўрнини ўтамайди. Қўлланманинг матни қонун талабига мувофиқ манбага ҳавола қилинган ҳолда олдиндан келишилмасдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилиши мумкин.
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
МУРОЖААТНОМАСИ
Ҳурматли тадбиркор!
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги номидан Сизнинг эътиборингизга кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказишга оид кенг қамровли масалалар бўйича тадбиркорлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган ахборот қўлланмаси таклиф этилмоқда. Вазирликнинг муҳим вазифаларидан бири бу хусусий секторнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи маъмурий тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек кичик ва хусусий тадбиркорлик секторининг ривожланишига назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишларнинг салбий таъсирини камайтиришдан иборатдир. Бу йўналишда вазирлик томонидан мунтазам иш олиб борилмоқда. Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ташкил этилиб, унга юклатилган вазифалар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида адлия идоралари томонидан амалга оширилиб келинмоқда. Умид қиламизки, ушбу қўлланма тадбиркорларимизнинг ўтказиладиган текширишларга янада тайёрроқ бўлишларига, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳимояланганлигини оширишга имкон беради, натижада ҳам тадбиркорлар, ҳам назорат қилувчи органлар томонидан содир қилинаётган қонунбузарликларнинг сонини камайишига олиб келади. Бу эса, бугунги кунда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий вазифаларидан бири - Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторни янада ривожлантириш учун яхши асосдир.
Х.Содиқов,
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирининг ўринбосари.
ХАЛҚАРО МОЛИЯ КОРПОРАЦИЯСИНИНГ
МУРОЖААТНОМАСИ
Ҳурматли тадбиркор!
Халқаро молия корпорацияси (ХМК) Сизнинг эътиборингизга янги ахборот қўлланмасини тақдим этиш шарафига муяссар бўлмоқда. Умид қиламизки, ХМК ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамкорлигида яратилган ушбу нашр тадбиркорларга самарали кўмак воситаси бўлади ҳамда тадбиркорларнинг текширишлар соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилади. Қўлланма тадбиркорларга назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишлар юзасидан Ўзбекистонда кўплаб ишбилармон одамларни ташвишга солаётган саволларга, шу жумладан текширишлар ўтказиш тартиби ва жараёни, назорат қилувчи органлар ваколатлари, тадбиркорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш воситалари ва усулларига оид саволларга аниқ ва батафсил жавоб олиш имконини беради.
Марк Ханнафин,
Марказий Осиёда хусусий
секторни ривожлантириш Дастурининг
минтақавий раҳбари.
АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР.
ТЕКШИРИШЛАР, УНИНГ ТУРЛАРИ, ДАВРИЙЛИГИ.
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР.
Текшириш - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши (1).
2. Текширишлар турлари, уларнинг даврийлиги
Текширишлар режали, комплекс, режадан ташқари, қисқа муддатли, муқобил, тафтиш шаклида, назорат тартибида бўлиши мумкин.
Режали текшириш - Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш) томонидан тасдиқланган йиллик (чораклик) режа-жадвал асосида бир ёки бир неча назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текшириш.
Режали текширишлар кўпи билан бир йилда бир марта ёки солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаётган ҳамда қар йилги аудиторлик хулосаси тайёрлаётган тадбиркорлик субъектларида кўпи билан икки йилда бир марта ўтказилади.
Комплекс текшириш - бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ назорат қилувчи органлар амалга оширадиган текшириш (2). Комплекс текшириш режали текширишнинг бир тури бўлиб, текширувчи ва текширилувчининг вақтини тежаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашув ҳолатларини чеклаш мақсадида, қоида тариқасида, бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилади.
Режадан ташқари текшириш - назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва ҳолларда амалга ошираладиган, йиллик (чораклик) текширишлар режасига киритилмаган текшириш (шу жумладан қисқа муддатли) (3).
Режадан ташқари текширишлар бундай текширишни ўтказиш заруриятини талаб қилувчи қолларда ўтказилади. Текширувчи орган режадан ташқари текшириш ўтказиш учун Кенгаш томонидан рухсат этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир қаторда, текшириш ўтказиш санаси ва текширишни ўтказиш юклатилган мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган тегишли буйруқни расмийлаштириши лозим.
Режадан ташқари текширишлар қуйидаги ҳолларда ўтказилиши мумкин (4):
Текшириш ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорида текшириш ўтказиладиган корхонанинг номи кўрсатилган қолда назарда тутилган бўлиши мумкин;
Назорат қилувчи органга хўжалик юритувчи субъект томонидан қонунлар ёки бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши фактлари тўғрисида қўшимча маълумотлар келиб тушганда. Бундай маълумот сифатида корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролардан келиб тушган, аниқ асослантирилган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган қонунбузилиш фактлари кўрсатилган маълумот ҳисобланади;
Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олди олинаётганда;
Санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашганда, шунингдек қўшни давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда.
Режадан ташқари текширишлар корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган ҳоллардагина Кенгашнинг ҳудудий комиссияси ёзма рухсатига асосан алоқида идоралар (масалан, санитария-эпидемиология назорати марказлари, солиқ инспекцияси, энергия назорати) томонидан ўтказилиши мумкин. Агарда, режадан ташқари текшириш корхонанинг молия-хўжалик фаолиятига тааллуқли бўлса, бундай текшириш фақат Кенгаш рухсати билан ўтказилади.
Режадан ташқари текширишларнинг даврийлиги қонун билан белгиланмаган.
Қисқа муддатли текшириш - назорат қилувчи орган томонидан бир иш куни давомида амалга ошириладиган ва хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш билан боғлик бўлмаган текшириш. (5)
Муқобил текшириш - операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғлиқ бўлган ва турли хўжалик юритувчи субъектлардаги ёки бир хўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларидаги ҳужжатларни таққослашдан иборат текширув (6). Муқобил текшириш жиноят ишлари юзасидан тергов олиб бориш жараёнида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг текшириш тайинлаш тўғрисидаги қарори асосида ёхуд назорат қилувчи органлар томонидан Кенгаш ёки унинг вилоят комиссияси қарорига биноан ўтказилиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъектда муқобил текшириш ўтказишга унинг текширилаётган ёки тергов олиб борилаётган корхона билан ўзаро хўжалик муносабатларига доир қисмидагина йўл қўйилади. Бундай хўжалик муносабатларининг мавжудлиги ҳужжатлар билан, шу жумладан шартнома, юк ҳужжатлари ва бошқа маълумотлар жамланган тергов материаллари билан тасдиқланган бўлиши лозим. Муқобил текшириш предметига тааллуқли бўлмаган ҳужжатларни талаб қилиш ҳамда материалларни ёки бошқа маълумотларни ўрганиш қонун билан тақиқланган.
Тафтиш - молия ва солиқ масалалари бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқ, давлат статистика органларига ҳамда банкларга тақдим этиладиган ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларининг тўғрилиги устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерлик, молия ва бошқа ҳужжатларини текшириш (7).
Назорат тартибида текшириш - хўжалик юритувчи субъектларнинг илгари текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан назорат қилувчи органлар амалга оширадиган текшириш. Бу турдаги текшириш назорат қилувчи органлар томонидан фақатгина аввалги ўтказилган текшириш натижаси бўйича тузилган далолатномада (маълумотнома) кўрсатилган ҳолатлар юзасидан ва муддатда ўтказилади. Назорат тартибида текшириш Кенгаш ёки унинг вилоят комиссияси билан қўшимча келишувсиз амалга оширилади.
График 1. 2002 йилда турли идоралар томонидан текширишлар ўтказилиши
(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йилда мамлакатнинг 13 минг тадбиркорлари орасида ўтказилган сўров маълумотлари)
|
|
||||||||||||
Солиқ идоралари |
|
13,9% |
|||||||||||
|
|
||||||||||||
Ҳокимият |
|
11,2% |
|||||||||||
|
|
||||||||||||
ДСЭНМ |
|
11,0% |
|||||||||||
|
|
||||||||||||
ЁХБ |
|
8,2% |