Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 й. 681-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2020 й.

N 681




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СЕЙСМОЛОГИЯ, ИНШООТЛАРНИНГ СЕЙСМИК

МУСТАҲКАМЛИГИНИ ВА СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ

ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори 5-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

681-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини

ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси


2. А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари


3. А.Х. Қўлдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


4. К.А. Шарипов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


5. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


6. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


7. Д.К. Адилов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари


8. С.З. Мирзаев

-

Фанлар академиясининг вице-президенти


9. Д.А. Бекмирзаев

-

Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Кенгаш котиби

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь