Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2020 й. 771-сон "Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2020 й.

N 771




ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ВА УНИНГ

МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий маркази негизида Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг Термиз, Нукус, Самарқанд филиалларида ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Марказнинг минтақавий филиаллари ташкил этилганлиги;

Марказни "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ҳузуридаги "Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти" МЧЖга қарашли Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бобур кўчаси, 4-уй манзилида (кейинги ўринларда - Объект) жойлаштириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази минтақавий филиалларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот марказининг устави 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Марказ ва унинг минтақавий филиалларида тўлов шартномалари асосида Инспекция ходимларига, тадбиркорлик субъектларининг масъул ходимларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.


4. Белгилансинки:

а) Объект:

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖнинг "Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти" МЧЖ устав капиталидаги улушини Объектнинг баланс қийматига камайтириш ва "Тошкентагрокимёҳимоя" АЖ устав капиталидаги улушини Объектнинг баҳоланган қийматига ошириш;

"Тошкентагрокимёҳимоя" АЖнинг Давлат бюджети олдидаги қарздорлиги ҳисобига баҳоланган қийматда давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Марказга берилади;

б) Марказ биноси ва унинг минтақавий филиалларига ажратилган хоналарни зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари ҳамда инфратузилмасига улаш, реконструкция қилиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ишлар Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ваТошкент вилоятлари ҳокимликлари Марказ ва унинг минтақавий филиалларининг мурожаатларига мувофиқ ташқи муҳандислик коммуникациялари ҳамда инфратузилмасига белгиланган тартибда улаш, электр энергияси, табиий газ, сув, Интернет жаҳон ахборот тармоғива бошқа турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўрсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи И.К. Эргашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон РеспубликасинингБош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 декабрдаги

771-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги

Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот марказининг

ТУЗИЛМАСИ




Илмий кенгаш




Директор




















































Маънавий-

маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи
























Илмий котиб

1



Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари



Маъмурий ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари








































Докторантура бўйича бош мутахассис

1



Карантин зараркунандаларини ўрганиш ҳамда уларга қарши биологик усуллар ишлаб чиқиш лабараторияси

3



Инновацион ривожланиш ва халқаро алоқалар бўлими

2


















Бош юрисконсульт

1

















Озиқ-овқат хавфсизлиги ва агротоксикология лабораторияси

3























Кадрлар бўйича бош мутахассис

1





Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, баҳолаш ва тадқиқотлар бўлими

3















Ўсимликларнинг карантин касалликларини ўрганиш лабораторияси

3


























Ахборот-

коммуникация технологиялари бўлими

2

Фумигация ва феромонларни қўллаш лабораторияси

3





















Бухгалтерия ҳисоби бўлими

3















Карантин бегона ўтларни ўрганиш лабораторияси

3
































Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Дала назорат тажрибаси таҳлили ва прогнозлаштириш лабораторияси

3





Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўлими*

2































































         

Ходимларининг чекланган умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) - 39 нафар, шундан бошқарув ходимлари 20 нафар.


*) Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сақланади.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормативлар асосида белгиланади.

Илмий-техник лойиҳаларни бажариш учун шартнома асосида илмий ва техник ходимлар жалб қилиниши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 декабрдаги

771-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини

давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини

илмий-тадқиқот маркази минтақавий филиалларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Директор






















































Директор ўринбосари







































































Энтомология ва гербология лабораторияси

2


Фитопатология ва токсикология лабораторияси

2


Карантиндаги зарарли организмлар ва дала таҳлиллари лабораторияси

2











           

Ходимларининг умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) - 8 нафар, шундан бошқарув ходимлари 2 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормативлар асосида белгиланади.

Илмий-техник лойиҳаларни бажариш учун шартнома асосида илмий ва техник ходимлар жалб қилиниши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 декабрь