Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.1992 й. 339-сон "Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.1992 й.

N 339


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ

ЭЛЧИХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида дипломатия муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Москва шаҳридаги тугатилаётган Ўзбекистон доимий ваколатхонаси негизида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси очилсин. Элчихона Ўзбекистон доимий ваколатхонасининг ҳуқуқий вориси ҳисоблансин.

2. Элчихона ходимларининг сони 50 кишидан иборат қилиб белгилансин (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Элчихонани сақлаш учун, иш ҳақини ҳам қўшган ҳолда, зарур маблағларни назарда тутсин.

3. Қуйидагилар белгилансин:

элчихона ходимларининг лавозими маошлари иловага мувофиқ;

ходимларга бир ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш ;

4. Фавқулодда ва Мухтор Элчи ўртоқ Ю. Н. Абдуллаев:

бир ой муддат ичида Элчихона тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этсин;

штат жадвалига мувофиқ Элчихонани тегишли кадрлар билан тўлдирсин, Ҳукумат қарори талаб қилинадиган масалалар бўйича эса таклифлар киритсин.

5. Молия вазирлиги Элчихонага 1992 йилда зарур ташкилий техника ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун пул маблағлари ажратсин.


6. Мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Элчи Ўзбекистон Республикасининг вазирига, маслаҳатчи-элчи вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.

7. Элчихона мустақил фонд эгаси ҳисоблансин. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Молия вазирлиги, “Ўзшартномасавдо”, “Ўзбексавдо” уюшмалари ва “Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш” ҳар йили белгиланган тартибда Элчихонага моддий-техника ресурслари, бюджетдан маблағлар, хорижий валюта, жиҳозлар, асбоб-анжомлар, транспорт воситалари ва вакиллик мақсадлари учун товарлар ажратсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов