Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2020 й. 794-сон "Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2020 й.

N 794




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АГРОСАНОАТ МАЖМУИ ВА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИДА РАҚАМЛАШТИРИШ

ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ҳамда "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалигида рақамли ва геоахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси аграр соҳасини рақамлаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва экинлар ҳолатини назорат қилишнинг идоравий ва идоралараро ахборот тизимларини жорий этиш;

агросаноат мажмуидаги ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан, давлат хизматларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш;

сув омборлари ва ирригация тизимларида сув ресурсларидан фойдаланишни "онлайн" режимида назорат қилиш технологияларини жорий этиш;

сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритиш ҳамда маълумотлар базасини шакллантириш;

бизнес-стартап лойиҳаларни амалга ошириш ва инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштириш учун аграр соҳадаги тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖни (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Белгилансинки:

Марказ агросаноат мажмуида "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизимининг юритилиши учун масъул ташкилот сифатида фаолият кўрсатади;

"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизими давлат органларининг ахборот тизимлари таркибига киради ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади;

"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизими қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, таъминотчилар ҳамда қайта ишлаш ташкилотлари ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорликни амалга ошириш имкониятини берувчи платформа бўлиб хизмат қилади.


4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизимида ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида дастурий маҳсулотларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

агросаноат ва озиқ-овқат соҳасига оид маълумотлар базасини яратиш;

агросаноат мажмуидаги барча вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг маълумотлар узатиш тармоғини лойиҳалаштириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотиш жараёнига электрон тижорат амалиётини жорий этиш;

агросаноат мажмуидаги вазирлик, идора ва ташкилотларга интерактив давлат хизматларидан, жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғидаги шахсий кабинет орқали фойдаланишда кўмаклашиш;

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини жорий этиш учун технологик шароитлар яратиш;

агросаноат мажмуи учун махсус дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, интеграциялашган ягона ахборот тизими иш фаолиятини ташкил этиш ҳамда белгиланган тартибда очиқ турдаги маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш доирасида қўлланиладиган махсус дастурий маҳсулотларни жорий этиш. Бунда Марказнинг мавжуд ички ахборот тизимларидан ва "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизимидан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги хавфларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;

агросаноат мажмуидаги вазирлик, идора ва ташкилотларга ҳисоблаш ва алоқа воситаларини таъмирлаш ҳамда тиклаш бўйича техник хизмат кўрсатиш.


5. Қуйидагилар:

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш стратегияси 1-иловага мувофиқ;

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2021-2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда аграр соҳада замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан маълумотлар алмашишни йўлга қўядиган ташкилотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ;

2021 йилда "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини республика ҳудудларига жорий қилиш бўйича манзилли рўйхат 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда, интеграциялашган ягона ахборот тизимига агросаноат ва озиқ-овқат соҳасига оид маълумотларни тақдим этиш қоидаларини белгилаш ваколати берилсин.


7. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;

шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган маблағлар;

халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағлари ҳамда хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


8. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

2021 йил 1 майга қадар йирик гидроузел ва ирригация тизимини рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилишини таъминласин;

тажриба лойиҳаси якуни билан республиканинг барча йирик гидроузел ва ирригация тизимини рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ерни масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиш бўйича амалга оширилган ва оширилаётган тажриба лойиҳаларининг натижалари бўйича ҳисоботларни уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган мутахассислар учун "онлайн" режимида ўқув машғулотлари, семинарлари ва тренингларни доимий равишда ташкил этиб борсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Талабаларнинг аграр соҳадаги бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича инновацион ташкилотларни (кейинги ўринларда - Инновацион ташкилотлар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Инновацион ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш вазифаси Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигига зиммасига юклансин.


11. Қуйидагилар Инновацион ташкилотларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

талаба ва ёш олимларнинг аграр ва сув хўжалиги йўналишида инновацион ресурс тежайдиган технологияларни қўллаш, "Ақлли қишлоқ хўжалиги" (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича бизнес-стартап лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштиришга, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида кўмаклашиш;

бизнес-стартап лойиҳаларга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишга ҳамда замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансферини амалга оширишга кўмаклашиш;

етакчи компаниялар ва мутахассислар иштирокида ахборот технологиялари соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.


12. Марказ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда Марказнинг тузилмаси ва устави тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

икки ой муддатда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 декабрдаги

794-сон қарорига

2-ИЛОВА



қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини

ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича

2021-2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Амалга

ошириш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. "АҚЛЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ" ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШНИНГ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

1

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш тизимини ва унинг самарадорлигини баҳолаш усулини халқаро стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш.


қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш самарадорлигини баҳолаш усули ва воситаларини белгиловчи халқаро стандартлар асосида давлат стандартларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

I чорак



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш билан боғлиқ норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда натижаларга эришишга кўмаклашувчи норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

II чорак



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар


3

Қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш.


Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш лойиҳаси талабларини инобатга олиш.


2022 йил

III чорак



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


4

Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш.


Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш лойиҳаси талабларини инобатга олиш.


2022 йил

II чорак



Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги


5

Чорва озуқа базасини ривожлантириш ва чорва ҳайвонларини парваришлаш билан боғлиқ фаолиятни оптималлаштириш.


Ҳудудларнинг иқлими, геологик, географик шароитларини инобатга олган ҳолда, чорва озуқа экинларини жойлаштириш ҳамда чорва моллари ва парранда турларини ушбу талаблар асосида кўпайтириш тадбирларини ташкил этиш.


2021 йил

IV чорак



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


6

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш лойиҳасининг самарадорлигини ҳисоблаш.


1. "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш лойиҳасининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.


2022 йил

II чорак



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


2. "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш лойиҳасининг ижтимоий самарадорлигини аниқлаш.


2022 йил

III чорак


II. "АҚЛЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ" ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ВА ИННОВАЦИЯ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

7

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш.


1. "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ишлаб чиқишга оид долзарб мавзулардаги илмий лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.


2. "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш.


3. Илмий лойиҳалар танловлари натижаларига кўра уларни молиялаштириш.


4. "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий лойиҳаларнинг бажарилишини таъминлаш.


2021-2023

йиллар

давомида


"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


8

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш лойиҳасининг илғор намунасини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш мақсадида ёш олимларни нуфузли хорижий олий таълим муассасаларига ва илмий ташкилотларга стажировкага юбориш.


1. Нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида ва илмий ташкилотларда стажировкадан ўтадиган ёш олим ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш.


2021 йил

IV чорак



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги


2. Ёш олим ва мутахассислар стажировкадан ўтадиган нуфузли хорижий университет ва илмий ташкилотларни аниқлаш.


2022 йил

I чорак

3. Ёш олим ва мутахассисларнинг нуфузли хорижий университет ва илмий ташкилотларда стажировкасини ташкил этиш.


2022 йил

III чорак


9

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувдан самарали фойдаланиш мақсадида смарт технологияли (мини ўлчов станциялари ва "ақлли таёқча") лойиҳаларини амалга ошириш.


1. Сув истеъмолчиларига етказиб берилган сувни улар ўртасида оптимал тақсимлаш бўйича ҳар бир ҳудудда биттадан тажриба лойиҳасини амалга ошириш.


2022 йил

IV чорак



Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


2. Сув тақсимлаш иншоотларида сув ҳажмини ўлчаш, экин тури ва ҳудудлар жойлашувига қараб сувни тақсимлаш бўйича ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш.


2023 йил

I чорак


10

Қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотларининг олий таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро интеграциясини кучайтириш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этиш.


1. "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари мутахассисларини олий таълим ва илмий муассасаларида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.


2022 йил

II чорак



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


2. Илғор илм-фан ютуқларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий қилиш тадбирларини белгилаш.


2022 йил

IV чорак

11

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари йўналишларида мобил иловалар яратиш мақсадида танловлар ташкил этиш.


қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш лойиҳаси доирасида долзарб йўналишларни аниқлаш, соҳаларнинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда иловаларга бўлган талабни ишлаб чиқиш.


2022 йил

III чорак



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


III. "АҚЛЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ" ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТЕХНОЛОГИК ЕЧИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

3.1. "Ақлли деҳқончилик"

12

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ер майдонларидан фойдаланишнинг рақамли, масофали геоахборот технологиялари ва компьютерлашган усулларини қамраб олувчи режалаштириш ва мақбуллаштиришнинг интеллектуал тизимини яратиш.


қлли деҳқончилик" технологияси доирасида автоматик режимда ҳудудларнинг тупроқ ва ер ресурслари ҳолати бўйича ахборот йиғувчи, уни таҳлил этувчи ва янгилаб борувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, алмашлаб экиш, экинларни етиштириш агротехнологияларини автоматик усулда баҳоловчи, ердан фойдаланишнинг самарали назорати ва мониторингини юритувчи дастурни ишлаб чиқиш.


2022 йил

III чорак


Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


3.2. "Ақлли дала"

13

Тупроқ, ўсимлик ва атроф-муҳит ҳолати бўйича маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва фойдаланишнинг интеллектуал тизимини яратиш.


1. Рақамли технологиялар асосида маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш натижасида илмий асосланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишда агросаноат мажмуининг рақобатбардошлиги ва барқарорлигини таъминлаш юзасидан дастурни ишлаб чиқиш.


2022 йил

II чорак



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


2. Даладаги ўсимликларнинг ҳолати бўйича унификациялашган воситалар ёрдамида ахборотни узатадиган ва юқори даражадаги тафсилотли маълумотлар асосида бошқарув қарорларини қабул қиладиган автоматлаштирилган дастурни ишлаб чиқиш.


2022 йил

III чорак


3.3. "Ақлли боғ"

14

Робототехника, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда, боғдорчилик маҳсулотларини етиштириш жараёнларини назорат қилиш тизимини яратиш.


Робототехника, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда, тупроққлим шароитлари тўғрисидаги маълумотлар асосида экиш учун мақбул кўчат турини аниқлаш, органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирларни ўтказиш, шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги бўйича иқтисодий ҳисоб-китоблар, аҳолининг боғдорчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш масалаларини қамраб олган дастурни ишлаб чиқиш.


2022 йил

II чорак


Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


3.4. "Ақлли иссиқхона"

15

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини автоматик режимда етиштирадиган роботлаштирилган ва ташқи муҳит таъсиридан ҳимояланган, оператор, агроном, муҳандис ва бошқаларнинг иштироки максимал даражада камайтирилган объект лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятини берувчи дастурий аппарат ечимини қамраб олган ва роботлаштирилган технологияларни яратиш.


2023 йил

III чорак


Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва молиявий маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Инновацион ривожланиш вазирлиги


3.5. "Ақлли чорвачилик"

16

Инсон (оператор, чорвадор, ветеринар ва бошқалар) иштирокисиз чорва моллари (гўшт, сут ва бошқа йўналишдаги) тури/зотини автоматик режимда етиштирадиган роботлаштирилган объект лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Рақамли технологиялардан (интернет воситалари, зарур маълумотлар ва бошқалар) фойдаланган ҳолда, чорва маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий мувофиқлигини, истеъмолчиларнинг фаоллигини, ҳудуд аҳолиси соғлиғини ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қиладиган замонавий "Ақлли чорвачилик" технологиясини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш.


2022 йил

IV чорак


Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фанлар академияси


IV. "АҚЛЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ" МАЖМУАСИНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ

ВА БОШҚА ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

17

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятини ўрганиш.


Хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда, "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2022 йил

III чорак



Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


V. "АҚЛЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ" ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЮЗАСИДАН АҲОЛИ ЎРТАСИДА КЕНГ ТУШУНТИРИШ

ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ ҲАМДА УНИ ИЛГАРИ СУРИШ ВА ТАРҒИБ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

18

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш стратегиясини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш.

1. "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш стратегиясининг режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

I чорак



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Оммавий ахборот воситаларида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий видеороликлар, таҳлилий мақолалар тайёрлаш, ижтимоий тармоқларга тегишли материалларни жойлаштириш.


Доимий

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 декабрдаги

794-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари

статистикасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


I. АГРОСАНОАТ МАЖМУИДА ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН

ЯГОНА АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

1

"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизимини учун "e-agriculture.gov.uz" доменни ажратиб бериш.


2021 йил

январь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


2

Республикада етиштирилган пахта хомашёси ҳисоб-китобини юритадиган "Ўзпахта" автоматлаштирилган тизимни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳисобига ўтказиш чораларини кўриш.


2020-2021

йиллар


"Ўзпахтасаноат" АЖ тугатиш комиссияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


3

"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилот ва жисмоний шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг электрон алмашиш хизматини ташкил этиш.


2021 йил

июль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


4

"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизимида маъмурий-ҳудудий бирликлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг амалдаги чегаралари тўғрисидаги маълумотларни электрон алмашиш хизматини ташкил этиш.


2021 йил

август


Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги


5

"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги техникаларига кўрсатилаётган механизация ва сервис хизматларини online режимда кузатиб боришни йўлга қўйиш.


2021-2022

йиллар


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


6

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази"нинг сервер қурилмаларини узлуксиз ишлашини таъминлаш.


Доимий


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


7

Сув хўжалиги соҳасидаги барча жараёнларни ўзида қамраб олган вазиятлар маркази ахборот тизимини яратиш.


2022 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


8

Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришдан маҳсулотларни сотишгача бўлган жараёнларни тўлиқ қамраб олган рақамлаштириш тизимини жорий этиш.


2023 йил

июнь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


11

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари маблағларини жалб этиш.


2021 йил

май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


II. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ҚЎЛЛАНИЛАЁТГАН

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ, РАҚАМЛИ

ХИЗМАТЛАР ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИ БЎЙИЧА

БАҲОЛАШ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ

12

Идоралараро ишчи гуруҳни тузиш.


2020 йил

декабрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфатдор вазирлик ва идоралар


13

Агросаноат мажмудаги ташкилотлар фойдаланаётган рақамли технологиялар рўйхатини шакллантириш.


2021 йил

январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


14

Агросаноат мажмуидаги ташкилотлар фойдаланаётган рақамли технологияларнинг ҳолати бўйича баҳолаш ишларини олиб бориш.


2021 йил

давомида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

15

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли хизматлар ва маълумотлар базаларини баҳолаш.


2021 йил

давомида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

16

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотларда фойдаланилаётган рақамли технологиялар бўйича ҳисобот тайёрлаш.


2021 йил

ноябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


17

Агросанот мажмуида рақамли технологияларни интеграциялаш ва ривожлантириш бўйича иш режани тасдиқлаш.


2022 йил

январь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк, "Ўзбеккосмос" агентлиги

III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИНИ МАСОФАДАН (КОСМИК)

ЗОНДЛАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

18

Хорижий компанияларнинг ерни масофадан (космик) зондлаш технологиялари асосида тажриба лойиҳаларини жорий этиш тартибини белгилаш, шу жумладан, хорижий компания ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида тажриба лойиҳаси доирасида маълумотлар алмашиш жараёнида рухсат этилган маълумотлар таркиби ва регламентини ишлаб чиқиш.


2020 йил

декабрь


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги


19

Ерни масофадан зондлаш технологиялари маълумотларини таҳлил қилувчи платформалар асосида тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.


2021-2023

йилларда


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк, "Ўзбеккосмос" агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


20

Мамлакатимизда ерни масофадан зондлаш технологияларини кенг жорий этиш мақсадида бу борада илғор тажрибага эга хорижий компанияларни жалб қилиш.


2021-2022

йиллар


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


21

Ерни масофадан зондлаш технологияларини самарали татбиқ қилиш учун бугунги кунда республикада мавжуд илмий салоҳиятни ўрганиш.


2021 йил

март


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги


22

Ерни масофадан зондлаш технологиялари бўйича республикада фаолият юритаётган мутаxассислар, шу жумладан, чет элда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари рўйxатини шакллантириш.


2021 йил

февраль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги


23

Ўзбекистоннинг сунъий йўлдош расмлари, шу жумладан, пулли ва бепул манбалар, уларнинг сифатли таркибини баҳолаган ҳолда маълумотлар манбалари рўйxатини шакллантириш.


2021 йил

март


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, "Ўзбеккосмос" агентлиги


24

Маамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни тайёрлаш.


2021 йил

апрель


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


25

Республикада ерни масофадан зондлаш технологиялари жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ҳар чоракда Вазирлар Маҳқамасига киритиб бориш.


2021-2022

йиллар


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


IV. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

СТАТИСТИКАСИНИНГ ШАФФОФ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

26

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини юритишнинг интеграциялашган тизими тамойилларини ишлаб чиқиш.


2021 йил

май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси


27

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича амалдаги давлат статистика ҳисобот шаклларида мавжуд кўрсаткичларни халқаро ташкилотлар кўрсаткичлари билан таққослаш ҳамда давлат статистика ҳисобот шаклларини такомиллаштириш.


2021 йил

июнь

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


28

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини юритиш учун масъул идоралар фаолиятини белгилаш ва институционал ўзгаришлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2021 йил

декабрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


29

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасида қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли хизматлар ва маълумотлар базаси бўйича баҳолаш ишларини олиб бориш.


2021 йил

давомида


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


30

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикаси бўйича йиллик ҳисоботни (Annual agriculture report) чоп этиб бориш.


Ҳар йили


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси


31

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини ривожлантириш режаси тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, аграр статистикага оид видео-ролик ва инфографикалар яратиш.


2021 йил

ноябрь

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


                 





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 декабрдаги

794-сон қарорига

4-ИЛОВА



2021-2022 йилларда аграр соҳада замонавий ахборот

тизимлари ва дастурий маҳсулотларни кенг

жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми


Амалга

ошириш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

1

Агросаноат мажмуида интеграциялашган ягона ахборот тизимини яратиш.

1. "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизимини жорий қилиш ва юритишга масъул бўлган ташкилотни белгилаш.


2021 йил

январь


Халқаро ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хорижий ва маҳаллий ташкилотларни жалб қилган ҳолда, "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.


2021 йил

декабрь


3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш.


2022 йил

февраль


4. "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизимини ишлаб чиқувчи ташкилотни аниқлаш бўйича тендер (конкурс) савдоларини ташкил этиш ва ғолиблар билан шартнома тузиш.


2022 йил

апрель-май


5. "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


2022 йил

июнь


2

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш жараёнини электрон шаклда амалга ошириш бўйича ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


1. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилаётган субсидиялар турларини хатловдан ўтказиш.


2021 йил

май


Ижрочилар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги


2. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш жараёнини электрон шаклда амалга ошириш бўйича ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


2022 йил

январь


3. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилаётган субсидияларни ажратиш бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ариза бериш жараёнининг ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


2022 йил

май

4. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш жараёнини электрон шаклга ўтказиш лойиҳасини босқичма-босқич жорий этиш ва электрон ҳукумат ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


2022 йил

декабрь


3

Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинлари мониторингини амалга ошириш имконини берувчи ArcGIS геоахборот тизимини жорий этиш.


1. ArcGIS геоахборот тизимини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш, тўғридан-тўғри шартномалар имзолаш.


2021 йил

июнь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига ArcGIS геоахборот тизимини жорий этиш.


2022 йил

январь


4

Пахта хомашёси ҳисоб-китобини юритувчи "Ўзпахта" автоматлаштирилган ахборот тизимини такомиллаштириш.

1. "Ўзпахта" автоматлаштирилган ахборот тизимида тегишли товар-моддий бойликларни хатловдан ўтказиш.


2021 йил

февраль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" АЖнинг тугатиш комиссияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. "Ўзпахта" автоматлаштирилган ахборот тизимида ахборот хавфсизлиги аудитини ўтказиш.


2021 йил

апрель

3. "Ўзпахта" автоматлаштирилган ахборот тизимини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказиш.


2021 йил

март

4. "Ўзпахта" автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш.


2021 йил

июль

5. "Ўзпахта" автоматлаштирилган тизимини такомиллаштириш ҳамда амалиётга жорий этиш ва идораларда ундан фойдаланишни ташкил этиш.


2021 йил

сентябрь


II. СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ,

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ

ЖАРАЁНЛАРИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ

6

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти методикаси асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари учун суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш.

1. Қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари учун суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотни жорий қилиш ҳамда юритишга масъул бўлган ташкилотни белгилаш.


2021 йил

май


Бюджет маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотни яратиш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.


2021 йил

август


3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш.


2021 йил

ноябрь

4. Суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқувчи ташкилотни аниқлаш учун тендер (конкурс) савдоларини ташкил этиш ва ғолиблар билан шартнома тузиш.


2022 йил

январь-

февраль


5. Суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.


2021 йил

октябрь


7

"Ўзгидромет" марказининг Сурхондарё вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Амударё дарёсидаги (Термиз ш.) гидрологик постни автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш.


1. Гидрологик постни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш.


2. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постни автоматлаштириш.


2021 йил

август


Бюджет маблағлари ҳисобидан


"Ўзгидромет" маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


8

"Ўзгидромет" марказининг Тошкент вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Сирдарё дарёсидаги (Чиноз ш. ва Надеждинский қ.) гидрологик постларни автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш.


1. Гидрологик постларни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш.


2. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постларни автоматлаштириш.


2021 йил

декабрь


Бюджет маблағлари ҳисобидан


"Ўзгидромет" маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


9

"Ўзгидромет" марказининг Тошкент вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Коксу дарёсидаги (Бирчмулла қ.) ҳамда Пскем дарёсидаги (Пскем қ.) гидрологик постларни қайта барпо этиш ҳамда автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш.


1. Гидрологик постларни қайта барпо этиш бўйича ишларни амалга ошириш.


2. Гидрологик постларни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш.


3. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постларни автоматлаштириш.


2022 йил

май

Бюджет маблағлари ҳисобидан


"Ўзгидромет" маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


10

"Ўзгидромет" марказининг Наманган вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Сирдарё дарёсидаги (Каль қ.) гидрологик постини автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш.


1. Гидрологик постни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш.


2. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постни автоматлаштириш.

2022 йил

август


Бюджет маблағлари ҳисобидан


"Ўзгидромет" маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


11

"Ўзгидромет" марказининг Наманган вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Сирдарё дарёсидаги (Пунган қ.) гидрологик постни қайта барпо этиш ҳамда автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш.


1. Гидрологик постни қайта барпо этиш бўйича ишларни амалга ошириш.


2. Гидрологик постни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш.


3. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постни автоматлаштириш.


2022 йил

сентябрь


Бюджет маблағлари ҳисобидан


"Ўзгидромет" маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


12

"Ўзгидромет" марказининг Тошкент вилояти гидрометеороло-гия бошқармасига тегишли бўлган Чотқол дарёсидаги (пастки-чотқол ГЭС) гидрологик постни қайта барпо этиш ҳамда автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш.


1. Гидрологик постни қайта барпо этиш бўйича ишларни амалга ошириш.


2. Гидрологик постни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш.


3. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постни автоматлаштириш.


2022 йил

октябрь

Бюджет маблағлари ҳисобидан

"Ўзгидромет" маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


III. АГРАР СОҲАДАГИ БИЗНЕС-СТАРТАП ЛОЙИҲАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

13

Талабаларнинг аграр соҳадаги бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида иннновацион корхоналарни ташкил этиш.

1. Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаларининг бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида иннновацион корхоналарни ташкил этиш мақсадида зарур майдонлар ажратиш.


2021 йил

апрель


Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Иннновацион корхоналарни замонавий компьютер техникаси ва инвентарлар билан жиҳозлаш.


жадвал асосида

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 декабрдаги

794-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги билан маълумотлар алмашишни

йўлга қўядиган ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маълумотни тақдим

қилувчи идоралар


Маълумот номи


1

Сув хўжалиги вазирлиги


Сув сарфининг самарадорлиги бўйича таҳлилий ишларни олиб боришга оид маълумотлар.


2

Кадастр агентлиги


Маъмурий-ҳудудий бирликлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг амалдаги чегаралари тўғрисидаги маълумотлар.


3

Адлия вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилот ва жисмоний шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар.


4

Молия вазирлиги


Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга ажратилаётган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар.


5

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


Чорвачилик хўжаликлари ва уларга тегишли ер майдонлари, экилган экин турлари (гектар кўрсатилган ҳолда), барча хўжаликлардаги чорва ҳайвонлари реестри, гўшт ва сутни қайта ишловчилар, чорва ҳайвонларини сўйишга ихтисослашган корхоналар (қушхоналар) тўғрисидаги маълумотлар.


6

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Фитосанитария хизматлари, ўсимликлар карантини хизматлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт (импорт) қилувчилар реестри, лабораториялар ва берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар.


7

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасига оид маълумотлар.

8

"Ўзбекчорванасл" агентлиги


9

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси


10

"Паррандасаноат" уюшмаси


11

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


12

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


13

"Ўзёғмойсаноат" уюшмаси


14

"Ўздонмаҳсулот" АК


15

"Ўзагросервис" АЖ


16

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги


17

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги


18

"Томорқа хизмати" МЧЖ


Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари (ажратилган ер майдони, ҳосилдорлик ва бошқалар), ички ва ташқи бозорнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби тўғрисидаги маълумотлар.


19

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


20

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 декабрдаги

794-сон қарорига

6-ИЛОВА



2021 йилда "Ақлли қишлоқ хўжалиги"

технологияларини республика ҳудудларига

жорий қилиш бўйича манзилли

РЎЙХАТ

Т/р

Лойиҳанинг номи


Маъсул ижрочилар


1

Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи "Monterra" (IT-park резиденти) электрон платформаси лойиҳаси.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, IT-парк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2

Бухоро вилоятининг иккита туманида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи Airbus компаниясининг ("Ўзбеккосмос" агентлиги ҳамкори) электрон платформаси лойиҳаси.


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


3

Сирдарё, Қибрай ва Қарши туманларида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи Тошкент давлат ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Геоинформацион марказининг амалий ишланмалари лойиҳаси.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


4

Тўрткўл ва Ғаллаорол туманларида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи "Экомониторинг" (Россия Федерацияси) компаниясининг амалий ишланмалари лойиҳаси.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

5

Қибрай туманида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлашда дронлардан фойдаланиш бўйича Германиянинг Лейбниц институтининг амалий ишланмалари лойиҳаси.


Тошкент давлат аграр университети, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


     

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 декабрь