Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2020 й. 802-сон "Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2020 й.

N 802




МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ ДАВЛАТ

СТАНДАРТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, илк ва мактабгача ёшдаги болаларга самарали таълим-тарбия бериш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат стандартининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари;

мактабгача таълимнинг намунавий ўқув режаси;

давлат стандартини жорий этиш ҳамда унга риоя этилишини назорат қилиш;,

давлат стандартининг таркибий қисмлари, жумладан:

илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари;

мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури;

мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўплами, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитация воситалари билан жиҳозлаш меъёрлари.


2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тизимдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун марказлаштирилган ҳолда жиҳозларни харид қилиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






ВазирларМаҳкамасининг

2020 йил 22 декабрдаги

802-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим

вазирлиги томонидан тизимдаги давлат мактабгача

таълим  ташкилотлари  учун  марказлаштирилган

ҳолда жиҳозларни харид қилиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

1. Маматқулов Шодиёр

Абдувахидович


-

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири ўринбосари, комиссия раиси


2. Абруев Джамшид

Исмаилович

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари


3. Карабаев Фаррух

Эсаналиевич


-

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари


4. Мирзаев Мубин

Мухидинович


-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


5. Воитов Азиз

Ботирович


-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


6. Шарахметов Шахрух

Шатургунович


-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари


7. Рахбаров Нодирбек

Алишерович


-

"Ипотека банк" бошқаруви кенгаши раисининг ўринбосари


8. Солихўжаев Зафархўжа

Зокирхўжаевич


-

"ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти директори ўринбосари


9. Киямов Рустам

Бегмуратович


-

"Ўзстандарт" агентлиги директори ўринбосари

10. Лавозимига кўра


-

Мактабгача таълим вазирлигининг таркибий бўлинмаси раҳбари, комиссия котиби (овоз бериш ҳуқуқига эга эмас)


          

Изоҳ. Зарур ҳолларда Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг таркибий бўлинмалари (Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги "Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК) раҳбарлари ва бошқа вазирликлар ҳамда ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари жалб этилиши мумкин.

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 декабрь