Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2020 й. 818-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2020 й.

N 818




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ "ҒАЛАБА БОҒИ" ЁДГОРЛИК

МАЖМУАСИ ҲУЗУРИДАГИ "ҒАЛАБА БОҒИ" ЁДГОРЛИК

МАЖМУАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4820-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4820-сон қарорининг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлар, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 декабрдаги

818-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан

молиялаштириладиган музейлар, уларнинг филиал

ва бўлимлари рўйхатига киритилаётган қўшимча


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлар, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 12 ва 13-позициялар қўшилсин:

"

12.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси


Тошкент шаҳри




13.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси таркибидаги "Шон-шараф" давлат музейи


Тошкент шаҳри

".

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь