Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 11.01.2021 й. 289-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.01.2021 й. 3049-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.01.2021 й.

N 3049-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.01.2021 й.

N 289-мҳ


БУЙРУҒИ



"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш

бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича

аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 августдаги 407-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3049, 2018 йил 7 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 10/18/3049/1628-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                   Р.К. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 январь