Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2021 й. 36-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.01.2021 й.
N 36
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ҲАРБИЙ ТИББИЁТ
АКАДЕМИЯСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА АЛОҚА ҲАРБИЙ ИНСТИТУТИНИНГ
ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЖАМҒАРМАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4870-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармаларини (кейинги ўринларда - жамғармалар) тузиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
а) жамғармалар маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
кўрсатиладиган пулли хизматлар ҳисобидан тушадиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
б) жамғармалар маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда - илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирлари;
25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда - алоҳида ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 23 январдаги
36-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга 1-иловада:
а) "Мудофаа вазирлиги" бўлимига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси";
учинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) "Давлат хавфсизлик хизмати" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Давлат хавфсизлик хизмати:
Давлат хавфсизлик хизмати академияси".
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 17-сон, 206-модда) 2-илова (Тошкент тиббиёт академиясининг тузилмаси)дан "Ҳарбий-тиббиёт факультети" блоки чиқариб ташлансин.
2021 йил 23 январдаги
36-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида Ҳарбий-тиббиёт факультетини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 10 июлдаги 203-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 318-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сон қарорига илованинг 5 ва 11-бандлари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 11 мартдаги 210-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2020 йил 23 мартдаги 179-сон қарорига илованинг 5-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 23 январь