Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2021 й. 78-сон "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2021 й.

N 78



"TASHKENT PHARMA PARK"

ИННОВАЦИОН ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ФАРМАЦЕВТИКА КЛАСТЕРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон ва "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этишни молиялаштиришга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4698-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар:

Тошкент вилояти Зангиота туманида "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (кейинги ўринларда - Кластер) ҳамда "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этилганлиги;

Дирекция фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси" давлат муассасаси раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Агентлик:

икки ҳафта муддатда Дирекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 14 нафардан иборат бўлган тузилмасини ва Дирекциянинг штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

бир ой муддатда Дирекцияни малакали ходимлар билан таъминлаш ва унинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин, шу жумладан, Дирекцияга асосий воситалар ва моддий-техника базасини шакллантириш учун зарур маблағ ажратсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Дирекция ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 641-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари татбиқ этилади;

Агентликка "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (кейинги ўринларда - Кластер) ҳудудида жойлаштирилган инвестиция лойиҳаларининг сони ва инвестициялар ҳажмига боғлиқ ҳолда Дирекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва ажратилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида унинг тузилмаси ва штат жадвалига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади;

Кластер ҳудудида ташкил этиладиган лойиҳалар халқаро стандартлар асосида сифатли ҳамда белгиланган муддатларда амалга оширилиши учун жалб этилган консалтинг ва инжиниринг хизматларини кўрсатишда иштирок этадиган хорижий мутахассислар ҳамда маслаҳатчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Агентлик Жамғарма ҳисобидан Дирекцияга хизматда фойдаланиш учун 1 дона навбатчи енгил автотранспорт воситасини харид қилиш ва сақлаш учун зарур маблағ ажратсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Х. Кариев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 февралдаги

78-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб

чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш

дирекцияси" давлат муассасаси раҳбар ходимлари

ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашнинг

Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозим номи


Разряд


1.

Директор


15

2.

Директор ўринбосари


14

3.

Бош юрисконсульт


12

4.

Бош бухгалтер


12

5.

Бўлим бошлиғи


12

6.

Бош мутахассис


11

7.

Етакчи мутахассис


10

8.

1-тоифали мутахассис


9

9.

Офис-менежер


6

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 февралдаги

78-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика

тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини

ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги

993-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика

тармоғини ривожлантириш агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ




Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
















































Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмалари




















Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти













Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази




























"Шарқ табобати" илмий-тадқиқот институти


"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси

















".

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 февраль