Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.03.2021 й. ПФ-6195-сон "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
25.03.2021 й.
N ПФ-6195
КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ
БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, "САХОВАТ" ВА
"МУРУВВАТ" ИНТЕРНАТ УЙЛАРИ ТИЗИМИНИ
ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, охирги тўрт йилда 27 та тиббий-ижтимоий муассасаларда 267,2 миллиард сўмлик қурилиш-реконструкция ишлари бажарилди ва замонавий талабларга мос бўлган 1327 та ўринлар фойдаланишга топширилди.
Санаторийларда соғломлаштирилган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар сони 43 минг нафарни ташкил этиб, 20 фоизга ортди, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул тақдим этиладиган асосий озиқ-овқат ва гигиена воситалари сони 15 тадан 19 тагача оширилди, ногиронлиги бўлган шахсларга бепул бериладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг рўйхати 22 турдан 27 тагача кўпайтирилди.
Одам савдосидан жабрланган 1 024 нафар фуқарога тиббий-ижтимоий реабилитация ва психологик қўллаб-қувватлаш чоралари кўрсатилди.
Шу билан бирга, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари фаолиятидаги камчилик ва муаммолар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифаларни самарали ҳал этишга тўсқинлик қилмоқда. Хусусан:
биринчидан, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларида давлат қарамоғига олинган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишни самарали бошқариш тизими етарлича шакллантирилмаган;
иккинчидан, ногиронликнинг олдини олиш ва тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати сифати лозим даражада эмас;
учинчидан, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга қулай шароитлар яратиш бўйича тиббий-ижтимоий муассасалар моддий-техника базаси ҳолатида бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда;
тўртинчидан, тиббий-ижтимоий муассасалар ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш тизими бугунги кун талабларига жавоб бермайди;
бешинчидан, тиббий-ижтимоий муассасаларда маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар тизимли ташкил этилмаган;
олтинчидан, одам савдосидан жабрланганларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари ва психологик қўллаб-қувватлаш сифати етарли даражада эмас.
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя ва тиббий-ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилсин.
4. Қуйидагилар:
б) "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан болаларни ижтимоий мослаштириш, уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш;
дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили икки марта диспансеризациядан ўтказиш, санаторийларда режали соғломлаштириш ва ихтисослаштирилган стационарларда даволашни ташкил қилиш;
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар, юриш мосламалари), шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш;
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматларни мунтазам такомиллаштириб бориш;
маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар, шу жумладан концерт дастурлари ташкил этиш орқали кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш;
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг юртимиздаги диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга ташрифларини ташкил этиш;
таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш орқали ёшларни кексаларни эъзозлаш руҳида тарбиялаш;
в) Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
одам савдосидан жабрланганларни қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий мослаштириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;
одам савдосидан жабрланганларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда кенг миқёсда огоҳлантириш-профилактика ишларини ташкил қилиш;
одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш.
5. Қуйидагилар:
тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати сифатини ошириш, уларда маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни тизимли равишда ташкил этиш, тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимига "аутсорсинг" асосида хусусий секторни жалб қилиш, тизим ходимларининг малака ва касб маҳоратини ошириш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи Давлат томонидан кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматларни такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;
тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан, 35 та муассасада 428 миллиард сўмлик қурилиш-реконструкция ишларини олиб бориш ва уларни 40 миллиард сўмлик жиҳозлар ва техника билан таъминлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этишни назарда тутувчи Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Агентлик, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари "йўл хариталари"да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари кўрсатиб ўтилсин.
6. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
а) "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг:
раҳбар ва шифокорлар ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга;
ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга;
бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
б) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
в) "Саховат" интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилсин.
7. Молия вазирлиги Агентлик билан биргаликда:
а) уч ой муддатда "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, Агентлик марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати, унинг ҳудудий комиссиялари ходимларининг ойлик лавозим маоши миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар учун 2021 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча маблағ ажратиш учун "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин ҳамда 2022 йил Давлат бюджетини шакллантиришда мазкур харажатларни инобатга олсин;
б) "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг озиқ-овқат, шахсий гигиена ва дори воситалари таъминоти учун ажратиладиган маблағ миқдорини 2022-2024 йилларда босқичма-босқич ошириш, шунингдек, 2021 йилда маҳаллий бюджетдан қўшимча маблағ ажратиш ҳисобига "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни шахсий гигиена воситалари билан тўлиқ таъминлашни молиялаштириш чораларини кўрсин.
8. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича "йўл харитаси"да янгидан қуриш ва реконструкция қилиш назарда тутилган объектларни 2022 йил ва ундан кейинги йиллар учун шакллантириладиган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш чораларини кўрсин.
Бунда тиббий-ижтимоий муассасаларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш бўйича тайёрланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларида муассаса фаолияти учун зарур бўлган тиббий, физиотерапия ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш назарда тутилсин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
ўн кун муддатда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида тегишли ҳоким ва унинг ўринбосарларини "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига бириктирсин;
бир ой муддатда Агентлик билан биргаликда ҳар бир тиббий-ижтимоий муассасадаги шароитни ўрганиб, қўшимча бино қуриш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун кўтариш платформалари билан таъминлаш, кутубхоналарни ташкил этиш ва уларнинг фондини бойитиш юзасидан ҳудудий чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва ижросини таъминласин;
уч ой муддатда тегишли бинолар (хоналар), мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситаларини ажратиш йўли билан Агентлик барча бўлинмаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланишини таъминласин;
Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар "Саховат" интернат уйлари ҳамда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларнинг ҳар бирини саёҳатга мўлжалланган автобуслар билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан зарур маблағлар ажратсин;
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда туроператорлар ва турагентлар билан шартнома тузган ҳолда мунтазам равишда "Саховат" интернат уйларидаги кексаларнинг республикамиздаги диққатга сазовор жойлари ва зиёратгоҳларга ташрифларини уюштирсин;
тиббий-ижтимоий муассасаларни 2021-2024 йилларда босқичма-босқич зарур тиббий ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин;
даврий равишда уйда яшовчи, ўзгалар ёрдамига муҳтож ёлғиз кексалар ва фахрийлар ҳолидан хабар олиш ҳамда уларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш чораларини кўрсин.
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида:
Агентлик ва Молия вазирликлари билан биргаликда бир ой муддатда замонавий физиотерапия бўлими ташкил этилишини ҳамда муассасада мавжуд тиббий ускуна ва жиҳозлар янгиланишини;
2021-2022 йилларда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш учун янги бино қурилишини ва ушбу муассасага туташ ҳудудда Нуронийлар истироҳат боғи ташкил этилишини таъминласин.
11. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси икки ой муддатда "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари ҳудудларида манзарали ва мевали дарахтлар экилиши, кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилишини таъминласин.
12. Агентлик уч ой муддатда:
а) тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи функциялар (таом тайёрлаш, кир ювиш, тозалаш, техник хизмат кўрсатиш, ахборот-комуникация таъминоти ва бошқалар) "аутсорсинг" хизмати орқали амалга оширилишини жорий этиш тартибини тасдиқласин.
13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) тиббий-ижтимоий муассасаларда ишловчи врач ва ўрта тиббиёт ходимларининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва тиббиёт марказларида бепул малакасини оширишни таъминласин;
б) тиббий-ижтимоий муассасалар ходимларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтказсин;
в) Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда тиббий реабилитация тизимини тубдан яхшилаш ҳамда "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказиш ва соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
Бунда, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларида яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлик кўрсаткичларини алоҳида дастур асосида мунтазам равишда баҳолаб бориш, уларни ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига бириктириш, бепул даволаш ва соғломлаштиришни йўлга қўйиш назарда тутилсин;
г) Агентлик билан биргаликда икки ой муддатда "Мурувват" интернат уйларида яшовчи беморлар учун олинадиган дори воситаларини қайта кўриб чиқиб, уларнинг рўйхатини тасдиқласин.
14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021-2024 йилларда туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларида ишловчи ижтимоий ходимларнинг олий маълумот олиши учун республика олий таълим муассасаларида мақсадли квоталар ажратилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Агентликнинг 2021 йил май ойидан бошлаб "Саховат" интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бир марта Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан санаторийларда бепул соғломлаштиришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
16. Агентлик Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан биргаликда:
бир ой муддатда "Саховат" интернат уйларида яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни 2021 йилда санаторийларда соғломлаштириш жадвалини;
ҳар йили 1 октябрга қадар кейинги йил учун "Саховат" интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни санаторийларда соғломлаштириш жадвалини тасдиқласин.
17. Тиббий-ижтимоий муассасаларга тиббиёт муассасалари, ўрта, профессионал ва олий таълим муассасалари 3-иловага мувофиқ бириктирилсин.
18. Агентлик икки ой муддатда:
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим мактаблари
10-11-синф ўқувчилари, профессионал ва олий таълим муассасаларининг талабалари ва ёшларнинг бириктирилган тиббий-ижтимоий муассасаларда "икки авлод" учрашувларини ташкил этиш, улар билан турли маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, таълим муассасаларида ўтказиладиган "кексалар маърифати" соатига таклиф қилиш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бириктирилган тиббий-ижтимоий муассасаларда ҳудудий тиббиёт муассасалари ва республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари шифокорлари томонидан кўриклар ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш;
Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси билан биргаликда тиббий-ижтимоий муассасаларда концерт дастурлари, маънавий-маърифий, маданий тадбирларнинг йил давомида ўтказиб борилиши юзасидан режа-жадвални тасдиқласин ва ижросини ташкил этсин.
19. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Агентлик тизимидаги "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларида яшовчиларнинг сонидан қатъи назар 1 нафардан кутубхоначи штат бирлиги жорий этилсин.
20. Агентлик:
а) Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари кутубхоналарини компьютер техникаси ва бошқа турдаги оргтехника, мебель, шу жумладан махсус мебель ҳамда тегишли кутубхона ускуналари билан жиҳозлаш бўйича талабларни тасдиқласин.
Бунда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш учун ўқув залларини махсус компьютер жиҳозлари ва бошқа қўшимча воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилсин;
б) 2021 йил якунига қадар Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари кутубхона фондларини миллий ва жаҳон адабиётининг 100 та энг яхши асарлари (бестселлерлари), даврий нашрлар (газета ва журналлар) билан таъминласин;
в) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" интернат уйлари кутубхоналарининг Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини ва улар учун Миллий кутубхона электрон ресурсларидан фойдаланиш имкониятини таъминласин.
Белгилансинки, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари кутубхона фондларини тўлдириш, шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.
21. Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг йиллик иш режасини тасдиқласин ва ижроси мониторингини олиб борсин.
22. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифалари босма ва электрон ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли ўртасида мунтазам, тизимли ва кенг кўламда ёритиб борилишини таъминласин.
23. Ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан:
Агентлик директори зиммасига - тиббий-ижтимоий муассасаларни ривожлантириш, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш таъминланиши учун;
Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев зиммасига - тиббий-ижтимоий муассасаларда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни соғломлаштириш ишлари ташкил этилиши учун;
мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарова, олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Абдурахмонов ва ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари - Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев зиммасига - тиббий-ижтимоий муассасаларда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабардор бўлиш ва ёш авлодни кексаларга нисбатан ғамхўрлик руҳида тарбиялаш ташкил этилиши учун;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига - тиббий-ижтимоий муассасалар қурилиши ва реконструкция қилиш ишлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиши ва уларнинг ҳудудлари ободонлаштирилиши, кексаларни юртимизнинг диққатга сазовор жойларига ва зиёратгоҳларга мунтазам ташрифлари уюштирилиши учун шахсий масъулият юклансин.
24. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
25. Ушбу Фармоннинг ўз вақтида ва натижали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Мазкур Фармон ижроси 2021 йил август ва 2022 йил январь ойларида кўриб чиқилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 25 мартдаги
ПФ-6195-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Давлат томонидан кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий
хизматларни такомиллаштириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Ижро муддати |
Харажатлар (млн. сўм) |
Молия- лаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар
|
|
Вазирликлар ва идоралардан
|
Вазирлар Маҳка- масидан
|
|||||
I. КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ҲАМДА НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ СОҲАСИГА ОИД НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
|
||||||
1. |
Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати ва "Саховат" интернат уйларида давлат таъминотига олинган фуқароларга тўланадиган ойлик пенсия миқдорлари 10 фоиздан 20 фоизгача оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2021 йил 1 май |
266,1 |
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари |
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги |
Ж.Қўчқоров, Э.Рустамов |
2. |
"Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ходимларининг лавозим маоши миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар учун 2021 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча маблағ ажратиш бўйича "2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф киритиш.
|
2021 йил 1 май |
- |
- |
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
Ж.Қўчқоров, Э.Рустамов |
3. |
Тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида кексаларни ва ногиронлиги мавжуд фуқароларга шартнома асосида пуллик тиббий-ижтимоий хизматни кундузги қатнов ҳамда Интернат тизими асосида (ҳафтада 6 кунгача) ташкил этиш; тиббий-ижтимоий муассасаларда кўрсатилган пуллик хизматларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтириш тартибини белгилаш.
|
2021 йил 1 июнь |
- |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
4. |
Фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш. Бунда қуйидаги тартибларни амалиётга жорий этишни кўзда тутиш: ногиронликни белгилашда шахсни "тиббий-меҳнат" экспертизадан ўтказиш тизимидан воз кечилиб, "тиббий-ижтимоий" экспертизадан ўтказиш тизимига ўтиш; ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш бўйича педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларини ташкил этиш; ногиронликни белгилашни ягона тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тизими томонидан амалга ошириш; шахс соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаган ҳолатда ногиронлик белгилашни шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ташкил этиш; ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронликни муддатсиз даврга белгилаш.
|
2021 йил 1 май |
- |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги |
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
5. |
Халқаро тажрибадан келиб чиқиб ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2021 йил 1 август |
- |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
6. |
Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари учун давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2022 йил 1 май |
- |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
7. |
Фуқароларга ўз танловига кўра давлат томонидан бериладиган маблағлар (сертификат) ҳисобидан исталган ишлаб чиқарувчидан протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари сотиб олиш имкониятини яратишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш.
|
2021 йил 15 май |
- |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
8. |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимида тиббий ҳужжатлар, ҳисоботлар ва бошқа маълумотлар айланишини рақамлаштиришни таъминловчи "Ижтимоий хизмат" электрон платформасини яратиш. |
2021-2022 йиллар |
Ҳисоб-китобларга мувофиқ |
Ижрочилар маблағлари |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
Б.Мусаев, О.Умаров, Б.Онорбоев, Ш.Ражаббаев |
9. |
"Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларининг эҳтиёжи учун сотиб олинадиган қаттиқ, юмшоқ жиҳоз ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш механизмини қайта кўриб чиқиш ва асосланган таклиф киритиш.
|
2021 йил 15 август |
- |
- |
Молия вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
Ж.Қўчқоров, Б.Мусаев, Э.Рустамов, Б.Онорбоев |
10. |
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтириш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан таклиф киритиш.
|
2021 йил 15 август |
- |
- |
Молия вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Ж.Қўчқоров, Б.Мусаев, Э.Рустамов, Б.Онорбоев |
II. ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ МУАССАСАЛАРДА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ ВА КЎЛАМИНИ ОШИРИШ
|
||||||
11. |
"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг дори воситалари таъминоти учун ажратиладиган маблағ миқдорини ошириш. |
2022 йил |
4 500 |
Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Б.Мусаев, Ж.Қўчқоров, Б.Онорбоев, Э.Рустамов, Ш.Абидов |
12. |
"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг озиқ-овқат таъминоти учун ажратиладиган маблағ миқдорини ошириш. |
2022 йил |
21 500 |
Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Б.Мусаев, Ж.Қўчқоров, Б.Онорбоев, Э.Рустамов, Ш.Абидов |
13. |
"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларни шахсий гигиена воситалари билан тўлиқ таъминлаш. |
2021-2022 йиллар |
8 900 |
Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Б.Мусаев, Ж.Қўчқоров, Б.Онорбоев, Э.Рустамов, Ш.Абидов |
14. |
"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий гигиена воситалари таъминоти учун бюджет маблағлари ажратилиши муносабати билан уларнинг харажатлар сметасини қайта тасдиқлаш.
|
2021 йил 1 май |
- |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги |
Б.Мусаев, Ж.Қўчқоров, Б.Онорбоев, Э.Рустамов |
15. |
"Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларидаги шарт-шароитни ўрганиш, ҳолатни яхшилаш, қўшимча бино қуриш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун кўтариш платформалари билан жиҳозлаш, кутубхоналарни ташкил этиш ва улар фондини бойитиш юзасидан ҳудудий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.
|
2021 йил 1 май |
- |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
А.Раматов, Б.Мусаев, Б.Онорбоев, Ш.Абидов |
16. |
"Саховат" интернат уйларидаги кексаларнинг диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга ташрифларини ташкиллаштириш. |
Режа-жадвалга мувофиқ |
Ҳисоб-китобларга мувофиқ |
Ижрочилар маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Б.Мусаев, А.Абдухакимов, Б.Онорбоев, О.Қудратов, Ш.Абидов |
17. |
Тиббий-ижтимоий муассасаларга тегишли ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича фермер хўжаликлари, кластерлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ёрдамчи хўжаликларни (чорвачилик, иссиқхона, қуёнчилик, асаларичилик ва бошқалар) ташкил этиш чораларини кўриш. |
2021 йил 1 май, Режа-жадвалга мувофиқ |
400 |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Ш.Ғаниев, Б.Мусаев, Т.Рапиков, Б.Онорбоев |
18. |
"Саховат" интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси санаторийларида соғломлаштириш.
|
Режа-жадвалга мувофиқ |
320 |
Касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
19. |
"Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига бириктирилган ҳудудий тиббиёт муассасалари ва республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари шифокорлари томонидан кўриклар ва соғломлаштириш ишларини йил давомида ўтказиб бориш юзасидан режа-жадвални тасдиқлаш ва ижросини ташкил этиш.
|
2021 йил 1 май |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
20. |
Ҳар бир "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари учун 1 штат бирлигида кутубхоначи лавозимини жорий этиш. |
2021 1 май |
542 |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Молия вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Ж.Қўчқоров, Б.Мусаев, Э.Рустамов, Б.Онорбоев |
21. |
Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари кутубхоналарини компьютер техникаси ва бошқа турдаги офис техникаси, мебель, шу жумладан махсус мебель, тегишли кутубхона ускуналари билан жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш учун ўқув залларини махсус компьютер жиҳозлари ва бошқа қўшимча воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш.
|
2021 йил 1 май |
- |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги |
Б.Мусаев, Ж.Қўчқоров, Б.Онорбоев, Э.Рустамов |
22. |
Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари кутубхона фондларини миллий ва жаҳон адабиётининг 100 та энг яхши асарлар (бестселлерлар), даврий нашрлар (газета ва журналлар) билан таъминлаш.
|
2021 йил 1 ноябрь |
Ҳисоб-китобларга мувофиқ |
Ижрочилар маблағлари |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги |
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
23. |
Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" интернат уйлари кутубхоналарини Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш ва улар учун Миллий кутубхона электрон ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратиш. |
2021 йил 1 ноябрь |
Ҳисоб-китобларга мувофиқ |
Ижрочилар маблағлари |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
24. |
Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг йиллик иш режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижроси мониторингини олиб бориш. |
2021 йил 1 июнь |
Ҳисоб-китобларга мувофиқ |
Ижрочилар маблағлари |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
25. |
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини ташхислаш, даволаш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини кўрсатувчи Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларига бириктириш бўйича қўшма қарор қабул қилиш.
|
2021 йил 1 май |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
26. |
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказида реабилитация тадбирларини олаётганларнинг бандлигини таъминлаш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш. |
2021 йил 1 май, Режага асосан |
- |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
Б.Мусаев, Ж.Қўчқоров, Б.Онорбоев, Э.Рустамов |
27. |
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказида касбий реабилитация тадбирлари билан қамраб олишни кенгайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириш. |
2021 йил |
170 |
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро миграция ташкилоти маблағлари |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро миграция ташкилоти Марказий Осиё бўйича минтақавий Координатор офиси
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
II. ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ МУАССАСАЛАРДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА МАДАНИЙ ТАДБИРЛАРНИ ТИЗИМЛИ РАВИШДА ТАШКИЛ ЭТИШ, ҲУДУДЛАРНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ, ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТИЗИМИГА ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ
|
||||||
28. |
Тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи функцияларни (таом тайёрлаш, кир ювиш, тозалаш, техник хизмат кўрсатиш, ахборот-коммуникация таъминоти ва бошқалар) аутсорсинг хизмати орқали амалга оширишни жорий этиш. |
2021 йил 1 июнь |
- |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Б.Мусаев, Ж.Қўчқоров, Б.Онорбоев, Э.Рустамов |
29. |
"Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари ҳудудларига манзарали ва мевали дарахтлар экиб, кўкаламзорлаштириш ҳамда ободонлаштириш.
|
2021 йил 1 июнь |
1 100 |
Ижрочилар маблағлари |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
Ш.Ғаниев, Т.Рапиков, Б.Онорбоев |
30. |
Тиббий-ижтимоий муассасаларга бириктирилган халқ таълими, олий таълим муассасалари томонидан "икки авлод" учрашувларини ташкил этиш, улар билан турли маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, ҳолидан хабар олиш, таълим муассасаларида ўтказиладиган "Кексалар маърифати" соатига таклиф қилиш тизимини жорий этишга қаратилган режа-жадвални тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш.
|
2021 йил 1 май, Режа-жадвал асосида |
- |
- |
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
III. ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКА ВА КАСБ МАҲОРАТИНИ ОШИРИШ, УЛАРНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
|
||||||
31. |
Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларида ишловчи ижтимоий ходимларнинг олий маълумот олишлари учун Ўзбекистон миллий университети ва ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида қўшимча қабул квоталарини ажратиш чорасини кўриш. |
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб |
70 |
Республика бюджети маблағлари |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
32. |
Тиббий-ижтимоий муассасаларда ишловчи врач ва ўрта тиббиёт ходимларининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва тиббиёт марказларида ажратилган бюджет маблағлари доирасида бепул малака оширишини таъминлаш.
|
Режага асосан |
600 |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
33. |
Тиббий-ижтимоий муассасалар ходимларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича идоралараро келишувни тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш.
|
2021 йил 1 июнь, Режа-жадвал асосида |
1 400 |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
34. |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизими ходимларининг лавозим маошини оширилиши муносабати билан уларнинг харажатлар сметасини қайта тасдиқлаш ва молиялаштириш.
|
2021 йил 1 май |
- |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
35. |
Тиббий-ижтимоий муассасалари фаолиятининг муаммоли масалалари юзасидан мақсадли мавзули илмий изланишларнинг рўйхатини тузиш, уларни амалга ошириш юзасидан масъулларни белгилаш ҳамда ушбу соҳада изланишларни ривожлантирувчи янги дастур ва услубларни ишлаб чиқиш.
|
2021-2024 йиллар |
- |
Ижрочилар маблағлари |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
36. |
Тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва такомиллаштириш муаммолари бўйича йиллик илмий-амалий конференциялар, семинарлар, маҳорат дарсларини ўтказиш. |
2021-2024 йиллар |
Ҳисоб-китобларга мувофиқ |
Ижрочилар маблағлари |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
37. |
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази негизида ногиронликнинг олдини олиш, ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар юзасидан ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш, уларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича мақсадли илмий изланишлар олиб бориш.
|
2021-2024 йиллар |
Ҳисоб-китобларга мувофиқ |
Ижрочилар маблағлари |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигига |
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
38. |
Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш йўналишида барча "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига амалий-услубий ёрдам кўрсатувчи ташкилот сифатида соҳа ходимларининг амалиёт ўташини ташкил этиш.
|
2021 йил 1 июль |
Ҳисоб-китобларга мувофиқ |
Ижрочилар маблағлари |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигига |
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
IV. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШДА ТЕНГ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ
|
||||||
39. |
Олий ва профессионал таълим муассасаларида имконияти чекланган талабаларнинг таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш, ушбу муассасаларда талабаларнинг имкониятларидан келиб чиқиб моддий-техник базани ривожлантириш, олий таълим муассасаларида сурдо-таржимонлар тайёрлайдиган факультет ёки бўлинмалар кўламини кенгайтириш, ногиронлиги бўлган талабаларни олий таълим муассасалари томонидан биринчи навбатда ётоқхона билан таъминлаш, инклюзив муҳит шароитларини яхшилаш. |
2021-2023 йиллар |
Ҳисоб-китобларга мувофиқ |
Ижрочилар маблағлари |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши , вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
40. |
2021-2023 йилларда ногиронлиги бўлган шахсларга қулайлик яратиш учун жамоат транспорти, йўловчи поездлар ҳамда метро бекати ва вагонларини махсус техник воситалар билан босқичма-босқич жиҳозлаш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2021 йил 1 июнь |
- |
- |
Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
|
А.Раматов, Ш.Абидов |
41. |
2021-2023 йилларда ижтимоий инфратузилма объектларидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсқинликсиз фойдаланиши учун ушбу объектларни лойиҳалаш, экспертизадан ўтказиш ва қурилиш жараёнларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига қатьий риоя этилишининг таъсирчан тизимини ўрнатиш чораларини кўриш.
|
2021 йил 1 июнь |
- |
- |
Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
А.Раматов, Ш.Абидов |
42. |
2021-2022 йилларда болаликдан ногиронликка олиб келувчи омиллар ва касалликларнинг олдини олиш орқали болаларда ногиронлик кўрсаткичини 2 фоизга камайтириш юзасидан қўшма чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш. |
2021 йил 15 август |
- |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
43. |
2021-2024 йилларда мактабгача таълим ташкилотларида имконияти чекланган болаларни инклюзив таълим билан қамраб олиш учун шарт-шароитлар яратиш, уларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий, коррекцион-педагогик ёрдамни янада жадаллаштириш борасида реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш.
|
2021 йил 15 август |
- |
- |
Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
44. |
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларида ҳар йили 2 000 нафар ногиронлиги бўлган болаларга бепул реабилитация ва абилитация хизматларини кўрсатиш.
|
2021-2022 йиллар |
Ҳисоб-китобларга мувофиқ |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
45. |
Ҳар йили 2000 нафар ногиронлиги бўлган болаларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан бепул таъминлаш. |
2021-2022 йиллар |
800 |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги
|
Б.Мусаев, Б.Онорбоев |
Изоҳ. Тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
Чора-тадбирларни амалга ошириш учун жами харажатлар - 40 302 млн. сўм.
Шундан:
Республика бюджети маблағлари - 26 108,9 млн. сўм;
маҳаллий бюджет маблағлари - 12 450 млн. сўм;
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари - 266,1 млн. сўм;
масъул ижрочилар маблағлари - 1 100 млн. сўм;
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро миграция ташкилоти маблағлари - 170 млн. сўм.
Президентининг
2021 йил 25 мартдаги
ПФ-6195-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Изоҳлар:
"Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатлари ва ҳисоб-китобларга талаб этиладиган маблағлар ва уларни молиялаштириш манбаларига аниқлик киритилиши мумкин.
"Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 474 941 млн сўм, шундан:
млн сўм
|
|
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари
|
413 320 |
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари |
61 621 |
Президентининг
2021 йил 25 мартдаги
ПФ-6195-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Тиббий-ижтимоий муассасаларга бириктирилган
тиббиёт муассасалари, ўрта, профессионал ва
олий таълим муассасалари
РЎЙХАТИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 26 март
"Халқ сўзи", 2021 йил 26 март