Адлия вазирининг 31.03.2021 й. 7-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти ҳамда ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.03.2021 й. 3292-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.03.2021 й.
N 3292
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
31.03.2021 й.
N 7-мҳ
БУЙРУҒИ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти ҳамда
ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон "Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Қуйидагилар:
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти 1-иловага мувофиқ;
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисобот шакллари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. Давлетов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 31 март