Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2021 й. 192-сон "Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда агросаноат соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.04.2021 й.
N 192
НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ
ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИДА 2021-2022 ЙИЛЛАРДА
АГРОСАНОАТ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, янги экин ер майдонларини ўзлаштириш, агросаноат соҳаларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳар бир ҳудудда плантация усулида интенсив мевали боғ ҳамда токзорларни барпо этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашни кўпайтириш орқали экспорт ҳажмини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда фойдаланишга киритиладиган ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш ва экин ерларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида фойдаланишда бўлган насос агрегатлари ёрдамида суғориладиган майдонларни сув билан кафолатли таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий этишнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини оширишнинг прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган музлаткичли омборхона, агрологистика маркази ва иссиқхоналарни барпо этиш ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
2021 йил 15 апрелдан бошлаб сертификатланган сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчи фермер хўжаликлари, агросанаоат кластерлари ва кооперациялари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг уруғлик ва кўчат харид қилиш харажатларини молиялаштириш мақсадида миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми, шунингдек, хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация берилади;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида самарадорлиги юқори бўлган боғларни ташкил қилиш ва экспортбоп мевали кўчатлар билан таъминлаш учун масъул ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарори билан Тўрақўрғон агротехнологиялар техникуми ҳудудида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича "йўл харитаси" 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Наманган вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказига Тўрақўрғон тумани ҳудудидан 20 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ажратилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Кенгкўлсой сел сув омбори ҳавзасида жойлашган ҳовуз сувидан қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларини суғориш мақсадида фойдаланишни ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш учун тадбиркорларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 8 апрелдаги
192-сон қарорига
1-ИЛОВА
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон
туманида 2021-2022 йилларда фойдаланишга
киритиладиган ер майдонларига қишлоқ
хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Туман ҳудудлари номи |
2021-2022 йилларда жами фойда- ланишга кирити- лаётган ер майдони, гектар |
Фойдаланишга киритилаётган ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш |
||||||||
2021 йилда |
2022 йилда |
||||||||||
жами |
интенсив боғ |
узумзор |
тутзор |
лаванда |
жами |
интенсив боғ |
узумзор |
тутзор |
|||
1 |
"Забардаст-Ғайрат" |
639 |
526 |
486 |
40 |
113 |
113 |
||||
2 |
"Шохидон нурли диёр" |
406 |
195 |
190 |
5 |
211 |
186 |
25 |
|||
3 |
"Соҳил пино мускати" |
270 |
143 |
2 |
80 |
61 |
127 |
9 |
118 |
||
4 |
"Қуёшли юрт водийси" |
95 |
95 |
85 |
10 |
||||||
5 |
"Обод намуна диёри" |
11 |
11 |
9 |
2 |
||||||
6 |
"Исҳоқхон Тўра Ибрат" |
12 |
12 |
12 |
|||||||
7 |
"Туркистон янги куч" |
17 |
17 |
10 |
7 |
||||||
Жами: |
1 449 |
887 |
700 |
81 |
101 |
5 |
562 |
402 |
118 |
42 |
2021 йил 8 апрелдаги
192-сон қарорига
2-ИЛОВА
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида
2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш
ва экин ерларининг сув таъминотини
яхшилаш бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Т/р |
Амалга ошириладиган тадбирлар |
Сув билан таъминлаш ҳисобига фойдаланишга киритиладиган ер майдони, гектар |
Ижро муддати |
Молиялаштириш |
Масъул ижрочилар |
|
миқдори, млн сўм* |
манбаси |
|||||
1 |
"Соҳилобод" ҳудудидаги захира ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун 4,6 км узунликда канал қуриш, 2 дона насос агрегати ва электр двигатель ўрнатиш. |
52,9 |
2021 йил |
2 080 |
Ташаббускор маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
2 |
"Исҳоқхон Тўра Ибрат" ҳудудидаги захира ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун 2,2 км узунликда канални қуриш, 1 дона насос агрегати ва электр двигатель ўрнатиш ҳамда 0,2 км узунликда қувур тармоғини тортиш. |
4,0 |
2021 йил |
1 100 |
Ташаббускор маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
3 |
"Забардаст Ғайрат" ҳудудидаги қир-адир захира ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун 1,7 км узунликда канал қуриш, 1 дона насос агрегати ва электр двигатель ўрнатиш ҳамда 2 км узунликда электр тармоғини тортиш. |
82,1 |
2021 йил |
1 970 |
Ташаббускор маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
4 |
"Тўрақўрғон" ҳудудидаги захира ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун 4,4 км узунликда канал қуриш, 3 дона насос агрегати ва электр двигатель ўрнатиш ҳамда 2,6 км узунликда қувур тармоғини тортиш. |
48,2 |
2021 йил |
6 050 |
Ташаббускор маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
5 |
"Қуёшли юрт водийси" ҳудудидаги фойдаланишдан чиққан ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун Ахси-2 насос станциясининг қувур тармоғидан 1,8 км узунликда қувур тармоғини тортиш. |
95,0 |
2022 йил |
1 696 |
Ташаббускор маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
6 |
"Туркистон янги куч" ҳудудидаги фойдаланишдан чиққан ерларни қайта фойдаланишга киритиш. |
17,0 |
2022 йил |
Ташаббускор маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
|
7 |
"Шоҳидон нурли диёр" ҳудудидаги ўзлаштирилмаган ерларни фойдаланишга киритиш учун насос станциясини қуриш. |
321,0 |
2021 йил |
11 000 |
Ташаббускор маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
84,0 |
2022 йил |
2 800 |
||||
Жами: |
704,1 |
26 696 |
*) Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин бажариладиган ишлар қийматига аниқлик киритилиши мумкин.
Изоҳ. Насос станцияларида қурилиш ва реконструкция ишлари якунланиб фойдаланишга топширилганидан кейин насосларни сақлаш ва электр энергия сарфи билан боғлиқ харажатлар лойиҳа ташаббускорлари томонидан қопланади.
2021 йил 8 апрелдаги
192-сон қарорига
3-ИЛОВА
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида
фойдаланишда бўлган насос агрегатлари ёрдамида
суғориладиган майдонларни сув билан кафолатли
таъминлаш бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Т/р |
Амалга ошириладиган тадбирлар |
Сув билан таъминланади- ган ер майдони, гектар |
Ижро муддати |
Молиялаштириш |
Масъул ижрочилар |
|
миқдори, млн сўм |
манбаси |
|||||
1 |
"Оқтош-I" насос станциясидаги 1 та насос агрегатини таъмирлаш. |
1 136 |
2021 йил |
1 200 |
Халқаро молия институтлари маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
2 |
"Машъал" насос станциясидаги 1 та насос агрегатини таъмирлаш. |
241 |
2021 йил |
119 |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
3 |
"Олтин водий" 800 метр қувур тармоғини янгилаш. |
151 |
2022 йил |
2 496 |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
4 |
"Куймозор" насос станциясидаги 1 та насос агрегатини таъмирлаш. |
423 |
2022 йил |
115 |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
5 |
"Ёртепа-2" насос станциясидаги 1 та насос агрегатини таъмирлаш. |
907 |
2022 йил |
2 000 |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
6 |
"Соҳилобод" насос станциясининг 900 метр узунликдаги қувур тармоғини янгилаш. |
123 |
2022 йил |
1 944 |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
Жами: |
2 981 |
7 874 |
2021 йил 8 апрелдаги
192-сон қарорига
4-ИЛОВА
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон
туманида 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги
экинлари майдонларида томчилатиб суғориш
технологияларини жорий этишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
гектар
Т/р |
Фермер хўжаликлари номи |
Сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш режаси |
Шундан |
шундан йиллар кесимида |
||||
2021 йилда |
2022 йилда |
|||||||
пахта майдон- ларида |
боғ ва узумзор- ларда |
пахта майдон- ларида |
боғ ва узумзор- ларда |
пахта майдон- ларида |
боғ ва узумзор- ларда |
|||
1 |
"Туркистон янги куч" |
177 |
112 |
65 |
52 |
60 |
65 |
|
2 |
"Қуёшли юрт водийси" |
180 |
180 |
120 |
60 |
|||
3 |
"Шарқ Юлдузи" |
215 |
215 |
125 |
90 |
|||
4 |
"Исҳоқхон Тўра Ибрат" |
284 |
284 |
139 |
145 |
|||
5 |
"Иномжон Набиев" |
150 |
150 |
60 |
90 |
|||
6 |
"Тезкор Наврўз" |
230 |
230 |
110 |
120 |
|||
7 |
"Обод намуна диёри" |
280 |
280 |
150 |
130 |
|||
8 |
"Забардаст-Ғайрат" |
232 |
156 |
76 |
76 |
76 |
80 |
|
10 |
"Шаханд тараққиёти" |
250 |
250 |
130 |
120 |
|||
11 |
"Зафарли олтин водий" |
200 |
200 |
90 |
110 |
|||
12 |
"Тўрақўрғон соҳибкорлари" |
70 |
70 |
70 |
||||
Жами: |
2 268 |
2 057 |
211 |
1 052 |
146 |
1 005 |
65 |
2021 йил 8 апрелдаги
192-сон қарорига
5-ИЛОВА
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида
2021-2022 йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш,
қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини оширишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
тонна
Т/р |
Маҳсулот турлари |
Барча тоифа хўжаликларида маҳсулот етиштириш |
Қайта ишлашга йўналтириш |
Экспортга йўналтириш |
|||||
2021 йил |
2022 йил |
2021 йил |
2022 йил |
2021 йил |
2022 йил |
||||
тонна |
минг АҚШ долл. |
тонна |
минг АҚШ долл. |
||||||
1 |
Мевалар, шундан: |
22 495 |
24 070 |
1 245 |
1 382 |
9 381 |
15 213 |
8 383 |
16 253 |
1.1 |
олма |
3 442 |
3 901 |
270 |
316 |
364 |
865 |
405 |
1 366 |
1.2 |
нок |
170 |
175 |
13 |
14 |
18 |
43 |
18 |
61 |
1.3 |
бехи |
130 |
133 |
10 |
11 |
14 |
33 |
14 |
47 |
1.4 |
ўрик |
1 720 |
1 889 |
135 |
153 |
182 |
432 |
196 |
662 |
1.5 |
шафтоли |
1 395 |
1 501 |
110 |
122 |
148 |
351 |
156 |
526 |
1.6 |
олхўри |
496 |
528 |
39 |
43 |
52 |
125 |
55 |
185 |
1.7 |
гилос |
8 210 |
8 612 |
645 |
698 |
5 869 |
9 622 |
5 894 |
10 609 |
1.8 |
олча |
78 |
81 |
6 |
7 |
8 |
20 |
8 |
28 |
1.9 |
анор |
196 |
212 |
15 |
17 |
21 |
49 |
22 |
74 |
1.10 |
анжир |
18 |
19 |
1 |
2 |
2 |
5 |
2 |
7 |
1.11 |
хурмо |
4 476 |
4 699 |
2 474 |
3 125 |
1 372 |
1 875 |
||
1.12 |
ёнғоқ |
1 059 |
1 199 |
112 |
266 |
124 |
420 |
||
1.13 |
бодом |
1 105 |
1 121 |
117 |
278 |
116 |
393 |
||
2 |
Узум |
12 763 |
13 656 |
1 506 |
1 672 |
1 244 |
1 120 |
1 344 |
1 747 |
3 |
Сабзавотлар, шундан: |
95 541 |
101 782 |
4 553 |
4 844 |
7 775 |
9 252 |
8 397 |
9 992 |
3.1 |
Картошка |
11 170 |
11 505 |
||||||
3.2 |
сабзи |
15 513 |
16 599 |
879 |
936 |
1 430 |
1 701 |
1 544 |
1 837 |
3.3 |
пиёз |
14 391 |
15 398 |
816 |
868 |
1 326 |
1 578 |
1 432 |
1 704 |
3.4 |
саримсоқпиёз |
8 255 |
8 833 |
468 |
498 |
761 |
905 |
822 |
978 |
3.5 |
ош лавлаги |
5 431 |
5 811 |
308 |
328 |
500 |
596 |
541 |
643 |
3.6 |
редиска |
1 683 |
1 801 |
155 |
185 |
168 |
199 |
||
3.7 |
помидор |
3 312 |
3 544 |
188 |
200 |
305 |
363 |
330 |
392 |
3.8 |
бодринг |
2 130 |
2 279 |
121 |
128 |
196 |
234 |
212 |
252 |
3.9 |
шолғом |
2 478 |
2 651 |
140 |
149 |
228 |
272 |
247 |
293 |
3.10 |
турп |
2 373 |
2 539 |
219 |
260 |
236 |
281 |
||
3.11 |
карам |
9 120 |
9 758 |
517 |
550 |
840 |
1 000 |
908 |
1 080 |
3.12 |
кўкат |
10 021 |
10 723 |
568 |
604 |
923 |
1 099 |
997 |
1 187 |
3.13 |
ширин қалампир |
5 218 |
5 584 |
296 |
315 |
481 |
572 |
519 |
618 |
3.14 |
аччиқ қалампир |
1 497 |
1 602 |
85 |
90 |
138 |
164 |
149 |
177 |
3.15 |
бақлажон |
2 948 |
3 155 |
167 |
178 |
272 |
323 |
293 |
349 |
4 |
Полиз, шундан: |
6 509 |
6 965 |
77 |
69 |
83 |
75 |
||
4.1 |
қовун |
2 795 |
2 992 |
33 |
30 |
36 |
32 |
||
4.2 |
тарвуз |
3 526 |
3 773 |
42 |
38 |
45 |
40 |
||
4.3 |
қовоқ |
187 |
200 |
2 |
2 |
2 |
2 |
||
5 |
Дуккакли экинлар, шундан: |
4 854 |
5 194 |
1 731 |
1 904 |
1 869 |
2 804 |
||
5.1 |
мош |
2 270 |
2 429 |
809 |
890 |
874 |
1 311 |
||
5.2 |
ловия |
258 |
276 |
92 |
101 |
99 |
149 |
||
5.3 |
фасол |
1 377 |
1 474 |
491 |
540 |
530 |
795 |
||
5.4 |
нўхот |
6,8 |
7,2 |
2 |
3 |
3 |
4 |
||
5.6 |
ер ёнғоқ |
943 |
1 009 |
336 |
370 |
363 |
545 |
||
6 |
Мойли экинлар |
108 |
116 |
108 |
116 |
||||
6.1 |
кунгабоқар |
108 |
116 |
108 |
116 |
||||
Жами: |
142 270 |
151 784 |
7 412 |
8 014 |
20 208 |
27 558 |
20 076 |
30 871 |
2021 йил 8 апрелдаги
192-сон қарорига
6-ИЛОВА
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда
амалга оширилиши режалаштирилган музлатгичли омборхона,
агрологистика маркази ва иссиқхоналарни барпо этиш ҳамда
доривор ўсимликларни етиштириш бўйича лойиҳаларнинг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р |
Лойиҳа ташаббускори |
Лойиҳа номи |
Ўлчов бирлиги |
Лойиҳа қиймати, млн сўм |
шундан |
Яратила- диган иш ўринлари |
Ишга тушириш муддати |
Хизмат кўрсатувчи банк |
|||
номи |
ҳажми |
ўз маблағи, млн cўм |
банк кредити, млн cўм |
хорижий кредит, минг АҚШ доллари |
|||||||
Жами: |
138 898 |
74 489 |
19 345 |
4 300 |
505 |
||||||
1 |
"Бекзодбек Бехрузбек" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ташкил этиш |
тонна |
250 |
700 |
300 |
400 |
60 |
2021 йил май |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки |
|
2 |
"Рахмонов Одилжон" ХК |
Замонавий иссиқхона барпо этиш |
гектар |
1 |
300 |
75 |
225 |
5 |
2021 йил июнь |
"Агробанк" АТБ |
|
3 |
"Шаханд барака замини" фермер хўжалиги |
Замонавий иссиқхона барпо этиш |
гектар |
1 |
275 |
75 |
200 |
5 |
2021 йил июль |
"Агробанк" АТБ |
|
4 |
"Худайбердиев Нодирбек" ЯТТ |
Замонавий иссиқхона барпо этиш |
гектар |
1 |
1 350 |
550 |
800 |
12 |
2021 йил сентябрь |
"Халқ банки" АТ |
|
5 |
"Юсупов Абдусалом" ЯТТ |
Замонавий иссиқхона барпо этиш |
гектар |
1 |
1 400 |
600 |
800 |
15 |
00.01.1900 |
"Халқ банки" АТ |
|
6 |
"Хақназаров Абдуғаффор" ЯТТ |
Музлатгичли омборхона ташкил этиш |
тонна |
500 |
5 144 |
2 000 |
300 |
8 |
2021 йил октябрь |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки |
|
7 |
"Turakurgan Fruits Centre" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ташкил этиш |
тонна |
600 |
2 000 |
2 000 |
8 |
2021 йил октябрь |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки |
||
8 |
"Bim stoty-n" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ва агрологистика маркази ташкил этиш |
тонна |
2 000 |
5 000 |
5 000 |
15 |
2021 йил октябрь |
"Асака банк" АТБ |
||
9 |
"Акташ логистика" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ташкил этиш |
тонна |
300 |
820 |
600 |
220 |
8 |
2021 йил октябрь |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки |
|
10 |
"Бобуршоҳ савдо-саноат" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ташкил этиш |
тонна |
800 |
2 000 |
2 000 |
15 |
2021 йил октябрь |
"Микрокредит банк" АТБ |
||
11 |
"Умид Сардор" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ташкил этиш |
тонна |
500 |
1 500 |
1 500 |
25 |
2021 йил октябрь |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки |
||
12 |
"Road Constru Projekt Invest" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ташкил этиш |
тонна |
800 |
2 300 |
2 000 |
300 |
15 |
2021 йил октябрь |
"Турон банк" АТБ |
|
13 |
"Quality Granule" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ташкил этиш |
тонна |
700 |
2 000 |
2 000 |
40 |
2021 йил октябрь |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки |
||
14 |
"Turakurgan Gold Fruits" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ва агрологистика маркази ташкил этиш |
тонна |
600 |
2 000 |
2 000 |
35 |
2021 йил октябрь |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки |
||
15 |
"Бекзод Беҳруз" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ташкил этиш |
тонна |
500 |
1 500 |
800 |
700 |
25 |
2021 йил октябрь |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки |
|
16 |
"Ma`rifat Print Servis" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ташкил этиш |
тонна |
800 |
2 500 |
1 700 |
800 |
25 |
2021 йил октябрь |
"Халқ банки" АТ |
|
17 |
"Doniyor ko'rkam fayz savdo" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона барпо этиш |
гектар |
5 |
650 |
500 |
150 |
6 |
2021 йил октябрь |
"Микрокредит банк" АТБ |
|
18 |
"Мухамадали Билдинг" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона барпо этиш |
гектар |
3 |
15 000 |
15 000 |
30 |
2021 йил декабрь |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки |
||
19 |
"Zamin agro sanoat torg" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона барпо этиш |
гектар |
3 |
29 701 |
8 741 |
2 000 |
30 |
2021 йил декабрь |
"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ |
|
20 |
"Eco agro food" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона барпо этиш |
гектар |
7 |
4 000 |
4 000 |
20 |
2021 йил декабрь |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки |
||
21 |
"Namangan apples" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ташкил этиш |
тонна |
400 |
4 274 |
3 024 |
1 250 |
15 |
2021 йил декабрь |
"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ |
|
22 |
"Наманган ИМП" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ва агрологистика маркази ташкил этиш |
тонна |
1 000 |
3 000 |
3 000 |
10 |
2022 йил август |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки |
||
23 |
"Махсусавтотранс" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ва агрологистика маркази ташкил этиш |
тонна |
2 000 |
15 600 |
3 100 |
12 500 |
20 |
2022 йил сентябрь |
"Халқ банки" АТ |
|
24 |
"Zamin agro invest torg" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона барпо этиш |
гектар |
4 |
29 960 |
9 000 |
2 000 |
30 |
2022 йил июнь |
"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ |
|
25 |
Халилов Хусанбой |
Доривор ўсимликларни етиштириш, қуритиш, саралаш ҳамда қадоқлаш |
гектар |
5 |
1 900 |
1 900 |
16 |
2022 йил июль |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки |
||
26 |
"Ферганская долина фреш" МЧЖ |
Музлатгичли омборхона ва агрологистика маркази ташкил этиш |
тонна |
1 000 |
4 024 |
3 024 |
1 000 |
12 |
2022 йил октябрь |
"Трастбанк" АТБ |
2021 йил 8 апрелдаги
192-сон қарорига
7-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар
миллий марказининг Наманган вилояти ҳудудий
агрохизматлар маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Амалга ошириш муддати |
Масъул ижрочилар |
1 |
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази биносини капитал таъмирлаш, кўргазма-намойиш (демонстрация) майдонларини ташкил этиш, замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ва зарурий инфратузилма билан таъминлаш. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказида селекция, уруғчилик, фитосанитария, тупроқ, сув таҳлили ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш, "in vitro" бўйича стационар ва кўчма лабораторияларни қамраб олган идоралараро ҳудудий лабораторияни ташкил этиш. Илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда агросаноат мажмуига кирувчи ташкилотларнинг фаолиятини Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказиорқали самарали ташкил этиш, зарур инфратузилма ва технологиялар билан таъминлаш. Хусусан, 3 та илмий-тадқиқот институтлари: Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти; Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти; Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтларинг тажриба станцияси майдонларида тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш учун зарурий техника ва ускуналар билан таъминлаш. Шунингдек, 6 та ихтисослашган ташкилотлар: Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги; Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази; Уруғчиликни ривожлантириш маркази; Агрокимё станциясининг вилоят филиали; Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК; Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳудудий филиал ва бўлимларининг агрохизматлар кўрсатиш ишларини такомиллаштириш ҳамда зарур техника ва технологиялар билан таъминлаш. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази томонидан кўрсатиладиган замонавий хизмат турларини кенгайтириш. Бунда, агросаноат мажмуига кирувчи вазирлик ва идораларнинг вилоят ҳудудий бўлимлари ҳамда тижорат банклари мутахассисларини Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказига жойлаштириш. |
1. Тўрақўрғон агротехнологиялар техникуми бинолари комплексининг бир қисмини Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази учун ажратиш, хусусан: бинода дизайн ва лойиҳалаш ишларини амалга ошириш; оптик линияли алоқа каналларига уланишини таъминлаш; газ, электр энергияси ва сув билан таъминлаш; қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш ва қурилиш ишларини ташкил этиш. |
2021 йил май |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Абдураззаков) |
2. Лаборатория жиҳозлари ва ускуналар учун техник талабномаларни ишлаб чиқиш ва уларни сотиб олиш учун тендер танловларини ташкил этиш. |
2021 йил август |
|||
3. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказини жиҳозлаш учун зарур жиҳозларни сотиб олиш ва ўрнатиш. |
2021 йил сентябрь |
|||
4. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари реестри ва прейскурантларини шакллантириш. |
2021 йил октябрь |
|||
5. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларга "онлайн" ва "call centre" орқали агрохизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича тавсияларни ўзида қамраб олган мобил платформаларни яратиш. |
2022 йил январь |
|||
6. Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва янги ер майдонларини ўзлаштиришни таҳлил қилиш бўйича ягона платформани шакллантириш ҳамда сунъий интеллект (Artificial Intelligence) тизимини жорий этиш. |
2022 йил март |
|||
7. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида учувчисиз учиш воситалари ёрдамида хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш. |
2021-2022 йилларда |
|||
8. Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Агрохизматлар марказида хизмат турларини кенгайтириш мақсадида тадбиркорлик субъектларини жалб этиш. |
2021-2022 йилларда |
|||
9. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларига механизация хизматларини кўрсатиш мақсадида Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказининг техника паркини ташкил этиш. |
2021 йил сентябрь |
|||
2 |
Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази орқали қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш орқали кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш. |
1. Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасалари, жумладан Андижон Қишлоқ хўжалиги институти талабалари ишлаб чиқариш амалиётларини Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказида ўтишларини ташкил этиш. |
Доимий келишув асосида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Абдураззаков) |
2. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказида фаолият олиб бораётган ходимларнинг малакасини мунтазам равишда, шу жумладан хорижий мамлакатларда ошириб бориш. |
Доимий |
|||
3. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказида фаолият олиб бораётган ва жалб этилган ходимларининг касбий маҳоратини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ва KPI тизимини кенг жорий этиш. |
2022 йил март |
|||
4. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказида хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ўқув семинарлари ва тренингларни ташкил этиш ҳамда Training of Trainers (TOT) дастурларини йўлга қўйиш. |
2021-2022 йилларда |
|||
5. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази орқали хусусий бизнес вакилларини кенг жалб этган ҳолда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ва илмий-тадқиқот муассасалари олимларининг илмий ва инновацион ишланмаларини жорий этиш ҳамда тижоратлаштиришни амалга ошириш. |
Доимий |
|||
3 |
Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини ривожлантириш. Уйчи, Учқўрғон, Наманган, Чуст ва Мингбулоқ туманларида ташкил этилган элита уруғчилик хўжаликларини тубдан ислоҳ қилиш. |
1. Уруғчиликни ривожлантириш марказининг вилоят тузилмасини шакллантириш ва модернизациялаш ҳамда уруғлик материалларини сақлаш учун замонавий омборхонани ташкил этиш. 2. Уйчи, Учқўрғон, Наманган, Чуст ва Мингбулоқ туманларидаги элита уруғчилик хўжаликларининг уруғларни саралаш, дорилаш, қадоқлаш ва сақлаш бўйича инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда моддий-техника базасини яхшилаш. |
2021-2022 йилларда |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Абдураззаков) |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 8 апрель