Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2021 й. 284-сон "Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида қишлоқ ҳўжалиги соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.05.2021 й.
N 284
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ МИРЗАОБОД
ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланиш, сув таъминотини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашда яратиладиган қўшилган қиймат ҳажмларини кўпайтириш, аҳолини иш билан таъминлаш, даромадини ошириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш, саноат салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
2021-2023 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
2021-2023 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида суғориш тармоқлари таъмирланиши ҳисобига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
2021-2022 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
2021-2022 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазириги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Сирдарё вилояти ҳокимлиги:
Мирзаобод туманида хўжалик ички суғориш тармоқларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, таъмирталаб сув йўлларини реконструкция қилиш ва янги сув тармоқларни барпо этиш;
тумандаги суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш, сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сув истеъмолини оптималлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш;
тумандаги фойдаланишга киритиладиган ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш прогноз кўрсаткичлари бажарилишини ҳамда ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилган музлаткичли омборхона, логистика, иссиқхона ва доривор ўсимликлар бўйича лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга тушишини таъминлаш;
туманда экин ер майдонлари, шу жумладан, пахта ва ғалла экин майдонларининг тупроқ унумдорлигини яхшилаш ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган алмашлаб экишишларини тизимли ташкил этиш;
озуқабоп экинларни кўпайтириш ҳисобига наслдор чорва моллари бош сонини кўпайтириш;
томорқа ер эгаларига минерал ўғитларни етказиб бериш, тупроқ таркибини аниқлаш ва ўғит солиш меъёрларини белгилаш, сифатли уруғ етказиб бериш, агротехника хизматлари ва бошқа хизматларни кўрсатиш ишларини ташкил этиш;
туманда агросаноат соҳасининг "ўсиш нуқталарини" аниқлаш ва уларни янада кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
тумандаги томорқа хўжаликларини хатловдан ўтказиб, уларнинг самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.
3. Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашива Савдо-саноат палатаси Мирзаобод туманида анорчиликни янада ривожлантириш мақсадида:
анор экин майдонларини кенгайтириш, қайта фойдаланишга киритилаётган ерлар анорчилик билан шуғулланиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, ёшларга ажратилишини таъминлаш;
халқаро ташкилотларнинг грант ва кредитларини жалб қилган ҳолда анорни қайта ишлаш қувватларини ташкил қилиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
замонавий технологиялар асосида анор ва бошқа меваларни етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича йирик кластерларни ташкил этиш учун хорижий инвесторларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 6 майдаги
284-сон қарорига
1-ИЛОВА
2021-2023 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод
туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларнинг сув таъминоти ва мелиоратив
ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари
ДАСТУРИ
2021 йил 6 майдаги
284-сон қарорига
2-ИЛОВА
2021-2023 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод
туманида суғориш тармоқлари таъмирланиши
ҳисобига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер
майдонларини қайта фойдаланишга киритиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Экин майдони, гектар |
Шундан, экин турлари бўйича гектар |
||||
пахта |
бошоқли дон |
анорзор |
полиз экинлари |
озуқа экинлари |
|||
1 |
Мирзачўл |
255 |
180 |
75 |
|||
2 |
Янгиобод |
55 |
55 |
||||
3 |
Мустақиллик |
250 |
200 |
50 |
|||
4 |
Беруний |
350 |
350 |
||||
5 |
Мирзо Улуғбек |
250 |
250 |
||||
6 |
Оқолтин |
180 |
180 |
||||
7 |
Аҳмад Қулбеков |
1 122 |
200 |
200 |
722 |
||
8 |
Ғанишер Юнусов |
1 900 |
541 |
1 342 |
17 |
||
9 |
Йўлдош Оҳунбобоев |
863 |
545 |
318 |
|||
10 |
Деҳқонобод |
385 |
50 |
50 |
200 |
85 |
|
Жами |
5 610 |
465 |
866 |
1 000 |
2 087 |
1 192 |
2021 йил 6 майдаги
284-сон қарорига
3-ИЛОВА
2021-2022 йилларда Сирдарё вилоятининг
Мирзаобод туманида томчилатиб суғориш
технологиясини жорий этишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
гектар
Т/р |
Фермер хўжаликлари номи |
Сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш режаси |
Шундан |
Шундан йиллар бўйича |
||||
пахта майдон- ларида |
боғлар ва узумзор- ларда |
2021 йилда |
2022 йилда |
|||||
пахта майдон- ларида |
боғлар ва узумзор- ларда |
пахта майдон- ларида |
боғлар ва узумзор- ларда |
|||||
1 |
" Мирзаобод трайд кластер" МЧЖ |
3 476 |
3 476 |
0 |
1 410 |
2 066 |
||
2 |
"Қўҳна Сирдарё анори" фермер хўжалиги |
100 |
0 |
100 |
100 |
|||
3 |
"Деҳқонобод асл анори" ИЧК |
100 |
0 |
100 |
100 |
|||
Жами |
3 676 |
3 476 |
200 |
1 410 |
200 |
2 066 |
2021 йил 6 майдаги
284-сон қарорига
4-ИЛОВА
2021-2022 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод
туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий
турларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
тонна
Т/р |
Маҳсулот турлари |
Барча турдаги хўжаликларда маҳсулот етиштириш |
Қайта ишлашга йўналтириш |
Экспортга йўналтириш |
|||||
2021 йил |
2022 йил |
2021 йил |
2022 йил |
2021 йил |
2022 йил |
||||
тонна |
минг АҚШ доллари |
тонна |
минг АҚШ доллари |
||||||
1 |
Мевалар |
4 550 |
4 801 |
2 000 |
2 200 |
224 |
532 |
317 |
1 070 |
1.1 |
олма |
347 |
371 |
0 |
0 |
||||
1.2 |
нок |
58 |
62 |
0 |
0 |
||||
1.3 |
беҳи |
55 |
59 |
0 |
0 |
||||
1.4 |
ўрик |
375 |
401 |
40 |
94 |
42 |
141 |
||
1.5 |
шафтоли |
25 |
27 |
0 |
0 |
||||
1.6 |
олхўри |
158 |
169 |
17 |
40 |
18 |
59 |
||
1.7 |
гилос |
50 |
54 |
0 |
0 |
||||
1.8 |
олча |
70 |
75 |
7 |
18 |
8 |
26 |
||
1.9 |
анор |
3 400 |
3 570 |
2 000 |
2 200 |
160 |
380 |
250 |
844 |
1.10 |
анжир |
12 |
13 |
0 |
0 |
||||
2 |
Узум |
1 050 |
1 550 |
800 |
1 120 |
1 200 |
1 747 |
||
3 |
Сабзавотлар |
27 608 |
29 541 |
0 |
0 |
2 544 |
3 028 |
2 748 |
3 270 |
3.2 |
сабзи |
8 695 |
9 304 |
801 |
954 |
865 |
1 030 |
||
3.3 |
пиёз |
2 777 |
2 971 |
256 |
305 |
276 |
329 |
||
3.5 |
ош лавлаги |
1 250 |
1 338 |
115 |
137 |
124 |
148 |
||
3.7 |
помидор |
2 433 |
2 603 |
224 |
267 |
242 |
288 |
||
3.8 |
бодринг |
2 280 |
2 440 |
210 |
250 |
227 |
270 |
||
3.11 |
карам |
3 550 |
3 799 |
327 |
389 |
353 |
420 |
||
3.12 |
кўкатлар |
2 833 |
3 031 |
261 |
311 |
282 |
336 |
||
3.13 |
ширин қалампир |
3 090 |
3 306 |
285 |
339 |
308 |
366 |
||
3.15 |
бақлажон |
700 |
749 |
65 |
77 |
70 |
83 |
||
4 |
Полиз экинлари |
86 171 |
92 203 |
1 019 |
917 |
1 165 |
1 049 |
||
4.1 |
қовун |
61 910 |
66 244 |
732 |
659 |
856 |
770 |
||
4.2 |
тарвуз |
17 261 |
18 469 |
204 |
184 |
220 |
198 |
||
4.3 |
қовоқ |
7 000 |
7 490 |
83 |
75 |
89 |
80 |
||
5 |
Дуккакли экинлар |
550 |
589 |
196 |
216 |
212 |
318 |
||
5.1 |
мош |
475 |
508 |
169 |
186 |
183 |
274 |
||
5.4 |
нўхат |
75 |
80 |
27 |
29 |
29 |
43 |
||
Жами |
119 929 |
128 683 |
2 000 |
2 200 |
4 783 |
5 812 |
5 642 |
7 453 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 7 май