Давлат солиқ қўмитасининг 26.04.2021 й. 2021-21-сон "Ахборотга доир ҳамкорлик регламентининг шакли ва унга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.05.2021 й. 3307-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.05.2021 й.
N 3307
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
26.04.2021 й.
N 2021-21
ҚАРОРИ
Ахборотга доир ҳамкорлик регламентининг
шакли ва унга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 170-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ахборотга доир ҳамкорлик регламентининг шакли 1-иловага мувофиқ;
Ахборотга доир ҳамкорлик регламентига доир талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. Кудбиев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 31 май