Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.06.2021 й. ПФ-6244-сон "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
09.06.2021 й.
N ПФ-6244
ҲУДУДЛАРНИНГ САНОАТ
САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШГА ДОИР
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Сўнгги йилларда мамлакатимиз саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шаҳар ва вилоятларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига аҳолини иш билан банд қилишни кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди ва амалга оширилди.
Натижада, сўнгги тўрт йил ичида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 23 фоизга, шу жумладан электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, фармацевтика, заргарлик саноати, қурилиш материаллари, мебель, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа истеъмол моллари ишлаб чиқариш сингари саноатнинг ҳудудларда жадал ривожланаётган тармоқлари 1,3 баробардан кўпроқ ўсди.
Шу билан бирга, ҳудудларда мавжуд саноат салоҳиятидан, айниқса, қурилиш индустриясини ривожлантиришда норуда минералларнинг хомашё базасини ўзлаштириш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.
Хусусан, керамзит, силикат қуми, шиша хомашёси, қурилиш ва қоплама тошларга эга ўрганилган конларнинг ярмидан кўпи ўзлаштирилмай қолмоқда. Натижада, санитария-техник воситалар бўйича маҳаллий ишлаб чиқариш ички бозорнинг фақатгина 40 фоизини, газбетон блоклар - 51 фоизини, лок-бўёқ маҳсулотлари - 65 фоизини, қурилиш ойналари - 70 фоизини, девор гулқоғозлари - 30 фоизини ташкил этмоқда.
Электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, фармацевтика, заргарлик буюмлари, қоғоз саноати, қурилиш материаллари, мебель, уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқариш ва бошқа маҳаллий саноат тармоқларини (кейинги ўринларда - маҳаллий саноат) жадал ривожлантиришга кўмаклашувчи яхлит тизимни яратиш, шунингдек, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида:
1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига маҳаллий саноатни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларни жалб қилиш, туманлар (шаҳарлар) салоҳиятини ишга солиш ва уларнинг нисбий устунликларидан фойдаланиш асосида маҳаллий саноатни ривожлантириш "драйверлари" бўлган тармоқларни аниқлаш;
тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, корхоналарни глобал ишлаб чиқариш занжирларига жалб қилиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи давлатларга ҳамкорликда экспорт қилишни йўлга қўйиш;
сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган хусусий ва хорижий инвестициялар ҳамда замонавий технологияларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш;
"қўшимча қиймат занжирлари"ни кенгайтириш, ишлаб чиқариш таннархи ва харажатларини камайтириш, тайёр маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
кичик саноат ва махсус иқтисодий зоналар имкониятларидан самарали фойдаланиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;
замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий саноат корхоналари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, тренинг дастурларидан кенг фойдаланиш;
тармоқлар ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида тартибга солиш муҳити ва стандартларни такомиллаштириш.
3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
2-иловага мувофиқ 24 та туманлар (шаҳарлар)ни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш (кейинги ўринларда - ихтисослаштирилган туманлар);
"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳузурида 3-иловага мувофиқ таркибда Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш ташкил қилиш;
ихтисослаштирилган туманларда зарур ер участкаларини ажратган ҳолда, шу жумладан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ҳузуридаги "PSB Capital" МЧЖ инвестиция компанияси иштирокида, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида "кичиксаноат зоналари"ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
4. Вазирлар Маҳкамаси (С. Умурзаков) "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳузуридаги Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш (С. Аннакличев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, икки ой муддатда ихтисослашув соҳасини инобатга олиб, лойиҳалар амалга оширилиши таклиф қилинадиган туманлар (шаҳарлар) рўйхатини шакллантирган ҳолда 2022-2026 йилларда маҳаллий саноат тармоқларини жадал ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга қурилиш материаллари саноатидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси ажратилишини таъминласин.
6. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) ва Молия вазирлиги:
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан 2021 йилда:
ихтисослаштирилган туманларда саноат инфратузилмасини ривожлантириш учун 400 миллиард сўм;
геология-қидирув ишларини олиб бориш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилишини назарда тутсин;
б) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг асослантирилган таклифларига биноан ихтисослаштирилган туманларда саноат инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишларнинг манзилли рўйхатини тасдиқласинва ушбу манзилли рўйхатга мувофиқ ишларнинг молиялаштирилишини таъминласин.
7. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2021 йил 1 октябрга қадар ким ошди савдолари натижаларига кўра 500 та норуда фойдали қазилмалар конларининг инвесторларга фойдаланишга берилишини таъминласин.
8. Белгилансинки, 2021 йил 1 июлдан бошлаб 4-иловада кўрсатилган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қурилиш материалларининг мувофиқлигини тасдиқлаш ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) томонидан декларация қилиш орқали амалга оширилади.
9. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий саноат тармоқларини ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган янги яхлит тизимни жорий этиш тўғрисидаги, қуйидагиларнинг шахсий жавобгарлигини назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Умурзаковга маҳаллий саноатни жадал ривожлантиришга кўмаклашишнинг вертикал тизимини жорий қилиш юзасидан;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига - "ички бозор эҳтиёжларини ўрганиш - импортни таҳлил қилиш - ресурс базасини аниқлаш - янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш" тамойили асосида маҳаллий саноатни ривожлантириш юзасидан.
11. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича ёрдамчиси лавозими маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимига ўзгартирилсин. Бунда, уларнинг котибиятлари штати Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан 2 та штат бирлигини ўтказиш ҳисобига 3 та штат бирлигигача кенгайтирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари зиммасига Котибият ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.
13. 2021 йил 1 июлдан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва вилоятлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари ҳузуридаги Кичик саноат зоналари дирекциялари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимига тўлиғича мавжуд штат бирликлари ва моддий-техника базаси билан биргаликда ўтказилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов бир ҳафта муддатда ушбу Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритсин.
15. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасини ушбу Фармонда белгиланган талабларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш, унинг янги тузилмаси ва бошқарув ходимлари штат жадвалини тасдиқлаш тавсия этилсин.
16. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳузуридаги Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси С.С. Аннакличев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Гулямов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 9 июндаги
ПФ-6244-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга
ихтисослашган туманлар (шаҳарлар)
РЎЙХАТИ
Т/р |
Туманлар (шаҳарлар) |
Туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви |
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани |
Цемент ва ундан қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, вермикулитни қайта ишлаш |
2. |
Андижон вилояти Булоқбоши тумани |
Мармар буюмлар, газбетон блоклари ва пардозбоп ғиштларни ишлаб чиқариш |
3. |
Бухоро вилояти Пешку тумани |
Табиий тошларни қайта ишлаш ва пардозбоп плиталарни ишлаб чиқариш |
4. |
Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани |
Силикат маҳсулотлар, қурилиш плиталари ва цемент ишлаб чиқариш |
5. |
Жиззах вилояти Фориш тумани |
Базальт хомашёсини қайта ишлаш асосида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш |
6. |
Қашқадарё вилояти Китоб тумани |
Цемент ишлаб чиқариш ва табиий тош (мармар)ни қайта ишлаш |
7. |
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани |
Қурилиш тоши ва шағални қайта ишлаш асосида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш |
8. |
Навоий вилояти Зарафшон шаҳри |
Газбетон блокларини ишлаб чиқариш |
9. |
Навоий вилояти Ғозғон шаҳри |
Минерал момиқ (вата), табиий тошлардан пардозбоп ва қурилиш плиталарини ишлаб чиқариш |
10. |
Навоий вилояти Учқудуқ тумани |
Каолинни қайта ишлаш, темирбетон буюмларни ишлаб чиқариш |
11. |
Наманган вилояти Уйчи тумани |
Пардозбоп ғишт ишлаб чиқариш |
12. |
Наманган вилояти Учқўрғон тумани |
Пардозбоп ғишт ишлаб чиқариш |
13. |
Наманган вилояти Чуст тумани |
Пардозбоп ғишт ишлаб чиқариш |
14. |
Наманган вилояти Поп тумани |
Табиий тошни қайта ишлаш, пардозбоп плиталарни ишлаб чиқариш |
15. |
Самарқанд вилояти Нуробод тумани |
Гипс ва силикат материаллар, цемент ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш |
16. |
Самарқанд вилояти Пахтачи тумани |
Гипс буюмлар ва минерал момиқ (вата) ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш |
17. |
Сирдарё вилояти Ховос тумани |
Темирбетон буюмлар ишлаб чиқариш |
18. |
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани |
Цемент ва гипсокартон буюмлар ишлаб чиқариш |
19. |
Сурхондарё вилояти Шеробод тумани |
Гипс буюмлар, цемент, темирбетон буюмлар ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш |
20. |
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани |
Гипс буюмлар, цемент, темирбетон буюмлар ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш |
21. |
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани |
Гипс буюмлар, цемент, темирбетон буюмлар, минерал момиқ (вата) ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш |
22. |
Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани |
Гипс ва керамик буюмлар, цемент, темирбетон буюмлар, табиий бўёқлар ишлаб чиқариш |
23. |
Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани |
Пардозбоп ғишт ва гулқоғоз (обой) ишлаб чиқариш |
24. |
Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани |
Гулқоғоз (обой) ва керамик плиталар ишлаб чиқариш |
Президентининг
2021 йил 9 июндаги
ПФ-6244-сон Фармонига
3-ИЛОВА
"Ўзсаноатқурилишматериаллари"
уюшмаси ҳузуридаги Қурилиш материаллари
саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш
ТАРКИБИ
С.Аннакличев |
- |
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқарув раиси, кенгаш раиси |
лавозими бўйича |
- |
"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси раиси, кенгаш аъзоси |
А.Кадирходжаев |
- |
Давлат геология қўмитаси раиси ўринбосари, кенгаш аъзоси |
А.Акбаржонов |
- |
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, кенгаш аъзоси |
Б.Маматов |
- |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи, кенгаш аъзоси |
А.Хамидов |
- |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи, кенгаш аъзоси |
Президентининг
2021 йил 9 июндаги
ПФ-6244-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Мувофиқлиги ишлаб чиқарувчи (етказиб
берувчи) томонидан декларация қилиш орқали
тасдиқланадиган қурилиш материаллари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Қурилиш материаллари |
ТИФ ТН кодлари |
1. |
Кварц |
2506100000 |
2. |
Бентонит |
2508100000 |
3. |
Мармар |
2515110000, 2515120000 2515200000 |
4. |
Гранит |
2516110000, 2516120000 2516200000, 2516900000 |
5. |
Майда тошлар, майда шағал ва шағал |
2517101000, 2517102000 |
6. |
Гипс |
2520100000, 2520200000 |
7. |
Асбест |
2524100000, 2524900000 |
8. |
Цемент, гипс ёки бошқа минерал боғловчи моддалар билан агломератланган ўсимлик толалари, сомон ёки параха, пайраҳа, бўлакчалар, қириндилар ва бошқа ёғоч чиқиндиларидан тайёрланган панеллар, плиталар, плиткалар, блоклар ва шунга ўхшаш буюмлар |
6808000000 |
9. |
Гипс ёки унинг асосидаги қоришмалардан тайёрланган буюмлар |
6809110000, 6809190000 6809900000 |
10. |
Асбоцемент, целлюлоза толали цемент ёки шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган буюмлар |
6811400001, 6811400002 6811400009, 6811810000 6811820000, 6811890000 |
11. |
Кремнийга бой тош қумидан тайёрланган ғиштлар, блоклар, плиткалар ва бошқа керамика буюмлар |
6901000000 |
12. |
Ўтга чидамли бошқа керамика буюмлар |
6903100000, 6903201000 6903209000, 6903901000 6903909000 |
13. |
Черепица, дефлекторлар, тутун қувурлари устидаги соябонлар, дудбуронлар қисмлари, керамикадан ясалган меъморий безаклар ва бошқа қурилиш қисмлари |
6905100000, 6905900000 |
14. |
Керамик қувурлар, изоляция қувурлари, оқова сув қувурлари ва қувурлар фитинглари |
6906000000 |
15. |
Кўчага ётқизиш учун мўлжалланган плиталар, поллар учун, печлар, каминлар ёки деворлар учун керамик кошинлар (пардозлаш плиткалари); мозаика ишлари учун керамик кубиклар ва унинг асосида ёки усиз шунга ўхшаш буюмлар; керамик пардозлаш буюмлари |
6907211000 6907219001 6907219002, 6907219003 6907219009, 6907221000 6907229001, 6907229002 6907229003, 6907229004 6907229005, 6907229009 6907231000, 6907239001 6907239002, 6907239003 6907239004, 6907239005 6907239009, 6907301000 6907309001, 6907309009 6907401000, 6907409001 6907409002, 6907409003 6907409004, 6907409005 6907409009 |
16. |
Керамика раковиналар, бет-қўл ювгичлар, раковина консоллари, ванналар, биде, чаноқлар (унитазлар), сув қуйиш бачоклари, писсуарлар ва шунга ўхшаш санитар-техник буюмлар |
6910100000, 6910900000 |
17. |
Иссиқ ҳолатда прокатланган, плакировкаланмаган, гальваник ёки бошқа қопламаси бўлмаган эни 600 мм ёки ундан кўп бўлган, темир ёки легирланмаган пўлатдан ясси прокат |
7208100000, 7208250000 7208260000, 7208270000 7208360000, 7208370000 7208380000, 7208390000 7208400000, 7208512001 7208512009, 7208519100 7208519800, 7208521000 7208529100, 7208529900 7208531000, 7208539000 7208540000, 7208902000 7208908000 |
18. |
Совуқ ҳолатда прокатланган (совуқ ҳолатда сиқилган), плакировкаланмаган, гальваник ёки бошқа қопламаси бўлмаган эни 600 мм ёки ундан кўп бўлган темир ёки легирланмаган пўлатдан ясси прокат |
7209150000, 7209161000 7209169000, 7209171000 7209179000, 7209181000 7209189100, 7209189900 7209250000, 7209261000 7209269000, 7209271000 7209279000, 7209281000 7209289000, 7209902000 7209908000 |
19. |
Плакировкаланган, гальваник ёки бошқа қопламали эни 600 мм ёки ундан қалинроқ темир ёки легирланмаган пўлатдан ясси прокат |
7210110000, 7210122000 7210128000, 7210200000 7210300000, 7210410000 7210490000, 7210500000 7210610000, 7210690000 7210701000, 7210708000 7210903000, 7210904000 7210908000 |
20. |
Плакировкаланмаган, гальваник ёки бошқа қопламаси бўлмаган эни 600 мм дан кам бўлган темир ёки легирланмаган пўлатдан ясси прокат |
7211130000, 7211140000 7211190000, 7211232000 7211233000, 7211238000 7211290000, 7211902000 7211908000 |
21. |
Плакировкаланган, гальваник ёки бошқа қопламали эни 600 мм дан кам бўлган темир ёки легирланмаган пўлатдан ясси прокат |
7212101000, 7212109000 7212200000, 7212300000 7212402000, 7212408000 7212502000, 7212503000 7212504000, 7212506100 7212506900, 7212509000 7212600000 |
22. |
Металл қуймаси ёки бошқа дастлабки шакллардаги коррозияга чидамли пўлат; коррозияга чидамли пўлатдан ярим тайёр маҳсулотлар |
7218100001, 7218100009 7218911000, 7218918000 7218991100, 7218991900 7218992000, 7218998000 |
23. |
Коррозияга чидамли пўлатдан эни 600 мм ёки ундан кўп бўлган ясси прокат |
7219110000, 7219121000 7219129000, 7219131000 7219139000, 7219141000 7219149000, 7219211001 7219211009, 7219219000 7219221001, 7219221009 7219229000, 7219230001 7219230009, 7219240001 7219240009, 7219310000 7219321001, 7219321009 7219329000, 7219331001 7219331009, 7219339000 7219341001, 7219341009 7219349001, 7219349009 7219351000, 7219359000 7219902000, 7219908001 7219908009 |
24. |
Коррозияга чидамли пўлатдан эни 600 мм дан кам бўлган ясси прокат |
7220110001, 7220110009 7220120000, 7220202100 7220202900, 7220204100 7220204900, 7220208100 7220208900, 7220902000 7220908000 |
25. |
Коррозияга чидамли пўлатдан ўрамларга эркин ўралган иссиқ ҳолатда прокатланган чивиқлар |
7221001000, 7221009000 |
26. |
Коррозияга чидамли пўлатдан бошқа чивиқлар |
7222111101, 7222111109 7222111900, 7222118101 7222118109, 7222118901 7222118909, 7222191000 7222199000, 7222201101 7222201109, 7222201900 7222202100, 7222202900 7222203100, 7222203900 7222208100, 7222208900 7222305101, 7222305109 7222309100, 7222309701 7222309709 |
27. |
Коррозияга чидамли пўлатдан сим |
7223001100, 7223001901 7223001909, 7223009100 7223009900 |
28. |
Металл қуймаси ёки бошқа дастлабки шакллардаги легирланган пўлатнинг бошқа турлари; легирланган пўлатнинг бошқа турларидан ярим тайёр маҳсулотлар |
7224101000, 7224109000 7224900200, 7224900300 7224900500, 7224900700 7224901400, 7224901800 7224903100, 7224903800 7224909000 |
29. |
Легирланган пўлатнинг бошқа турларидан эни 600 мм ёки ундан кўп бўлган ясси прокат |
7225110000, 7225191000 7225199000, 7225301000 7225303000, 7225309000 7225401201, 7225401209 7225401501, 7225401509 7225404000, 7225406000 7225409000, 7225502000 7225508000, 7225910000 7225920000, 7225990000 |
30. |
Легирланган пўлатнинг бошқа турларидан эни 600 мм ёки ундан кам бўлган ясси прокат |
7226110000, 7226191000 7226198000, 7226200000 7226912000, 7226919100 7226919900, 7226920000 7226991000, 7226993000 7226997000 |
31. |
Легирланган пўлатнинг бошқа турларидан ўрамларга эркин ўралган иссиқ ҳолатда прокатланган чивиқлар |
7227100000, 7227200000 7227901000, 7227905000 7227909500 |
32. |
Легирланган пўлатнинг бошқа турларидан ясалган бошқа чивиқлар; легирланган пўлатнинг бошқа турларидан бурчаклар, шаклдор ва махсус профиллар; бурғулаш ишлари учун легирланган ва легирланмаган пўлатдан ичи ғовак чивиқлар |
7228102000, 7228105000 7228109000, 7228201000 7228209100, 7228209900 7228302000, 7228304100 7228304900, 7228306100 7228306900, 7228307000 7228308900, 7228401000 7228409000, 7228502000 7228504000, 7228506100 7228506900, 7228508000 7228602000, 7228608000 7228701000, 7228709000 7228800000, 7229200000 |
33. |
Легирланган пўлатнинг бошқа турларидан симлар |
7229902000, 7229905000, 7229909000 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 9 июнь