Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 й. ПҚ-5140-сон "Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
08.06.2021 й.
N ПҚ-5140
ИШЧИ КАСБЛАР БЎЙИЧА
КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ
ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, ўқув жараёнларини амалиёт билан боғлаган ҳолда ташкил этиш, ишсиз аҳоли, жумладан ёшлар вахотин-қизларда замонавий касб ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, мазкур жараёнда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг масъулиятини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида 16 та "Ишга марҳамат" мономарказлари, 30 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва 136 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар ташкил этилсин:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида қўшимча равишда 28 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари 1-иловага мувофиқ;
864 та фуқаролар йиғинларида тикувчилик, ошпазлик-қандолатчилик, эркаклар ва аёллар сартарошлиги, компьютер саводхонлиги, бухгалтерия ва тадбиркорлик асослари ҳамда бошқа мураккаб бўлмаган йўналишлар бўйича маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари (кейинги ўринларда - масканлар) 2-иловага мувофиқ;
вазирлик ва идоралар тасарруфида бўлган 18 та профессионал таълим муассасаларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қисқа муддатли касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курслари (кейинги ўринларда - қисқа муддатли курслар) 3-иловага мувофиқ.
Белгилансинки, рўйхати мазкур қарорнинг 1-иловасида белгиланган таълим муассасаларининг бино ва иншоотлари мавжуд мол-мулки ва жиҳозлари билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бепул берилади.
3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар масканлар фаолиятини тўлиқ ташкил этсин;
тасарруфида профессионал таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 августдан бошлаб қисқа муддатли курсларни йўлга қўйсин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курсларнинг таълим жараёнига Германия, Корея, Россия, Туркия, Япония ва бошқа давлатларнинг малакали мутахассисларини жалб қилсин ҳамда молиявий ва ташкилий масалаларни ҳал этсин.
4. Туман (шаҳар) ҳокимлари касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курслар очилган таълим муассасаларининг фаолияти талаб даражасида ташкил этилиши, тўлиқ йўлга қўйилиши, самарали таълим хизматлари кўрсатиши учун масъул ва шахсан жавобгар этиб белгилансин.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) билан биргаликда:
бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-иловасида белгиланган таълим муассасаларининг бино ва иншоотларини, мол-мулки ва жиҳозларини хатловдан ўтказсин ҳамда белгиланган тартибда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига топширилишини таъминласин;
бир ой муддатда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқласин ва ижросини таъминласин;
икки ой муддатда меҳнат бозори хусусияти, иш берувчилар талаби ҳамда туман (шаҳар) ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курсларда ўқитиладиган касблар рўйхатини белгиласин ҳамда 2021 йил учун аҳолини касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш буюртмасини шакллантирсин;
икки ой муддатда касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг малакали ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига бўлган эҳтиёжини касблар кесимида шакллантирсин ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этсин;
уч ой муддатда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курсларга замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, соҳада кўп йиллик иш тажрибасига ва юқори профессионал тайёргарликка эга бўлган мутахассисларни жалб қилсин;
2021 йил 1 августга қадар касб-ҳунарга ўқитиш марказларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан замонавий ўқув асбоб-ускуналари ва жиҳозлар билан таъминласин;
2022 йил 1 январга қадар масканларни фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган маҳалла гузарлари ва давлат ташкилотларининг унумли фойдаланилмаётган бошқа бўш турган жойлари ва биноларида жойлаштирсин;
икки ой муддатда ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курслар очилган таълим муассасаларни ҳудуддаги хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бириктириш чораларини кўрсин;
"маҳаллабай" ишлаш тизими орқали аниқланган ҳамда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган, банд бўлмаган фуқароларни ўқув курсларига жалб қилсин;
касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курслар битирувчиларини иш билан таъминлаш чораларини кўрсин, уларга тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлаш учун (давлат мулкини ижарага бериш, кредитлар ва субсидиялар ажратиш) ҳар томонлама кўмаклашсин.
5. Белгилансинки:
масканларни ўқув асбоб-ускуналари ва жиҳозлар билан таъминлаш харажатлари тенг улушларда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
масканларни сақлаш ҳамда ўқиш жараёнларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
қисқа муддатли курсларни ташкил этиш ва жиҳозлаш харажатлари тасарруфида мазкур таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан, банд бўлмаган аҳолини ушбу курсларда ўқитиш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
мазкур қарорга мувофиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига берилаётган таълим муассасаларининг ўқувчилари ўқиши тугагунига қадар ўзлари таълим олаётган муассасада амалдаги ўқув дастурлари асосида таълим олади;
"Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда масканларнинг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари мақоми бўйича профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарига тенглаштирилади ҳамда уларга ушбу ходимлар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва ижтимоий ҳимоя кафолатлари татбиқ этилади;
"Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда масканларнинг ташкилий тузилмаси, штатлар жадвали, раҳбар, ўқитувчи ва бошқа ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мустақил белгиланади.
6. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Кудратов) билан биргаликда уч ой муддатда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курсларда банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда замонавий ўқув дастурларини жорий қилиш ҳамда моддий-техник таъминотини яхшилаш учун халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг техник ҳамда молиявий кўмагини жалб қилсин.
Молия вазирлиги (Т.Ишметов) касб-ҳунар марказлари ҳамда масканларни сақлаш, таъмирлаш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг иш ҳақларини тўлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига зарур маблағларни ажратиб борсин.
Туман (шаҳар) ҳокимлари касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курсларни ташкил этиш ва лозим даражада фаолият юритиши учун ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва самарали сарфланишини таъминласин.
7. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг даромад манбаларини кўпайтириш ҳамда уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
а) касб-ҳунарга ўқитиш марказларида аҳолига пуллик хизматларни кўрсатиш, шу жумладан талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, ўқувчилар томонидан ўқув жараёнида тайёрланган маҳсулотларни сотиш ҳамда малакани баҳолаш хизматларини кўрсатиш;
б) касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнидан бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари (асбоб-ускуналари билан бирга), бошқа бино ва иншоотларини:
нодавлат таълим ташкилотларига ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курсларини ташкил этиш учун 5 йилгача бўлган муддатга текин фойдаланишга бериш;
касб-ҳунарга ўқитиш марказларида таълим бераётган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига, ўқитилаётган касбларга мос фаолиятни амалга ошириб келаётган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ва тадбиркорлик субъектларига маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун 5 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш;
в) касб-ҳунарга ўқитиш марказларига тегишли ер участкаларининг бўш турган қисмини тадбиркорлик субъектларига енгил конструкцияли ўқув хона ва ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш учун 10 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш;
г) касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнидан бўш бўлган спорт майдончаларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорлик субъектларига бериш.
8. Белгилансинки:
а) касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бошқа бино, иншоотлари ва ер участкаларининг бўш турган қисми ижарага олувчи ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида тузилган тўғридан-тўғри шартномага асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган энг кам ставкаларда ижарага берилади;
б) касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бошқа бино, иншоотлари ва ер участкаларининг бўш турган қисмини маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ёки енгил конструкцияли ўқув хона ва ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш учун ижарага олган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорлик субъектлари зиммасига:
касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқувчиларининг амалиётини ўзини ўзи банд қилган шахснинг ва тадбиркорлик субъектининг маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жойларида ташкил этиш;
ходимлар умумий сонининг камида 30 фоизи касб-ҳунарга ўқитиш марказлари битирувчилари ташкил этиши бўйича ижтимоий мажбуриятлар юклатилади;
в) касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бошқа бино, иншоотлари ва ер участкаларининг бўш турган қисмини ижарага беришдан тушган маблағлар мазкур марказларнинг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
9. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов) ҳамда Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов) билан биргаликда икки ой муддатда касб-ҳунар марказларига тегишли ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бошқа бино, иншоотлари ва ер участкаларининг бўш турган қисмини ижарага ва текин фойдаланишга бериш тартибини ҳамда талабгорларга қўйиладиган минимал талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Туман (шаҳар) ҳокимлари икки ой муддатда ижарага берилиши мумкин бўлган касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бошқа бино, иншоотлари ва ер участкаларининг бўш турган қисмини ҳар бир касб-ҳунарга ўқитиш маркази кесимида аниқласин ҳамда уларни салоҳиятли тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга таклиф қилсин.
10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) уч ой муддатда ҳудудий "Ишга марҳамат" мономарказларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган "Ўқув-маслаҳат офислари"ни ташкил этсин.
Қуйидагилар "Ўқув-маслаҳат офислари"нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш сифатини ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати, ахборот-коммуникация технологиялари, қурилиш, техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, болалар, кексалар ва касалларни парвариш қилиш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича малакали хорижий ўқитувчиларни, шу жумладан хорижда яшайдиган ватандошларни жалб этиш;
жалб этилган хорижий ўқитувчиларни малакали мутахассис етишмаётган касб-ҳунарга ўқитиш марказларига йўналтириш;
жалб этилган хорижий ўқитувчилар иштирокида "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ҳамда қисқа муддатли курслар ўқитувчилари учун маҳорат дарсларини ўтказиш.
11. Белгилаб қўйилсинки:
хорижий мутахассисларни "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ишга таклиф қилиш билан боғлиқ харажатлар (йўл ҳақи, таълим муассасаларига юборилгунгача бўлган яшаш харажатлари) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан, улар таълим муассасаларида иш бошлаганидан кейин тегишли таълим муассасаси томонидан тўлиқ молиялаштирилади;
иш берувчилар "Ўқув-маслаҳат офислари"га жалб этилган хорижий ўқитувчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномаларни бериш (узайтириш) учун белгиланган йиғим тўловларидан озод этилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) етакчи хорижий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали мутахассислари билан музокаралар олиб борсин ҳамда уларни "Ўқув-маслаҳат офислари"га жалб қилиш чораларини кўрсин.
12. Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов) ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг (Н.Хусанов) умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларини асосий таълим жараёнларидан бўш бўлган вақтларида касб-ҳунарга ўқитиш тартибини жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки, мазкур тартиб доирасида:
туман (шаҳар) ҳокимликлари Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов) билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасаларини уларга яқин ҳудудда жойлашган "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курслар очилган таълим муассасаларига бириктиради;
Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов) умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларининг касбий мойиллигини замонавий ташхислаш методларини қўллаган ҳолда баҳолайди ҳамда уларни касбга йўналтириш бўйича ишларни амалга оширади;
туман (шаҳар) ҳокимликлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларини асосий таълим жараёнларидан бўш бўлган вақтларида касб-ҳунарга ўқитиш ишларини ташкил қилади.
Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) билан биргаликда икки ой муддатда умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "TUMO" креатив технологиялар марказининг Тошкент шаҳридаги филиалини (кейинги ўринларда - Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 14-мавзе манзилида жойлашган бино ва иншоотлари мавжуд мол-мулки ва жиҳозлари билан бирга Филиални ташкил этиш учун оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бепул берилсин.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков) билан биргаликда:
2022 йил 1 мартга қадар Филиалда "TUMO" креатив технологиялар марказининг франшизаси, дастурий таъминоти, ўқув дастурлари ва лицензияси асосида ёшларни веб-ишланмалар, графика дизайни, 3D-моделлаштириш, рақамли дастурлаш, робототехника, рақамли медиа, видеоўйинлар яратиш йўналишлари бўйича ўқитишни йўлга қўйсин;
Филиал битирувчиларини Мирзо Улуғбек туманидаги "IT-park" ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ташкилотларда фаолият олиб боришига жалб қилсин.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аҳолининг ишчанлик фаоллигини ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш учун балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда кооперативларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Туман (шаҳар) сектор раҳбарлари:
икки ой муддатда кооперативларга бирлашиш истагини билдирган ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар рўйхатини шакллантирсин ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этсин;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) ҳамда Молия вазирлиги (Т.Ишметов) билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар ҳар бир туман (шаҳар) секторида камида биттадан кооперативлар ташкил этсин.
Белгилансинки, кооперативларга аъзо бўлган ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар учун кооператив устав фондига улуш сифатида киритиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача субсидия ажратилади.
Молия вазирлиги секторларда кооперативни ташкил этишда субсидиялар тўлаш учун Давлат бюджетидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қўшимча 200 млрд сўм маблағ ажратсин.
15. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида вазирликнинг умумий штат бирликлари сони доирасида:
вазирнинг касб-ҳунарга ўқитиш ва касбий малакани ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинсин;
бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 12 нафардан иборат бўлган Касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ва касбий малакани ривожлантириш департаменти тузилсин.
16. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
2021 йил 1 июлдан бошлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўзининг бюджетдан ташқари ва мақсадли жамғармалари маблағларининг бўш қолдиқларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан тушган маблағларнинг 80 фоизидан ошмаган қисмини вазирликнинг Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига йўналтириш ҳуқуқи берилади;
2021 йил 1 августдан бошлаб "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва масканлар томонидан уларнинг ўқув фаолияти учун зарур бўлган, бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача қийматдаги эҳтиёт қисмлар, хомашё, ўқув қуроллари ва бошқа материалларни харид қилиш тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилади.
17. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
икки ой муддатда олий таълим муассасаларининг кўп тармоқли ўқув марказлари ва амалиёт полигонлари, бўш турган бинолари ва иншоотларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни;
2021 йил 1 октябрга қадар профессионал таълим тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш, замонавий асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш бўйича комплекс дастурни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
19. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
20. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш учун шахсан масъул ва жавобгар этиб бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 8 июндаги
ПҚ-5140-сон қарорига
1-ИЛОВА
Бино ва иншоотлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлигига касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил
этиш учун берилаётган таълим муассасаларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудудлар |
Муассаса номи |
Қуввати, ўқувчи/ўрин |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
|||
1. |
Тахиатош тумани |
Тахиатош энергетика коллежи |
600 |
Андижон вилояти
|
|||
2. |
Асака тумани |
Асака автомобилсозлик коллежи |
765 |
3. |
Бўстон тумани |
Бўстон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
1200 |
Бухоро вилояти
|
|||
4. |
Жондор тумани |
Жондор қурилиш ва миллий ҳунармандчилик коллежи |
615 |
5. |
Ромитан тумани |
Ромитан агробизнес касб-ҳунар коллежи |
540 |
Жиззах вилояти
|
|||
6. |
Дўстлик тумани |
Дўстлик сув хўжалиги ва мелиорация коллежи |
720 |
7. |
Зафаробод тумани |
Зафаробод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи |
600 |
Қашқадарё вилояти
|
|||
8. |
Қамаши тумани |
Қамаши тумани хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
600 |
9. |
Касби тумани |
Касби ахборот технология коллежи |
645 |
Наманган вилояти
|
|||
10. |
Наманган тумани |
Наманган тумани "Олахамак" иқтисодиёт коллежи |
720 |
11. |
Янгиқўрғон тумани |
Янгиқўрғон ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежи |
615 |
Самарқанд вилояти
|
|||
12. |
Булунғур тумани |
Булунғур саноат касб-ҳунар коллежи |
540 |
13. |
Жомбой тумани |
Жомбой тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи |
585 |
14. |
Иштихон тумани |
Иштихон транспорт ва сервис касб-ҳунар коллежи |
615 |
Сурхондарё вилояти
|
|||
15. |
Қизириқ тумани |
Қизириқ қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
765 |
16. |
Сариосиё тумани |
Сариосиё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи |
510 |
17. |
Шўрчи тумани |
Шўрчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи |
630 |
Сирдарё вилояти
|
|||
18. |
Сайхунобод тумани |
Сайхунобод агросаноат касб-ҳунар коллежи |
540 |
19. |
Ховос тумани |
Меҳнатобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
360 |
Тошкент вилояти
|
|||
20. |
Қибрай тумани |
Қибрай энергетика коллежи |
900 |
21. |
Бекобод шаҳри |
Бекобод коммунал хўжалиги коллежи |
450 |
Фарғона вилояти
|
|||
22. |
Бувайда тумани |
Бувайда тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
1 180 |
23. |
Қува тумани |
Қува сув хўжалиги ва мелиорация коллежи |
615 |
24. |
Ўзбекистон тумани |
Ўзбекистон иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
450 |
Хоразм вилояти
|
|||
25. |
Қўшкўпир тумани |
Қўшкўпир уй-жой коммунал хўжалиги коллежи |
675 |
26. |
Тупроққалъа тумани |
Питнак автомобилсозлик коллежи |
585 |
27. |
Хива шаҳри |
Хива енгил саноат коллежи |
330 |
Тошкент шаҳри
|
|||
28. |
Олмазор тумани |
Тошкент қурилиш коллежи |
1 500 |
Президентининг
2021 йил 8 июндаги
ПҚ-5140-сон қарорига
2-ИЛОВА
2021 йилда маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш
масканларини ташкил этишнинг мақсадли
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудудлар |
2020 йилда ташкил этилган масканлар сони |
2021 йилда ташкил этиладиган масканлар сони |
Жами масканлар сони |
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
8 |
39 |
47 |
2. |
Андижон вилояти |
13 |
83 |
96 |
3. |
Бухоро вилояти |
8 |
53 |
61 |
4. |
Жиззах вилояти |
5 |
28 |
33 |
5. |
Қашқадарё вилояти |
14 |
78 |
92 |
6. |
Навоий вилояти |
6 |
53 |
59 |
7. |
Наманган вилояти |
14 |
72 |
86 |
8. |
Самарқанд вилояти |
16 |
106 |
122 |
9. |
Сурхондарё вилояти |
17 |
66 |
83 |
10. |
Сирдарё вилояти |
3 |
23 |
26 |
11. |
Тошкент вилояти |
11 |
74 |
85 |
12. |
Фарғона вилояти |
11 |
104 |
115 |
13. |
Хоразм вилояти |
10 |
49 |
59 |
14. |
Тошкент шаҳри |
- |
36 |
36 |
Республика бўйича жами |
136 |
864 |
1 000 |
Президентининг
2021 йил 8 июндаги
ПҚ-5140-сон қарорига
3-ИЛОВА
Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги томонидан қисқа муддатли
касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик
кўникмаларига ўқитиш курслари ташкил этиладиган
профессионал таълим муассасалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудудлар |
Муассаса номи |
Қуввати, ўқувчи/ўрин |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
|||
1. |
Беруний тумани |
Беруний сув хўжалиги ва мелиорация коллежи |
900 |
2. |
Чимбой тумани |
Чимбой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
720 |
Андижон вилояти
|
|||
3. |
Хўжаобод тумани |
Хўжаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
720 |
Бухоро вилояти
|
|||
4. |
Шофиркон тумани |
Шофиркон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи |
450 |
5. |
Бухоро тумани |
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази |
622 |
Қашқадарё вилояти
|
|||
6. |
Миришкор тумани |
Миришкор 2-сон касб-ҳунар мактаби |
100 |
Наманган вилояти
|
|||
7. |
Мингбулоқ тумани |
Мингбулоқ сув хўжалиги ва мелиорация коллежи |
720 |
8. |
Норин тумани |
Норин саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи |
705 |
Навоий вилояти
|
|||
9. |
Навбаҳор тумани |
Навбаҳор сув хўжалиги ва мелиорация коллежи |
870 |
Самарқанд вилояти
|
|||
10. |
Нуробод тумани |
Нуробод "Тим" қишлоқ хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежи |
435 |
11. |
Пахтачи тумани |
Пахтачи автомобиль йўллар касб-ҳунар коллежи |
825 |
12. |
Каттақўрғон тумани |
Каттақўрғон тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
720 |
Сирдарё вилояти
|
|||
13. |
Сирдарё тумани |
Синдаробод қурилиш касб-ҳунар коллежи |
360 |
Тошкент вилояти
|
|||
14. |
Оҳангарон тумани |
Оҳангарон агросаноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи |
615 |
Хоразм вилояти
|
|||
15. |
Шовот тумани |
Шовот қурилиш касб-ҳунар коллежи |
585 |
16. |
Ҳазорасп тумани |
Ҳазорасп саноат касб-ҳунар коллежи |
720 |
Фарғона вилояти
|
|||
17. |
Қувасой шаҳри |
Қувасой саноат коллежи |
800 |
18. |
Тошлоқ тумани |
Тошлоқ тумани "Заркент" агросаноат касб-ҳунар коллежи |
1000 |
Президентининг
2021 йил 8 июндаги
ПҚ-5140-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхати қуйидаги мазмундаги 34-позиция билан тўлдирилсин:
" |
34. |
Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ хусусий бандлик агентликлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш. |
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
10 кундан ошмаган ҳолда |
". |
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-5812-сон Фармонида:
а) 2-иловадан 5, 17, 26, 36, 96, 102, 121, 128, 130, 132 ва 136-позициялар чиқариб ташлансин;
б) 4-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш учун
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги тизимига ўтказиладиган касб-ҳунар коллежлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Туман (шаҳар) номи |
Касб-ҳунар коллежи номи |
Ўқувчи ўрни |
Қорақалпоғистон Республикаси |
|||
1. |
Нукус тумани |
Нукус Кердер саноат транспорт касб-ҳунар коллежи |
810 |
2. |
Тахиатош тумани |
Тахиатош энергетика коллежи |
600 |
3. |
Элликқалъа тумани |
Элликқалъа қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
540 |
Андижон вилояти
|
|||
4. |
Асака тумани |
Асака автомобилсозлик коллежи |
765 |
5. |
Бўстон тумани |
Бўстон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
1200 |
6. |
Қўрғонтепа тумани |
Қўрғонтепа саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи |
615 |
7. |
Улуғнор тумани |
Улуғнор қурилиш касб-ҳунар коллежи |
585 |
8. |
Шаҳрихон тумани |
Шаҳрихон енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
900 |
Бухоро вилояти
|
|||
9. |
Бухоро шаҳри |
Бухоро политехника касб-ҳунар коллежи |
780 |
10. |
Жондор тумани |
Жондор қурилиш ва миллий ҳунармандчилик коллежи |
615 |
11. |
Ромитан тумани |
Ромитан агробизнес касб-ҳунар коллежи |
540 |
Жиззах вилояти
|
|||
12. |
Дўстлик тумани |
Дўстлик сув хўжалиги ва мелиорация коллежи |
720 |
13. |
Жиззах шаҳри |
Жиззах иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
750 |
14. |
Зарбдор тумани |
Зарбдор хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
540 |
15. |
Зафаробод тумани |
Зафаробод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи |
600 |
Қашқадарё вилояти
|
|||
16. |
Деҳқонобод тумани |
Деҳқонобод транспорт ва агробизнес касб-ҳунар коллежи |
600 |
17. |
Қамаши тумани |
Қамаши тумани хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
600 |
18. |
Қарши шаҳри |
Қарши саноат касб-ҳунар коллежи |
650 |
19. |
Касби тумани |
Касби ахборот технология коллежи |
645 |
Навоий вилояти
|
|||
20. |
Навоий шаҳри |
Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи |
750 |
21. |
Нурота тумани |
Нурота хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
360 |
Наманган вилояти
|
|||
22. |
Наманган тумани |
Наманган тумани "Олахамак" иқтисодиёт коллежи |
720 |
23. |
Тўрақўрғон тумани |
Тўрақўрғон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
750 |
24. |
Учқўрғон тумани |
Учқўрғон ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежи |
615 |
25. |
Янгиқўрғон тумани |
Янгиқўрғон ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежи |
615 |
Самарқанд вилояти
|
|||
26. |
Булунғур тумани |
Булунғур саноат касб-ҳунар коллежи |
540 |
27. |
Иштихон тумани |
Иштихон транспорт ва сервис касб-ҳунар коллежи |
615 |
28. |
Жомбой тумани |
Жомбой тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи |
585 |
29. |
Каттақўрғон шаҳри |
Каттақўрғон қурилиш ва саноат касб-ҳунар коллежи |
825 |
30. |
Самарқанд шаҳри |
Боғишамол саноат касб-ҳунар коллежи |
540 |
Сирдарё вилояти
|
|||
31. |
Гулистон шаҳри |
Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи |
450 |
32. |
Оқолтин тумани |
Оқолтин хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
360 |
33. |
Сайхунобод тумани |
Сайхунобод агросаноат касб-ҳунар коллежи |
540 |
34. |
Ховос тумани |
Меҳнатобод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи |
700 |
Сурхондарё вилояти
|
|||
35. |
Қизириқ тумани |
Қизириқ қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
765 |
36. |
Олтинсой тумани |
Олтинсой ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежи |
615 |
37. |
Сариосиё тумани |
Сариосиё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи |
510 |
38. |
Шеробод тумани |
Шеробод маиший хизмат касб-ҳунар коллежи |
720 |
39. |
Шўрчи тумани |
Шўрчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи |
630 |
Тошкент вилояти
|
|||
40. |
Бекобод тумани |
Бекобод "Далварзин" маиший хизмат касб-ҳунар коллежи |
1 080 |
41. |
Қибрай тумани |
Қибрай энергетика коллежи |
900 |
42. |
Оққўрғон тумани |
Оққўрғон қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
750 |
43. |
Бекобод шаҳри |
Бекобод коммунал хўжалиги коллежи |
450 |
44. |
Пискент тумани |
Пискент хизмат кўрсатиш ва технология касб-ҳунар коллежи |
630 |
Фарғона вилояти
|
|||
45. |
Бувайда тумани |
Бувайда тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
1 180 |
46. |
Қува тумани |
Қува сув хўжалиги ва мелиорация коллежи |
615 |
47. |
Ўзбекистон тумани |
Ўзбекистон иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш коллежи |
450 |
48. |
Фарғона тумани |
Фарғона компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи |
585 |
49. |
Фарғона шаҳри |
Фарғона саноат касб-ҳунар коллежи |
1 430 |
Хоразм вилояти
|
|||
50. |
Қўшкўпир тумани |
Қўшкўпир уй-жой коммунал хўжалиги коллежи |
675 |
51. |
Тупроққалъа тумани |
Питнак автомобилсозлик коллежи |
585 |
52. |
Урганч шаҳри |
Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежи |
720 |
53. |
Хива шаҳри |
Хива енгил саноат коллежи |
330 |
54. |
Хонқа тумани |
Хонқа саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
720 |
55. |
Янгибозор тумани |
Янгибозор саноат касб-ҳунар коллежи |
900 |
Тошкент шаҳри
|
|||
56. |
Учтепа тумани |
Тошкент қурилиш-коммунал касб-ҳунар коллежи |
780 |
57. |
Юнусобод тумани |
Юнусобод машинасозлик касб-ҳунар коллежи |
1080 |
58. |
Яшнобод тумани |
Яшнобод политехника касб-ҳунар коллежи |
1 050 |
59. |
Олмазор тумани |
Тошкент қурилиш коллежи |
1 500 |
в) 5-иловадан 7, 16, 30, 67 ва 69-позициялар чиқариб ташлансин;
г) 6-иловадан 19, 24, 43, 47, 51, 55, 66, 68, 72, 74, 77, 89 ва 90-позициялар чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-3839-сон қарорида:
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлаштириш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун тижорат банкларида очиладиган кредит линиялари бўйича меҳнат мигрантларига микроқарзлар бериш;
фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширган даврда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта пули суммасининг ўрнини қоплаш учун суғурта компанияларига бир йўла бериладиган субсидиялар бериш;
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг Кузатув кенгаши томонидан белгиланадиган бошқа тадбирларни амалга ошириш";
б) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "50 минг АҚШ доллари" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-4231-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-4804-сон қарорининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"12. Қуйидагиларга:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сон Фармонига мувофиқ касбга ўқитиш марказларини ташкил этиш учун Вазирлик тизимига берилган касб-ҳунар коллежларидаги хорижий грант ва кредитлар ҳисобига сотиб олинган жиҳоз ва ускуналардан ушбу касбга ўқитиш марказларида ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларида фойдаланиш;
б) ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шунингдек ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетаётган ва "labor-migration" дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетишдан олдин давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда "уста-шогирд" мактабларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратиш;
в) ҳудудий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида, бевосита ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда "уста-шогирд" мактаблари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш асосида амалга ошириш;
г) ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини меҳнат органлари йўлланмаси асосида:
Вазирлик тасарруфида бўлмаган давлат ёки нодавлат ўқув муассасаларида ёҳуд ишлаб чиқаришнинг ўзида тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларни, бироқ ҳар бир таҳсил олувчи учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
"уста-шогирд" анъанаси асосида миллий ҳунармандчиликка ўргатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни, бироқ ҳар бир таҳсил олувчи учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
касбий малакасини баҳолаш ва тасдиқлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни, бироқ ҳар бир банд бўлмаган шахс учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб беришни назарда тутувчи таклифларга розилик берилсин".
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги "Вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан транспорт орқали чет элга жўнаб кетиш вақтида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-3584-сон қарори 7-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
""Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар учун плацкарт ва умумий вагонларга бўлган темир йўл билетларининг нархларига 20 фоиз миқдорда чегирмалар берилишини таъминласин".
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги "Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-3913-сон қарорида:
а) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ҳайъат |
Вазир |
Ёрдамчи |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Вазирнинг биринчи ўринбосари |
Вазир ўринбосари |
Вазир ўринбосари |
Вазир ўринбосари |
Вазирнинг матбуот котиби |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Меҳнат стандартлари ва меҳнатга хақ тўлаш бошқармаси 2 |
Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш бошқармаси 2 |
Касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ва касбий малакани ривожлантириш департаменти 2 |
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси 2 |
Вазирнинг маънавиий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Меҳнат муносабатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш методологияси бўлими 4 |
Меҳнат бозори инфатузилмасини ва ишга жойлаштиришни мониторинг қилиш бўлими 1 |
Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси 2 |
Меҳнат тизими ташкилотларида давлат харидларини мувофиқлаштириш бўлими 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Меҳнат бозори ва меҳнат миграцияси таҳлили йиғма ахборот-таҳлил департаменти 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишни мувофиқлаштириш бўлими 3 |
Ишсизларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш чораларини мувофиқлаштириш бўлими 1 |
Малакани баҳолаш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 3* |
Давлат меҳнат инспекцияси 10 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ижтимоий таҳлил, статистика ва халқаро рейтинглар бошқармаси 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Молиявий назорат бўлими 4 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"ЯММТ" ИДАКни жорий қилиш, тизим маълумотларини мониторинг ва таҳлил этиш бўлими 2 |
Жамоат ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси 1 |
Касбга йўналтириш ҳамда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш бошқармаси 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази" МЧЖ |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Инновацион ғояларни ривожлантириш шўъбаси 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ташқи меҳнат миграцияси ва қайтган меҳнат мигрантларининг реинтеграция дастурлари бошқармаси 3 |
Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси 2 |
"Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб- ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ташкилий ва ижро интизоми назорати бошқармаси 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Хусусий бандлик агентликларни фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 6* |
Тадбиркорликни ривожлан -тириш шўъбаси 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Халқаро ҳамкорлик ва ХМТ билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси 3 |
Жамоат ишлари жамғармаси |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари |
Тошкент шаҳридаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Ишга марҳамат" мономаркази |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича мақсадли дастурлар ижроси мониторингини олиб бориш бошқармаси 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Девонхона 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Юридик бўлим 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Кадрлар бошқармаси 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Биринчи бўлим 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бухгалтерия 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Коррупцияга қарши курашиш "комплаенс назорат" бўлими 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ишлар бошқармаси 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Меҳнат бозори тадқиқотлари институти |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бошқарув ходимлари сони - 94 нафар, ишлаб чиқариш ходимлари сони - 12 нафар, кичик мутахассислар ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони - 26 нафар";
б) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
|
Бошлиқ |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Бошлиқнинг биринчи ўринбосари |
Бошлиқ ўринбосари - ишга жойлаштириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи |
|
|||||||||||||||||||||||||
|
Ташкилий ва ижро интизоми назорати шўъбаси 1 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Давлат меҳнат инспекцияси* 3 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шўъбаси 2-3 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Бухгалтерия 1 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторлари (соҳалар бўйича) 6-9 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жамоат ишлари дастурларини шакллантириш ва мониторинг олиб бориш бўйича бош мутахассислар** |
Кадрлар бўйича инспектор 1 |
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Ҳудудий меҳнат бозорини таҳлил қилиш, ҳудудий бандлик дастурларини шакллантиришва мониторинг қилиш шўъбаси 1 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Коррупцияга қарши курашиш "комплаенс назорат" бўйича масъул 1 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъбаси 1 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш шўъбаси 1 |
Молиявий назорат шўъбаси 1 |
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Кам таъминланган оилаларга нафақа тўловларини мониторинг қилиш ва кам таъминланганликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурларни мувофиқлаштириш шўъбаси 1 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
"Ишга марҳамат" мономарказлари |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими 1 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Касб-ҳунарколлежи ҳамда кетишдан олдин мослаштириш ва касбга тайёрлаш маркази |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюролар*** |
|||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари |
|||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бошқарув ходимлари сони - 17-18 нафар.
Ишлаб чиқариш ходимлари сони - 6 - 9 нафар.
Бошқарув ходимларининг умумий сони - 244 нафар.
Ишлаб чиқариш ходимларининг умумий сони - 86 нафар.
*) Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига юрисконсульт функцияси юкланади.
**) Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
***) Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маблағлари ҳисобига молиялаштирилади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 9 июнь