Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2021 й. 416-сон "Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2021 й.

N 416




САУДИЯ ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ ИШТИРОКИДА

"МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ

ШЕРИКЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ-5071-сон карорига мувофиқ ҳамда болаларни мактабгача таълимга кенгроқ қамраб олишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - СТЖ) ўртасида 2020 йил 17 декабрда "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) молиялаштириш учун йиллик 2 фоиз ставкада 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган, 20 йил мобайнида қайтариш муддати билан қиймати 41,0 млн саудия риали (10,9 млн АҚШ доллари эквивалентидаги) бўлган қарз битими имзоланганлиги;

лойиҳани амалга ошириш доирасида Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ва хусусий шериклар ўртасида 2018-2019 йилларда имзоланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни (кейинги ўринларда - давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар) молиялаштириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

а) Вазирлик - лойиҳанинг самарали амалга оширилишида СТЖнинг қарз битими асосида ажратилган маблағларидан (кейинги ўринларда - СТЖ маблағлари) мақсадли фойдаланиш учун;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат-хусусий шериклик тамойили асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини молиялаштиришга бириктирилган тижорат банклари - СТЖ маблағлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун хусусий шерикларга белгиланган тартибда имтиёзли кредит ажратилиши учун масъул ҳисобланади;

б) СТЖ маблағлари тижорат банкига берилган ресурсларнинг қайтиши ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайтарилади;

в) лойиҳа доирасида лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларига субсидиар қарз миллий валютада тақдим этилади. Саудия риалига нисбатан миллий валюта курслари тебраниши туфайли салбий харажатлар (валюта хатари) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади;

г) лойиҳа бўйича маблағларни ўзлаштириш даври 3 йилни (2021-2023 йиллар) ташкил этади.


3. Лойиҳани амалга ошириш учун Вазирликнинг мавжуд штат бирликлари доирасида учта штат бирлигидан иборат Лойиҳани амапга ошириш гуруҳи ташкил этилсин.


4. Қуйидагилар:

"Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси бўйича асосий қарз ва фоиз тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан СТЖ маблағларини ҳудудларга бириктирилган тижорат банкларига белгиланган тартибда қайта кредитлаш битимларини имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва СТЖ ўртасидаги имзоланган қарз битимлари бўйича юридик хулоса тақдим этсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 июлдаги

416-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни

қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ


(Саудия риал)

Т/р

Компонент номи


СТЖ маблағлари


Лойиҳанинг умумий қиймати


41 000 000,00

1.

1-компонент:

Мактабгача таълим ташкилоти қурилиш ишлари


30 000 000,00

2.

2- компонент:

Консалтинг хизматлари*


-

3.

3-компонент:

Зарур жиҳозлар ва инвентарь билан жиҳозлаш


8 000 000,00

4.

Кутилмаган харажатлар


3 000 000,0


шу жумладан:



Лойиҳани амалга оширувчи гуруҳни молиялаштириш харажатлари


562 640,66


Қурилиш ишлари ва қурилиш хом ашёлари нархларининг ошиб кетиши натижасида мактабгача таълим ташкилотлари объектлари қурилишини тугаллаш учун қўшимча маблағлар ажратилиши билан боғлиқ харажатлар


2 437 359,34

5.

Лойиҳани амалга ошириш даври


2021-2023 йиллар

6.

СТЖ кредити маблағларини қайтариш муддати


20 йил


шу жумладан, асосий қарзнинг имтиёзли даври


5 йил

7.

Максадли кўрсаткичлари**




мактабгача таълим ташкилоти сони


40

қуввати


4 500

          

*) Консалтинг хизматлари ўз ичига лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тегишли хулосаларни олиш, ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, қурилиш ишларини назорат қилиш билан боғлиқ харажатларни ўз ичига олади. Ушбу харажатлар хусусий шерикларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб келинмоқда.

**) Лойиҳани амалга ошириш жараёнида харажатлар сатрлари жами лойиҳа қийматидан ошмаган ҳолда қайта тақсимланиши мумкин. Танлаб олинган лойиҳаларга ҳақиқатда ажратилган СТЖ маблағлари қийматидан келиб чиққан ҳолда молиялаштирилиши режалаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари сонига аниқлик киритилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йия 3 июлдаги

416- сон қарорига

2-ИЛОВА



"Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий

шерикликни қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси

бўйича асосий қарз ва фоиз тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси

- 41,0 млн Саудия риали


- (10,9 млн АҚШ доллари)

Кредит муддати

- 20 йил

Имтиёзли давр

- 5 йил

Кредит фоиз ставкаси

- 2%

Т/р

Тўлов муддати


Асосий қарз

тўлови


Фоиз тўлови


Жами гўлов

суммаси


Асосий карз

қолдиғи


1

15.10.2021



410 000,00

410 000,00

41 000 000,00

15.04.2022



410 000,00

410 000,00

41 000 000,00

2

15.10.2022



410 000,00

410 000,00

41 000 000,00

15.04.2023



410 000,00

410 000,00

41 000 000,00

3

15.10.2023



410 000,00

410 000,00

41 000 000,00

15.04.2024



410 000,00

410 000,00

41 000 000,00

4

15.10.2024



410 000,00

410 000,00

41 000 000,00

15.04.2025



410 000,00

410 000,00

41 000 000,00

5

15.10.2025



410 000,00

410 000,00

41 000 000,00

15.04.2026



410 000,00

410 000,00

41 000 000,00

6

15.10.2026


1 357 000,00

396 430,00

1 753 430,00

39 643 000,00

15.04.2027


1 367 000,00

382 760,00

1 749 760,00

38 276 000,00

7

15.10.2027


1 367 000,00

369 090,00

1 736 090,00

36 909 000,00

15.04.2028


1 367 000,00

355 420,00

1 722 420,00

35 542 000,00

8

15.10.2028


1 367 000,00

341 750,00

1 708 750,00

34 175 000,00

15.04.2029


1 367 000,00

328 080,00

1 695 080,00

32 808 000,00

9

15.10.2029


1 367 000,00

314 410,00

1 681 410,00

31 441 000,00

15.04.2030


1 367 000,00

300 740,00

1 667 740,00

30 074 000,00

10

15.10.2030


1 367 000,00

287 070,00

1 654 070,00

28 707 000,00

15.04.2031


1 367 000,00

273 400,00

1 640 400,00

27 340 000,00

11

15.10.2031


1 367 000,00

259 730,00

1 626 730,00

25 973 000,00

15.04.2032


1 367 000,00

246 060,00

1 613 060,00

24 606 000,00

12

15.10.2032


1 367 000,00

232 390,00

1 599 390,00

23 239 000,00

15.04.2033


1 367 000,00

218 720,00

1 585 720,00

21 872 000,00

13

15.10.2033


1 367 000,00

205 050,00

1 572 050,00

20 505 000,00

15.04.2034


1 367 000,00

191 380,00

1 558 380,00

19 138 000,00

14

15.10.2034


1 367 000,00

177 710,00

1 544 710,00

17 771 000,00

15.04.2035


1 367 000,00

164 040,00

1 531 040,00

16 404 000,00

15

15.10.2035


1 367 000,00

150 370,00

1 517 370,00

15 037 000,00

15.04.2036


1 367 000,00

136 700,00

1 503 700,00

13 670 000,00

16

15.10.2036


1 367 000,00

123 030,00

1 490 030,00

12 303 000,00

15.04.2037


1 367 000,00

109 360,00

1 476 360,00

10 936 000,00

17

15.10.2037


1 367 000,00

95 690,00

1 462 690,00

9 569 000,00

15.04.2038


1 367 000,00

82 020,00

1 449 020,00

8 202 000,00

18

15.10.2038


1 367 000,00

68 350,00

1 435 350,00

6 835 000,00

15.04.2039


1 367 000,00

54 680,00

1 421 680,00

5 468 000,00

19

15.10.2039


1 367 000,00

41 010,00

1 408 010,00

4 101 000,00

15.04.2040


1 367 000,00

27 340,00

1 394 340,00

2 734 000,00

20

15.10.2040


1 367 000,00

13 670,00

1 380 670,00

1 367 000,00

15.04.2041


1 367 000,00

0,00

1 367 000,00

0,00

Жами


41 000 000,00

5 946 450,00

46 946 450,00


            

Изоҳ. СТЖ қарз битими бўйича асосий қарзни, фоизларни, бошқа тўловларни тўлаш қиймати ва қарз қайтариш саналари қарз ечилган кундан бошлаб аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 июль