Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан Швейцария Ҳукумати номидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ўртасида "Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси, II босқич" тўғрисида Битим (Тошкент, 2020 йил 16 июнь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан

Швейцария Ҳукумати номидан Швейцария тараққиёт

ва ҳамкорлик агентлиги ўртасида "Ўзбекистонда

сув ресурсларини бошқариш миллий

Лойиҳаси, II босқич" тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасидаги мавжуд дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга интилган ҳолда ҳамда хусусан, ҳар икки Томоннинг ички ва ташқи сиёсатини рағбатлантирадиган ва мазкур Битим мақсадлари билан бир қаторда муҳим унсур ҳисобланадиган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясида баён этилган демократия принциплари ва фундаментал инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда,

2002 йил 20 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида Техникавий ва молиявий ҳамкорлик ҳамда инсонпарварлик ёрдами тўғрисидаги Битимга (кейинги ўринларда - "2002 йилдаги Битим") мувофиқ ва уни амалда қўллаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Сув хўжалиги вазирлиги ва Швейцария Ҳукумати номидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



I модда. Умумий шартлар ва тушунчалар


Мазкур Битимда қўлланилган тегишли атамалар, башарти матнда бошқача талаб этилмаса, қуйидаги маъноларга эга:

a) "Томонлар" Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Ҳукуматини англатади;

b) "Лойиҳа" Швейцария Ҳукумати томонидан молиялаштириладиган, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан тайёрланган ва ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган Лойиҳа ҳужжатида белгиланган "Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси"ни англатади;

c) "ШТҲА" Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигини англатади;

d) "Швейцария элчихонаси" Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонасини англатади;

...