Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 26.08.2021 й. 01/11-22/09-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.09.2021 й. 1708-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.09.2021 й.

N 1708-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

26.08.2021 й.

N 01/11-22/09


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари

ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор,

шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Рсспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлаг активларини

бошқариш агентлиги директори                                                   А.Ж. Ортиков






Буйруққа

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 13 июлдаги 01/16-712-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1708, 2007 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 366-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 22 июндаги 01/14-26/17-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1708-1, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 361-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 25 октябрдаги 01/14-26/42-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1708-2, 2016 йил 4 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 44-сон, 519-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 сентябрь