Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2021 й. 649-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.2021 й.

N 649




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЙ

МЕРОС АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳуқуқий мақоми, тузилмаси, асосий вазифалари ва функциялари;

Агентлик фаолиятини ташкил этиш тартиби;

Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, ўз таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши;

Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлиги;

Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари;

Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги бир ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низомдан келиб чиқиб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 октябрь