Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Туризм ва спорт вазирининг 25.10.2021 й. 146-мҳ-сон "Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.11.2021 й. 2923-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.11.2021 й.

N 2923-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТУРИЗМ ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

25.10.2021 й.

N 146-мҳ


БУЙРУҒИ



Спорт турларини ва спорт турининг

тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт

турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 477-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 7 августдаги 5-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2923, 2017 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 939-модда) билан тасдиқланган Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           А.А. Абдухакимов






Буйруққа

ИЛОВА



Спорт турларини ва спорт турининг

тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт

турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 369-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 477-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 10-банд "д" кичик бандининг олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 ноябрь