Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни қисқартириш вазирлигининг 12.11.2021 й. 40-сон, Молия вазирлигининг 05.11.2021 й. 64-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 02.11.2021 й. 2021-40-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомининг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.11.2021 й. 2499-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.11.2021 й.

N 2499-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛИКНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.11.2021 й.

N 40

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.11.2021 й.

N 64


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.11.2021 й.

N 2021-40

ҚАРОРИ



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга

кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий

низомининг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Томорқа хўжалиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 36, 62 ва 2013-34-сон қарори (рўйхат рақами 2499, 2013 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 435-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомининг 8-банди ўнинчи хатбошисидаги "шахсий томорқа хўжаликлардан" деган сўзлар "томорқа хўжаликлардан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни

қисқартириш вазири

Д. Кучкаров

Молия вазири

Т. Ишметов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш. Кудбиев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 ноябрь