Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 18.11.2021 й. 20/3-сон "Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.11.2021 й. 3337-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.11.2021 й.

N 3337




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.11.2021 й.

N 20/3


ҚАРОРИ



Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва

молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор 2022 йил 1 январдан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                                            М.Б. Нурмуратов




Қарорга

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 19 июлдаги 15/9-сон "Банкларнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботи тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1270, 2003 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 2 октябрдаги 21/1-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг чоп этиладиган йиллик молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1419, 2004 йил 25 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 458-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/14-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг чоп этиладиган йиллик молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1419-1, 2010 йил 8 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 411-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 20 февралдаги 4/1-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг чоп этиладиган йиллик молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1419-2, 2016 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 11-сон, 105-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 ноябрь