Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2022 й. 25-сон "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2022 й.

N 25




ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ

УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 25 январдаги ПҚ-4963-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимининг тузилмаси (Халқ таълими вазирлиги, Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши, халқ таълими тизимидаги ҳудудий бошқарув органлари, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти, Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари, нодавлат таълим ташкилотлари, педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари);

халқ таълими тизимидаги раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига тингловчининг алоҳида ўқув модуллари бўйича ўқиши ва балларда ифодаланадиган ўзлаштиришини ўз ичига олган таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий қилиш тартиби;

халқ таълими ходимларининг шахсий касбий салоҳиятининг индивидуал ва жамият эҳтиёжларига мос равишда ҳаёт давомида ўсиши жараёнини қамраб олган "Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси орқали компетентлик даражасини ошириш ва касбий маҳоратини такомиллаштириш механизми;

узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида тингловчиларнинг анъанавий малака ошириш билан бир қаторда касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турларини жорий этиш тартиби;

халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш курси битирувчисининг қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга ошириладиган узлуксиз касбий таълимнинг сифатини баҳолаш ва назорат қилиш тартиби;

халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган ихтисослашган таълим ташкилотлари реестрини юритиш тартиби.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 январдаги

25-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Педагог ходимларни

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

28 декабрдаги 1026-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, тизимида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 15 ноябргача мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига қараб курслардан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда, кейинги календарь йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этади".


3. Қарорга 3-илова (Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низом)да:


а) илованинг номидаги ", умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг" сўзлари "таълим ташкилотларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1 ва 29-бандлардаги ", умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари" сўзлари "таълим ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-бандда:

", умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари" сўзлари "таълим ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Халқ таълими вазирлиги ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 3-банддаги "таълим муассасаларининг" сўзлари "мактабгача таълим ташкилотларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "давлат тасарруфидаги мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари" сўзлари "давлат мактабгача таълим ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"буюртмачи - Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, тизимида мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек, нодавлат таълим ташкилотлари";

бешинчи хатбошидаги "мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасаларининг" сўзлари "мактабгача таълим ташкилотларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"педагог ходим - давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия фаолиятини амалга оширувчи педагог кадрлар";


е) 7-банднинг ўнинчи хатбошисидаги ", умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари" сўзлари "таълим ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 8-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти таркибида мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш)";

бешинчи хатбошидаги "Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети" сўзлари "Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


з) 9-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 10-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги ", умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари" сўзлари "таълим ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


й) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги ", умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари" сўзлари "таълим ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 12-банднинг биринчи хатбошидаги "Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети" сўзлари "Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


м) 14-бандда:

иккинчи, учинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилардаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "халқ таълими муассасалари" сўзлари "мактабгача таълим ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 24-банднинг учинчи хатбошисидан ва 28-банддан "олий таълим муассасаси ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


о) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади: маъруза, амалий машғулот, интерактив семинарлар, тренинг, кўчма машғулот, тажриба алмашиш, мустақил ўқиш, битирув малакавий ишини (курсни тугатиш ишини) ҳимоя қилиш.

Айрим ўқув машғулотлари мактабгача таълим ташкилоти базасида ташкил этилади.";


п) 48-банднинг иккинчи хатбошисидан "олий таълим муассасаси орқали" сўзлари чиқариб ташлансин;


р) 59-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


с) 74-банднинг иккинчи хатбошисидан "олий таълим муассасаси ректори билан келишган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


т) 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"80. Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ белгиланади ва уларда таълим жараёнини ташкил этишни, унинг мазмунини, методик таъминлашни, сифат ва самарадорлигини оширишни такомиллаштиришга доир талаблар қўйилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 январь