Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2022 й. Ф-22-сон "Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойиши
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОЙИШИ
03.02.2022 й.
N Ф-22
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ
ИСЛОҲ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ва билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш, масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгаш (кейинги ўринларда - Миллий кенгаш) 1-иловага мувофиқ таркибда;
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари (кейинги ўринларда - ҳудудий кенгашлар) 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда;
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) кенгашлари) 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этилсин.
2. Миллий кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
миллий таълим тизимини йўлга қўйиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ҳамда уларнинг янги авлодини яратиш, ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида оптималлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, уларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш;
Янги Ўзбекистон тараққиёти, бой маданий-тарихий мерос, миллий урф-одат, ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятлар ғоялари асосида маънавий етук авлодни тарбиялашнинг самарали педагогик шакл ва методлари татбиқ этилишини ташкиллаштириш;
умумий ўрта таълим муассасалари бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш, мазкур ишларда замонавий технологиялар ва энергия тежамкор материаллар қўлланилишини таъминлаш;
халқ таълими соҳасидаги ишларнинг аҳволини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш, масъул вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг бу борада қилинган ишлар бўйича ҳисоботларини тинглаш, шу асосда уларни рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўриш;
халқ таълими тизимида ислоҳотларни амалга оширишда вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти ўзаро келишилган тарзда, самарали олиб борилишини, сусткашликлар ва масъулиятсизликка йўл қўймаслигини таъминлаш, шунингдек, ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) кенгашлари ишини сифатли ташкил қилиш, мазкур фармойишда белгиланган чора-тадбирлар билан бир қаторда уларнинг қўшимча вазифа ва функцияларини белгилаш;
халқ таълими соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, мазкур соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш;
халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман (шаҳар) кесимида ишлаб чиқилган йиллик ҳудудий дастурларнинг вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш.
3. Миллий кенгашнинг жорий фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва халқ таълими вазири Б.О. Саидов бошчилигида Республика штаби ташкил қилинсин.
4. Республика штаби томонидан жойларда амалга ошириладиган ишлар режаси (кейинги ўринларда - иш режа) ва ҳудудларни ўрганиш режа жадвали 4 ва 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Қуйидагиларга:
вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликларига - иш режада назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитовга - иш режада назарда тутилган тадбирларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш бўйича вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида ва пухта ишлаб чиқиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
5. Ҳудудий кенгашлар туман (шаҳар) кенгашлари билан биргаликда:
2022 йил 15 февралга қадар умумий ўрта таълим муассасалари директорлари, педагог кадрлар, ўқувчиларнинг ота-оналари, малакали мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман (шаҳар) кесимида йиллик ҳудудий дастурларни ишлаб чиқсин ва кенг муҳокама қилиш учун расмий веб-сайтлар, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирсин;
2022 йил 1 мартга қадар муҳокама доирасида келиб тушган таклифлардан келиб чиқиб қайта ишланган ҳудудий дастурларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида тақдимот қилсин;
2022 йил 5 мартга қадар ҳудудий дастурларни тасдиқласин ва Миллий кенгашга киритсин;
ҳар ойнинг 20-санасига қадар ҳудудий дастурлар ижроси бўйича ҳисоботини ҳамда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклиф ва ташаббусларини Республика штабига киритсин.
Бунда, ташаббуслар ва таклифлар Республика штабига тақдимот кўринишида киритилади ҳамда уларга таҳлилий маълумотнома ва жадваллар, ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш бўйича маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, зарур ҳолларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари илова қилинади.
Республика штаби (Абдувахитов, Саидов) ҳар ойнинг 25-санасигача ҳудудий кенгашлар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар, ташаббуслар ва таклифларни умумлаштириб Миллий кенгашга киритсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимлари:
уч кун муддатда кенгашларнинг ташкилий йиғилишларини ўтказиб, тегишли йўналиш доирасида белгиланган вазифалар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича саволнома, тармоқ графиги ва тақдимот материаллари намуналарини тасдиқласин ҳамда кенгаш аъзоларининг вазифалар тақсимотини белгиласин;
кенгашлар ишини самарали ташкил қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширсин, уларнинг фаолиятига илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар мутахассислари, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилсин;
ҳар куни тегишли кенгашлар томонидан тайёрланаётган таклифларнинг, шу жумладан жойига чиққан ҳолда муҳокамасини ташкил этиб борсин;
таклифларни тайёрлаш жараёнида кенгаш аъзолари ўртасида самарали ва доимий коммуникация ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйсин;
кенгашлар томонидан ҳар томонлама асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг ўз вақтида Республика штабига киритилишини таъминласин.
7. Белгилансинки, 2022 йил 1 мартдан бошлаб ҳар ойда иккита ҳудудий кенгашлар халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича тайёрлаган таклиф ва ташаббусларини Миллий кенгашга тақдимот қилади.
Республика штаби (Абдувахитов, Саидов) ҳудудий кенгашларга тақдимот материалларини тайёрлашда кўмаклашсин.
8. Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов):
Республика штаби сўровига асосан Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарини жалб қилган ҳолда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш юзасидан ривожланган давлатларнинг тажрибасини чуқур ўрганиб, улар бўйича маълумотларнинг тезкор тақдим этилишини таъминласин;
ушбу маълумотларни тайёрлашда хорижий давлатларнинг нуфузли экспертлари, олимлари ва мутахассислари билан учрашувлар ва муҳокамалар ўтказиш (шу жумладан, видеоконференцалоқа шаклида), улардаги асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таржима қилиш чораларини кўрсин;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро ташкилотлар ва халқаро молия институтларидан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш юзасидан тайёрланган таҳлилий ахборотлар ва ҳисоботлар, шунингдек, тавсия ва таклифларни Республика штабига тақдим этсин;
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан биргаликда зарур ҳолларда кенгаш аъзоларини ривожланган хорижий давлатларга қисқа муддатли хизмат сафарига юборишни ташкил этсин.
9. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 3 февралдаги
Ф-22-сон фармойишига
1-ИЛОВА
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш
бўйича миллий кенгаш
ТАРКИБИ
1. Ш.М. Мирзиёев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий кенгаш раиси |
2. А.Н. Арипов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Миллий кенгаш раиси ўринбосари |
3. А.А. Абдувахитов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Миллий кенгаш раиси ўринбосари |
Миллий кенгаш аъзолари
|
||
4. Т.К. Нарбаева |
- |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси
|
5. Н.М. Исмоилов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери
|
6. У.И. Иноятов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари - Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари
|
7. А.К. Қодиров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари - "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси раҳбари
|
8. Б.А. Абдуҳалимов |
- |
Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси
|
9. Ж.А. Қўчқоров |
- |
Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири
|
10. С.Ў. Умурзоқов |
- |
Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири
|
11. А.А. Абдухакимов |
- |
Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири
|
12. А.А. Азизов |
- |
Давлат хавфсизлик хизмати раиси
|
13. Н.Т. Йўлдошев |
- |
Бош прокурор
|
14. Р.М. Джураев |
- |
Миллий гвардия қўмондони
|
15. Д.М. Кенжаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари
|
16. Р.Қ. Давлетов |
- |
адлия вазири
|
17. П.Р. Бобожонов |
- |
ички ишлар вазири
|
18. Б.Н. Қурбонов |
- |
мудофаа вазири
|
19. Т.А. Ишметов |
- |
молия вазири
|
20. Ш.Х. Шерматов |
- |
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири
|
21. Н.Б. Хусанов |
- |
бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
|
22. А.В. Шин |
- |
мактабгача таълим вазири
|
23. А.Ҳ. Тошқулов |
- |
олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
24. И.Ю. Абдурахмонов |
- |
инновацион ривожланиш вазири
|
25. Б.А. Мусаев |
- |
соғлиқни сақлаш вазири
|
26. О.А. Назарбеков |
- |
маданият вазири
|
27. Р.Т. Маматов |
- |
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири
|
28. А.Х. Қулдашев |
- |
фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари
|
29. А.А. Ходжаев |
- |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
|
30. А.З. Саъдуллаев |
- |
Ёшлар ишлари агентлиги директори
|
31. У.Н. Ташкенбаев |
- |
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи
|
32. С.Д. Тошбоев |
- |
Дин ишлари бўйича қўмита раиси
|
33. Х.Ў. Умарова |
- |
Президент таълим муассасалари агентлиги директори
|
34. М.М. Вахобов |
- |
Вазирлар Маҳкамаси Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти мудири
|
35. А.Ж. Хаджаев |
- |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси
|
36. М.М. Ходжиматов |
- |
Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари
|
37. Б.О. Саидов |
- |
халқ таълими вазири, Миллий кенгаш котиби
|
Изоҳ: Миллий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Президентининг
2022 йил 3 февралдаги
Ф-22-сон фармойишига
2-ИЛОВА
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар кенгашларининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари, ҳудудий кенгаш раиси
|
2. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий кенгаш раиси ўринбосари
|
3. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари
|
4. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Миллий гвардиянинг бошқарма бошлиқлари
|
5. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари
|
6. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари
|
7. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари
|
8. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари
|
9. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари бошлиқлари
|
10. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқлари
|
11. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, вилоятлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари бошлиқлари
|
12. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари бошлиқлари
|
13. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармалари бошлиқлари
|
14. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари
|
15. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари бошлиқлари
|
16. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари
|
17. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари
|
18. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари
|
19. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари
|
20. Лавозимига кўра |
- |
Таълим сифатини назорат қилиш бўйича ҳудудий бўлим бошлиғи
|
21. Лавозимига кўра |
- |
Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари
|
22. Лавозимига кўра |
- |
Педагогика таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасалари ректори
|
23. Лавозимига кўра |
- |
Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари, ҳудудий кенгаш котиби
|
Президентининг
2022 йил 3 февралдаги
Ф-22-сон фармойишига
3-ИЛОВА
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш
бўйича туман (шаҳар) кенгашларининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Лавозимига кўра |
- |
туман (шаҳар) ҳокимлари, туман (шаҳар) кенгаши раиси
|
2. Лавозимига кўра |
- |
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари, туман (шаҳар) кенгаши раисининг ўринбосари
|
3. Лавозимига кўра |
- |
туман (шаҳар) прокурори
|
4. Лавозимига кўра |
- |
қурилиш бўлими бошлиғи
|
5. Лавозимига кўра |
- |
туризм ва спорт бўлими бошлиғи
|
6. Лавозимига кўра |
- |
адлия бўлими бошлиғи
|
7. Лавозимига кўра |
- |
ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (бошқармаси) бошлиғи
|
8. Лавозимига кўра |
- |
мудофаа ишлари бўлими бошлиғи
|
9. Лавозимига кўра |
- |
фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи
|
10. Лавозимига кўра |
- |
молия бўлими бошлиғи
|
11. Лавозимига кўра |
- |
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи
|
12. Лавозимига кўра |
- |
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари бошлиғи
|
13. Лавозимига кўра |
- |
мактабгача таълим бўлими бошлиғи
|
14. Лавозимига кўра |
- |
тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
|
15. Лавозимига кўра |
- |
маданият бўлими бошлиғи
|
16. Лавозимига кўра |
- |
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
|
17. Лавозимига кўра |
- |
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи
|
18. Лавозимига кўра |
- |
Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари, туман (шаҳар) кенгаши котиби
|
Президентининг
2022 йил 3 февралдаги
Ф-22-сон фармойишига
4-ИЛОВА
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича
миллий кенгашнинг жорий фаолиятини таъминлаш
учун ташкил этилган республика штаби томонидан
жойларда амалга ошириладиган
ИШЛАР РЕЖАСИ
Президентининг
2022 йил 3 февралдаги
Ф-22-сон фармойишига
5-ИЛОВА
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича
белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил
этиш ва уларни мувофиқлаштириб бориш юзасидан
республика штаби аъзоларининг ҳудудларни ўрганиш
РЕЖА ЖАДВАЛИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Мактаблар сони |
Ўрганиш санаси
|
Штаб аъзолари |
|||
1. |
Бухоро вилояти |
534 |
2022 йил 1 - 5 февраль |
1. |
А. Абдувахитов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
|
2. |
Б. Саидов |
- |
халқ таълими вазири
|
||||
3. |
С. Сейткамалов |
- |
Президент Администрацияси ходими
|
||||
4. |
Р. Хакимов |
- |
Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари
|
||||
5. |
О. Қўйсинов |
- |
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари
|
||||
2. |
Навоий вилояти |
367 |
2022 йил 6 - 11 февраль |
6. |
Ф. Эсонбобоев |
- |
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи
|
7. |
Э. Муродов |
- |
Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи
|
||||
8. |
А. Киргизбаев |
- |
Тошкент давлат педагогика университети ректори
|
||||
9. |
Д. Набиев |
- |
Қарши давлат университети ректори
|
||||
10. |
Б. Собиров |
- |
Навоий давлат педагогика институти ректори
|
||||
11. |
А. Насуллаев |
- |
Бухоро давлат тиббиёт институти проректори
|
||||
3. |
Қашқадарё вилояти |
1 217 |
2022 йил 14 - 16 февраль |
12. |
М. Даминов |
- |
Бухоро давлат университетининг педагогика институти директори
|
13. |
Ф. Махамматқулов |
- |
Навоий давлат педагогика институти академик лицейи ижрочи директори
|
||||
14. |
А. Ғаниев |
- |
Қарши давлат университетининг педагогика институти директори
|
||||
15. |
Ғ. Жумақулов |
- |
Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи ижрочи директори
|
||||
16. |
И. Хушмуродова |
- |
Қарши давлат университети академик лицейи ижрочи директори
|
||||
4. |
Самарқанд вилояти |
1 266 |
2022 йил 17 - 20 февраль |
1. |
А. Абдувахитов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
|
2. |
Б. Саидов |
- |
халқ таълими вазири
|
||||
3. |
С. Сейткамалов |
- |
Президент Администрацияси ходими
|
||||
4. |
С. Бузрукханов |
- |
Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари
|
||||
5. |
Х. Кетмонов |
- |
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари
|
||||
5. |
Жиззах вилояти |
367 |
2022 йил 21 - 23 февраль |
6. |
Ш. Расулов |
- |
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ходими
|
7. |
Э. Муродов |
- |
Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи
|
||||
8. |
А. Насуллаев |
- |
Бухоро давлат тиббиёт институти проректори
|
||||
9. |
А. Бегматов |
- |
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти директори в.б.
|
||||
10. |
Ш. Шарипов |
- |
Жиззах давлат педагогика институти ректори
|
||||
6. |
Сирдарё вилояти |
534 |
2022 йил 24 - 26 февраль |
11. |
Ф. Саидаматов |
- |
Тошкент давлат педагогика университети катта ўқитувчиси
|
12. |
М. Хаджиев |
- |
Гулистон давлат университети ректори
|
||||
13. |
А. Умаров |
- |
Самарқанд давлат университети қошидаги академик лицей ижрочи директори
|
||||
14. |
Ж. Юсупов |
- |
Жиззах вилояти педагогика институти қошидаги академик лицей ижрочи директори
|
||||
7. |
Андижон вилояти |
767 |
2022 йил 28 февраль - 2 март |
1. |
А. Абдувахитов |
- |
Президент маслаҳатчиси
|
2. |
Б. Саидов |
- |
Халқ таълими вазири
|
||||
3. |
С. Сейткамалов |
- |
Президент Администрацияси ходими
|
||||
4. |
Р. Хакимов |
- |
Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари
|
||||
5. |
О. Қўйсинов |
- |
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари
|
||||
8. |
Фарғона вилояти |
959 |
2022 йил 3-4 март |
6. |
О. Тошпўлатов |
- |
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги бўлим бошлиғи
|
7. |
Э. Муродов |
- |
Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи
|
||||
8. |
И. Рахимов |
- |
Тошкент давлат педагогика университети ўқув бўлим бошлиғи ўринбосари
|
||||
9. |
Д. Ходжаева |
- |
Қўқон давлат педагогика институти ректори
|
||||
10. |
Б. Расулов |
- |
Андижон давлат университетининг педагогика институти директори
|
||||
9. |
Наманган вилояти |
712 |
2022 йил 5 - 7 март |
11. |
С. Турғунов |
- |
Наманган давлат университети ректори
|
12. |
А. Насуллаев |
- |
Бухоро давлат тиббиёт институти проректори
|
||||
13. |
У. Валиев |
- |
Андижон давлат университети академик лицейи ижрочи директори
|
||||
14. |
Х. Давронов |
- |
Наманган давлат университети академик лицейи ижрочи директори
|
||||
15. |
А. Маҳкамов |
- |
Қўқон давлат педагогика институти академик лицейи ижрочи директори в.б.
|
||||
10. |
Сурхондарё вилояти |
929 |
2022 йил 9 - 12 март |
1. |
А. Абдувахитов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
|
2. |
Б. Саидов |
- |
халқ таълими вазири
|
||||
3. |
С. Сейткамалов |
- |
Президент Администрацияси ходими
|
||||
4. |
С. Бузрукханов |
- |
Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари
|
||||
5. |
Х. Кетмонов |
- |
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари
|
||||
11. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
726 |
2022 йил 14 - 16 март |
6. |
Б. Тўрақулов |
- |
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ходими
|
7. |
Э. Муродов |
- |
Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи
|
||||
8. |
Б. Ходжаев |
- |
Тошкент давлат педагогика университети кафедра мудири
|
||||
9. |
Ғ. Рахимов |
- |
Самарқанд давлат университети Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори
|
||||
10. |
Ш. Саидахматов |
- |
Термиз давлат университети академик лицейи ижрочи директори
|
||||
12. |
Хоразм вилояти |
549 |
2022 йил 17 - 19 март |
11. |
Б. Отемуратов |
- |
Нукус давлат педагогика институти ректори
|
12. |
Б. Абдуллаев |
- |
Урганч давлат университети ректори
|
||||
13. |
А. Насуллаев |
- |
Бухоро давлат тиббиёт институти проректори
|
||||
14. |
Қ. Калхорозов |
- |
Нукус давлат педагогика институти академик лицейи ижрочи директори
|
||||
15. |
А. Кутлимуратов |
- |
Урганч давлат университети академик лицейи ижрочи директори
|
||||
13. |
Тошкент вилояти |
886 |
2022 йил 24 - 26 март |
1. |
А. Абдувахитов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
|
2. |
Б. Саидов |
- |
халқ таълими вазири
|
||||
3. |
С. Сейткамалов |
- |
Президент Администрацияси ходими
|
||||
4. |
Р. Хакимов |
- |
Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари
|
||||
5. |
О. Қўйсинов |
- |
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари
|
||||
6. |
Ф. Эсонбобоев |
- |
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи
|
||||
14. |
Тошкент шаҳар |
340 |
2022 йил 28 - 30 март |
7. |
Э. Муродов |
- |
Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи
|
8. |
А. Киргизбаев |
- |
Тошкент давлат педагогика университети ректори
|
||||
9. |
Г. Мухамедов |
- |
Чирчиқ давлат педагогика институти ректори
|
||||
10. |
А. Насуллаев |
- |
Бухоро давлат тиббиёт институти проректори
|
||||
11. |
Қ. Рузиев |
- |
Чирчиқ давлат педагогика институти академик лицейи ижрочи директори
|
||||
12. |
Ф. Назарова |
- |
Тошкент давлат педагогика университети академик лицейи ижрочи директори
|
Изоҳ: Республика штаби таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар, Мудофаа, Халқ таълими, Туризм ва спорт ҳамда Молия вазирликлари, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари жалб қилинади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 3 февраль