Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат солиқ қўмитасининг 03.02.2022 й. 2022-04-сон "Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 15.02.2022 й. 3143-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.02.2022 й.

N 3143-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

03.02.2022 й.

N 2022-04


ҚАРОРИ



"Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан

товарларни (ишларни, хизматларни) реализация

қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон "Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 31 январдаги 2019-07-сон "Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3143, 2019 йил 19 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 12-сон, 235-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                   Ш.Д. Кудбиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 февраль