Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 21.02.2022 й. 81-сон "Томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2022 й.

N 81




ТОМОРҚА ХЎЖАЛИКЛАРИДА

ЕТИШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ

КАФОЛАТЛИ ХАРИД ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ

МОЛИЯВИЙ ЖИҲАТДАН ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарорига мувофиқ томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида 2026 йил 1 январга қадар томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия бериш ҳамда 2022 йилда ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тегишли маблағлар йўналтирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш учун томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган шартлар;

томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг аризаларига асосан манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агросубсидия" ахборот тизими орқали талабгорлар томонидан субсидия ажратиш бўйича ариза билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами ҳамда уларни кўриб чиқиш тартиби;

томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби;

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратилишини ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан талабгор ўртасида тузилган шартнома шартлари бажарилишини мониторинг қилиш тартиби.


3. Белгилаб қўйилсинки:

томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига 2026 йил 1 январга қадар омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан субсидия берилади;

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳаларни ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан хулоса берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2023-2025 йиллар учун мўлжалланган параметрларида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия бериш учун зарур маблағларни назарда тутсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 февраль