Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.03.2022 й. 114-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 11 мартдаги

114-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), унинг таркибий бўлинмаларининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ҳисобот беришини, шунингдек, Агентлик раҳбариятининг функционал мажбуриятларини, ҳуқуқ ва жавобгарликларини белгилайди.


2. Агентлик техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида (кейинги ўринларда - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси) давлат сиёсатини амалга оширувчи республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) қарорларига ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади.


5. Агентликнинг расмий номи:


а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, қисқартмаси - Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;


б) рус тилида:

тўлиқ номи - Узбекское агентство по техническому регулированию при Министерстве инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан, қисқартмаси - Агентство по техническому регулированию;


в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Uzbek agency for technical regulation under the Ministry of Investments and foreign trade of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси - Agency for technical regulation.


6. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): 100049, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 333а-уй.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ТУЗИЛМАСИ


7. Қуйидагилар Агентлик тизимига киради:

Агентликнинг марказий аппарати;

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти (кейинги ўринларда - Департамент);

"Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасаси;

"Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат муассасаси;

"Ўзбекистон стандартлар институти" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Стандартлар институти);

"Ўзбекистон аккредитация маркази" давлат корхонаси;

"Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази" давлат корхонаси.



3-БОБ. АГЕНТЛИК, УНИНГ ТИЗИМИДАГИ

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ВАЗИФА ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Агентликнинг вазифалари ва функциялари


8. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

"Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида", "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида", "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалий жиҳатдан амалга оширилишини таъминлаш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро стандартларни, шу жумладан, сифат менежменти тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини оширишга доир ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш ҳамда мазкур соҳада илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек, соҳани халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;

маҳсулотлар, ишлар, хизматларнинг сифати ва хавфсизлик талабларига риоя қилиниши ва истеъмолчилар ҳуқуқларини нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш;

маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини, биринчи навбатда, экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва маҳсулотларни техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлаштириш;

экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш масалаларида қулай шароитлар яратиш, халқаро ташкилотлар билан миллий мувофиқликни баҳолаш ва синов ҳамда ўлчаш натижаларининг асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган ҳамкорликни фаоллаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги масалаларда саноат корхоналарига ва тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва унинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузурида ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

манфаатдор томонларни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибда таъминлаш;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг халқаро талаблар билан зарур уйғунлаштириш даражасига эришиш;

корхоналарда техник регламент ва стандартлар талабларига риоя этмаганлик учун корхона ва тармоқ раҳбарларига тақдимномалар киритиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳасини ривожлантиришнинг асосий индикаторлари бўйича ишларни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш.


9. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


1) "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида", "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида", "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалга оширилишини таъминлаш борасида:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳамда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан киритилган техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларининг лойиҳалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган таклифлар киритади;

техник регламентлар, стандартлар ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ва уларнинг реестрини юритади;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқишга доир фаолиятини ўз ваколати доирасида мувофиқлаштиради ҳамда ташкил этади;

умумий техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, мазкур регламентларни бекор қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

маҳсулотлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган маҳсулот намуналарини олади, синовлар ва ўлчаш усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлайди;

умумий ва махсус техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя этилиши юзасидан ўз ваколати доирасида давлат назоратини амалга оширади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиришни мувофиқлаштиради;

маҳсулотлар стандартларини ва уларга ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказади, шунингдек, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация бўйича нормалар ва қоидаларга доир таклифларни ишлаб чиқади;

бир турдаги маҳсулотлар учун норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тармоқ тузилмаларини ташкил этишга кўмаклашади, уларга илмий-методик раҳбарликни таъминлайди;

халқаро ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиради;

Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги шартномалар ёки битимларга мувофиқ халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларни, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади;


2) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро стандартларни, шу жумладан, сифат менежменти тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини оширишга доир ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси ва маҳсулотлар сифати менежменти тизимларини жорий этиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларига ўз ваколатлари доирасида раҳбарлик қилади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;

янги қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишни мувофиқлаштиради;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш бўйича асосий йўналишларни, концепцияларни, истиқболли дастурларни ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикасининг миллий эталон базасини шакллантириш ва ривожлантириш, миллий эталонларни халқаро эталонлар ва бошқа давлатларнинг миллий эталонлари билан солиштиришни мувофиқлаштиради;

фаолият йўналишлари бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузурида ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисидаги намунавий низомни ҳамда унинг ишларини ташкил этиш регламентини тасдиқлайди, стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг намунавий низоми ва регламентига мувофиқ амалдаги стандартлардаги талаблар даражасидан паст бўлмаган янги талаблар жорий этилишини таъминлаш шартларига риоя этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари ва ташкилотлар стандартлари ишлаб чиқилишини таъминлайди;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг, стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг, ташкилотлар ва хусусий тадбиркорларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг ҳар йилги жадвалини тасдиқлайди;

амалдаги стандартларни, махсус техник регламентларни қайта кўриб чиқади ҳамда маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ва сифатини таъминламайдиган, шунингдек, қонунчилик талабларига зид бўлган стандартларни, махсус техник регламентларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини чеклаш тўғрисида давлат бошқаруви органлари ёки хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар ва хусусий тадбиркорлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;

маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, сифат менежменти тизимларини ва мувофиқликни баҳолаш бўйича ишларни амалга оширадиган ходимларни сертификатлаштириш, ўлчаш ва синаш воситаларини қиёслаш, синаш, турини тасдиқлаш, метрологик аттестациядан ўтказиш, ўлчашларни бажариш методикалари, метрологик экспертизадан ўтказиш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни рўйхатга олиш ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторлар фаолиятини тартибга солишга оид қоидалар ва талабларни белгилайди;

сертификатлаштирилган маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларини белгилайди;

рисола, журналлар нашр этади, оммавий ахборот воситаларида ёки ўзининг расмий веб-сайтида маълумотларни эълон қилади;

мувофиқликни баҳолашнинг ягона қоидалари ва тартиб-тамойилларини белгилайди;

аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларининг хизматларидан фойдаланишга тўсиқлар яратилишига ва улар ўртасидаги рақобатни чеклашга йўл қўймайди;


3) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш ҳамда мазкур соҳада илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек, соҳани халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш борасида:

республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинаётган маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш, хорижий мамлакатларнинг ваколатли идоралари билан мувофиқликни баҳолаш натижаларини эътироф этиш ишларини ташкил этади;

ўз ваколатлари доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида умуммажбурий бўлган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади;

штрихли кодлаш тизимини жорий этиш сиёсатини амалга оширади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритади;

манфаатдор шахсларни маҳсулотлар, синов ва ўлчаш усулларини стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар билан таъминлашни ташкил этади, шунингдек, мазкур соҳалардаги ютуқларнинг илмий-техник тарғиботини амалга оширади;

ўзига берилган ваколатлар доирасида халқаро, давлатлараро ва миллий норматив ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базаси яратилишини ташкил этади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш ва сифат менежменти тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш ишларини амалга оширишнинг умумий талаблари ва қоидаларини белгилайди;

сифат менежменти тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш соҳасида мувофиқлаштириш ишларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасида мажбурий равишда мувофиқлиги баҳоланадиган объектларнинг рўйхатини ва республикадан ташқарида амалга оширилган синаш ва ўлчашлар натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритади;

эталонларнинг сақланишини, қўлланилишини ҳамда катталиклар ўлчамлари узатилишини мувофиқлаштиради;

сертификатлаштирилган маҳсулотлар, хизматлар, ходимлар, сифат менежменти тизимлари, аттестациядан ўтказилган сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг, давлат синовларидан ўтган ва тури тасдиқланган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчаш воситаларининг давлат реестрини юритади;


4) маҳсулотлар, ишлар, хизматларнинг сифати ва хавфсизлик талабларига риоя қилиниши ва истеъмолчилар ҳуқуқларини нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш борасида:

ўз ваколатлари доирасида маҳсулот сифати ва хавфсизлиги ҳамда уни тамғалаш бўйича мажбурий талабларни белгилайди ҳамда ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, мувофиқликни баҳолашга, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга риоя қилиш масалалари бўйича назорат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги, мажбурий сертификатлаштириш қоидалари таъминланишини ташкил этади ва бу борада давлат назоратини амалга оширади;

давлат метрология текшируви ва назоратини амалга оширади, шунингдек, метрологияга оид фаолият соҳасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштиради;

инсон ҳаёти, соғлиғи, жисмоний ва юридик шахслар мулки, атроф муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлар олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши хавфининг мониторингини юритади;


5) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш борасида:

кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида илмий, муҳандис-техник кадрларни, шунингдек, бошқа манфаатдор шахсларни ўқитишни ташкил этади;

кадрлар малакасини даврий ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширади;

кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган кадрларнинг ягона ахборот-маълумот базасини яратади ва кузатиб боради;

олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, шунингдек, хусусий сектор билан инновацияларни жорий этишга йўналтирилган ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

иқтисодиёт тармоқлари учун кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнларига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакл ва усулларини жорий этади;


6) маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш борасида:

халқаро амалиётни доимий ўрганишни амалга оширади, унинг натижаларига кўра маҳаллий маҳсулотларни замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва уларни ташқи бозорларда рақобатбардошлигини оширишда илғор методларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг халқаро стандартларни жорий этиш, техник регламентларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш фаолиятини ўз ваколати доирасида бошқаради ва мувофиқлаштиради;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларига, шунингдек, бошқа манфаатдор ташкилотларга техник регламентларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда амалий ёрдам беради, уларни илмий-методик қўлланма билан таъминлайди;

техник регламентларнинг ишлаб чиқилишида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини ўз ваколати доирасида мувофиқлаштиради;


7) маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини, биринчи навбатда, экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш борасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда корхоналарда замонавий сифат менежменти тизимларини жорий этиш жадвалларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича назоратни амалга оширади;

экспортга йўналтирилган маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ, шу жумладан, халқаро даражада эътироф этилган мувофиқликни баҳолаш органларини жалб этган ҳолда сертификатлаштириш ишларини ташкил этади;

халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизимларини жорий этишнинг афзалликларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб боришни амалга оширади;


8) экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш масалаларида қулай шароитлар яратиш, халқаро ташкилотлар билан миллий мувофиқликни баҳолаш ва синов ҳамда ўлчаш натижаларининг асосий экспорт бозорларида эътироф этилишини таъминлашга йўналтирилган ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш борасида:

маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда мамлакатлар талаблари тўғрисида маълумот берилишида республика корхоналарига амалий ёрдам кўрсатади;

халқаро ва минтақавий ташкилотларда республика манфаатларини ифода этади, миллий сертификатларни ва синаш ҳамда ўлчашлар натижаларини чет давлатларда эътироф этилишига эришиш бўйича чоралар кўради;

халқаро, минтақавий ва давлатлараро ташкилотларга қўшилиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;

халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизимларини, биринчи навбатда, экспортёр-корхоналарда жорий қилишни мувофиқлаштиради;


9) техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш борасида:

реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини ривожлантириш, уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни киритади;

техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган чораларни амалга оширади;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларининг самарадорлигини ошириш бўйича фаолиятини ўз ваколати доирасида бошқаради ва мувофиқлаштиради;

техник регламентлар, стандартлар ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва реестрини юритишни мувофиқлаштиради;

хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил этади;


10) замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш борасида:

стандартлаштириш, метрология, шу жумладан, маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, сифат менежменти тизимларини, ходимларни сертификатлаштириш ва сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш бўйича дастурий таъминотларни ишлаб чиқади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ягона маълумотлар базаларини ташкил этади ва юритади;

тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат реестрларининг электрон базасини шакллантиради ва юритади;

маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда доимий тарзда "қайта алоқа" принципи бўйича ўрганиш натижаларини ёритиб бериш имкониятини берадиган махсус интернет-портални яратишни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириладиган маълумотлар рўйхатини кенгайтириш чораларини кўради;


11) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш борасида:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бузилишининг олдини олиш юзасидан профилактика ўтказиш бўйича режа-жадвалларни тасдиқлайди;

ўз ваколати доирасида қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикаси бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидалари бузилиш ҳолатларининг таҳлилини ўтказади ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этишга кўмаклашадиган механизмларни ишлаб чиқади;

тадбиркорлик субъектларига улар томонидан ҳуқуқбузарликларга йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида тушунтиришлар, шунингдек, ҳуқуқбузарликни содир этишга мойил бўлган тадбиркорлик субъектларини содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширади;

мажлислар, семинарлар, "очиқ эшиклар" кунлари, конференциялар ва учрашувлар ўтказиш йўли билан қонунчилик ҳужжатлари талабларининг мумкин бўлган бузилишларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этади;

қонунчилик ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш ва профилактика қилиш чора-тадбирларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради;

моддий-техник базани тегишли модернизация қилиб, мустаҳкамлаб ва янгилаб, ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотларни таҳлил қилишнинг илғор автоматлаштирилган таҳлил қилиш усулларини жорий этишни ташкил этади ва уларнинг қўлланилишини мувофиқлаштиради;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ўз вақтида таништириш ва уларни етказиш ишларини ташкил этади;


12) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги масалаларда саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш соҳасида тегишли тармоқлар билан биргаликда маҳаллий саноат корхоналарида ҳалқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда синов лабораторияларини ташкил этишда кўмаклашиш ишларини ташкил этади;


13) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш борасида:

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш юзасидан давлат назоратини ўтказиш бўйича режа-жадвалларни тасдиқлайди;

давлат назорати натижалари асосида корхоналарда техник регламент ва стандартлар талабларига риоя этмаганлик учун корхона ва тармоқ раҳбарларига тақдимномалар киритади;

маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш борасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш ишларини ташкил этади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидалари бузилиш ҳолатлари таҳлилини ўтказади ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этишга кўмаклашадиган механизмларни ишлаб чиқади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузилишига олиб келадиган шароитларни ўрганишни ташкил этади, бундай шароитлар қўлланилишини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ўтказилган давлат назорати натижаларини мувофиқлаштиради ва амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;

маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларни бузганликда айбдор бўлган тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар ва ижрочиларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш бўйича судга мурожаат қилади;

давлат назорати натижалари бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан ахборотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради;


14) давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузурида ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларига стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этиш зарурати тўғрисида ташаббусларни илгари суради ва техник регламентларнинг жорий этилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар киритади;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил қилади;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузурида ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг низомларини келишиб беради;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш бўйича ишларда иштирок этади;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ҳамкорлигини ривожлантиради ва мувофиқлаштиради;

халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлаштириш институтлари ва уларнинг техник қўмиталари билан ўзаро яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;


15) манфаатдор томонларни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан таъминлаш борасида:

анъанавий технологияларнинг олдинда борувчи имкониятларини, истиқболдаги дастлабки талабларни белгилашни ҳисобга олган ҳолда стандартларни ишлаб чиқишни ташкил этади, мувофиқлаштиради ва илмий-методик кўрсатмалар беради;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди юритилишини мувофиқлаштиради;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг ягона маълумотлар базасини кузатиб боради;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ўз ваколати доирасида ишлаб чиқади;

давлат стандартлари ва ташкилотларнинг стандартларини экспертизадан ўтказилишини назорат қилади;


16) стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг халқаро талаблар билан зарур уйғунлаштириш даражасига эришиш борасида:

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар давлат фондини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш даражасини ошириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг тармоқ жадвалларини шакллантиришда иштирок этади ва мувофиқлаштиради;

халқаро амалиётни доимий равишда ўрганади, унинг натижалари бўйича илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритади;

стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари фаолиятида ҳамда давлат стандартларини халқаро даражада тарқатишда фаол иштирок этади;


17) корхоналарда техник регламент ва стандартлар талабларига риоя этмаганлик учун корхона ва тармоқ раҳбарларига тақдимномалар киритиш борасида:

корхоналарда техник регламент ва стандартлар талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган профилактика ва давлат назорати натижаларини мувофиқлаштиради;

ўтказилган профилактика ва давлат назорати натижаларида корхона ва тармоқ раҳбарларига уларнинг фаолиятида аниқланган техник регламент ва стандартлар талабларининг бузилиш ҳолатлари, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритади;

профилактика ва давлат назорати натижалари бўйича корхоналарга ва тармоқларга киритилган тақдимномаларни ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган маълумотлар ва таклифлар киритади;


18) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳасини ривожлантиришнинг асосий индикаторлари бўйича ишларни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш борасида:

халқаро стандартларни қабул қилиш ва миллий стандартларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш чораларини кўриб боради;

профилактика тадбирларини онлайн тарзда ҳамда жойига чиққан ҳолда ўтказилишини ташкил қилади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида фаолият кўрсатаётган кадрлар малакасини оширишни мувофиқлаштиради;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил этади;

мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларини моддий-техник базасини ривожлантириш чораларини кўриб боради;

соҳада кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш мақсадида ахборот тизимларини жорий қилади;

стандартлаштириш бўйича миллий техник қўмиталарнинг халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарга аъзолигини таъминлашда кўмаклашади;

ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштиради;

импорт ва маҳалий маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш бўйича аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органларининг фаолият соҳасини босқичма - босқич кенгайтириш юзасидан зарур чоралар кўриб бориш.


10. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ўзининг тизим ташкилотлари орқали амалга оширади.



2-§. Агентлик марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


11. Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари унинг тизимидаги ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш ва таъминлаш ҳисобланади.


12. Агентликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Агентлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

Агентликнинг ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига шунингдек, мазкур Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

Агентлик томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига белгиланган тартибда раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Агентликнинг фаолияти, шу жумладан, қонунчилик ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;

Агентликнинг ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалаларни ҳал этади.



3-§. Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг

вазифалари ва функциялари


13. Қуйидагилар Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

республиканинг тегишли ҳудудларида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш.



4-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


14. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

корхоналарда техник регламент ва стандартлар талабларига риоя этмаганлик учун корхона ва тармоқ раҳбарларига тақдимномалар киритиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги масалаларни ҳал этиш учун давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш, техник жиҳатдан тартибга солиш ҳамда маҳсулотлар сифатини бошқариш масалалари бўйича норматив ҳужжатлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан хулосалар бериш;

маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларда белгиланган мажбурий талабларни бузганликда айбдор бўлган тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар ва ижрочиларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;

Агентлик ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида унинг тизимидаги ташкилотларнинг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш;

Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларнинг бажарилиши ҳисобга олинган ҳолда, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Агентлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида эксперт комиссияларини ташкил этиш;

ўз ваколати доирасида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни экспертизадан ўтказиш;

ўз ваколати доирасида умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқиш;

ўз ваколати доирасида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилган махсус техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, кўрсатилган регламентларни бекор қилиш;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил қилишда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда иштирок этиш;

давлат назорати натижаларини таҳлил қилиш асосида маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда сифат менежменти тизимларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар киритиш;

республика иқтисодиёти учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солишга, метрология ва мувофиқликни баҳолашга оид муаммоларни кўриб чиқиш бўйича вақтинча илмий-техник комиссиялар тузиш;

назорат қилинаётган маҳсулотлар кўрсаткичларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида сотиш ва сақлаш корхоналарида назорат харидини ўтказиш йўли билан маҳаллий маҳсулотлар сифатининг давлат назоратини амалга ошириш;

Агентлик ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда - Махсус жамғарма) маблағларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар қоидалари бузилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини қўллаш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини таъминламайдиган ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бекор қилиш, уларнинг амал қилиш муддатини чеклаш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган қарорларни белгиланган тартибда қабул қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;

мувофиқлик сертификатлари бланкларини, сертификатлаштириш тизимида қўлланиладиган мувофиқлик белгиси шаклини ва ўлчамларини тасдиқлаш;

мажбурий сертификатлаштириш талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

қонунчилик нормалари бузилганлиги учун маҳсулотлар, хизматлар ва бошқа объектларни, шу жумладан, ишлаб чиқариш жараёнларини, сифат менежменти тизимларини, эксперт-аудиторларни, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходимлар сифатида иштирок этишга талабгор мутахассисларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва мувофиқлик белгиларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг бузилиш аломатлари аниқланган ҳолатларда, хўжалик юритувчи субъектлардан зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни сўраш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишларининг олдини олиш ва (ёки) оқибатларини бартараф этиш, дастлабки ҳолатини тиклаш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектлар, давлат идораларига, уларнинг мансабдор шахсларига бажариш учун мажбурий бўлган кўрсатмаларни бериш, шунингдек, берилган кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш;

белгиланган тартибда ўз ваколати доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

зарур ҳолларда, белгиланган тартибда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш.

Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


15. Агентлик:

Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

Агентликнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига, Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш ва мувофиқликни баҳолаш тизимини ривожлантириш, шунингдек, кўрсатилган соҳаларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

ўз ваколати доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ва уларга риоя этилиши таъминланиши учун жавоб беради.



2-§. Агентлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


16. Агентликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Агентлик марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалалар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Агентлик тизимидаги ташкилотлардан сўраш ва олиш;

Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун, зарурат бўлганда, Агентлик тизимидаги ташкилотлар вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиш;

Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларига ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Агентликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

қабул қилинган қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг топшириқлари, шунингдек, Агентлик ва унинг раҳбарияти ҳужжати ва топшириқларининг Агентлик тизимидаги ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;

Агентлик марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


17. Агентликнинг марказий аппарати:

Агентлик тизимидаги ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Агентлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;

Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг тайёрланиш сифати ва экспертизадан ўтказилиши;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш ва мувофиқликни баҳолашни ривожлантириш, шунингдек, кўрсатилган соҳаларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича турли дастурларнинг Агентлик тизимидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш;

ўз ваколати доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ва уларга риоя этилиши таъминланиши учун жавоб беради.



3-§. Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


18. Агентлик тизимидаги ташкилотлар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳудудий бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

Агентлик тизимидаги ташкилотлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Агентлик тизимидаги ташкилотлар:

Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Агентлик тизимидаги ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

Агентликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Агентлик тизимидаги ташкилотлар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиш сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

республика ҳудудларида юзага келган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга ошириш, кўрсатилган соҳаларда ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш;

ўз ваколати доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ва уларга риоя этилиши таъминланиши учун жавоб беради.



5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


20. Қуйидагилар Агентлик бош директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) Агентлик фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентликнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Агентлик, унинг тизимидаги ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг бўлинмалари, шунингдек, Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларини бажариш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулият даражасини белгилаш;

8) Агентлик фаолиятининг режалаштирилишини ташкил этиш, Агентлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларни кўриш;

10) Агентлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

11) Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

13) фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти) талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

14) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

15) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

16) Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий экспертизадан ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);

17) Агентлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) ўз ўринбосарлари ва тизимдаги ташкилотлар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якуни бўйича зарур чоралар кўриш;

19) Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

20) Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда - Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари) талабларига риоя этилишини таъминлаш;

21) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

22) Агентлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

23) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, "ягона дарча" принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

27) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш ва Агентликка юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун шахсий жавобгар бўлиш;

28) Агентлик ходимлари томонидан бажариш учун мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар, фармойишлар, қўлланмалар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

29) белгиланган чекланган умумий сон доирасида Агентлик марказий аппаратини, шунингдек, унинг тизимидаги ташкилотларнинг штат жадвалини ва харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

30) Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг низомларини (уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлаш;

31) Агентлик марказий аппарати ходимларини, Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

32) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш ва давлат назорати юзасидан идоралар билан ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро тусдаги халқаро, давлатлараро шартномаларнинг белгиланган тартибда имзолаш.

Агентликнинг бош директори қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


21. Қуйидагилар Агентлик бош директори ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) Агентлик бош директори вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) мутасаддилик қиладиган Агентлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш;

4) Агентлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган, давлат бошқаруви органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилик қилинадиган тизимдаги ташкилотларнинг прогноз кўрсаткичларга эришишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) таркибий бўлинмалар ва тизимдаги ташкилотлар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ тизимдаги ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

8) Агентлик ҳайъати қарорлари, Агентлик бош директорининг буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик бош директорига таклифлар бериш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, тизим ташкилотларда кадрлар захирасини шакллантириш;

10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентлик бош директори томонидан кейинчалик кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва виза қўйиш, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ тарзда уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Агентлик бош директорининг топшириғи бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

11) Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва таклифларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларнинг пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизасини ўтказиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) тизимдаги ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

14) фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик раҳбариятига киритиш;

15) тизимдаги ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Агентлик раҳбариятига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

16) Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг риоя этишини таъминлаш;

17) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

18) Агентлик бош директорига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, уларнинг сифатини ошириш ва очиқлиги юзасидан таклифлар киритиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


22. Агентлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишларидан келиб чиқиб, қуйидагилар бош директор ўринбосарларининг мақсадли вазифалари ҳисобланади:

1) Бош директорнинг биринчи ўринбосари (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш масалалари):

халқаро стандартларни қабул қилиш ва миллий стандартларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш;

профилактика тадбирларини электрон шаклда онлайн режимда ўтказиш;

профилактика тадбирларини жойига чиққан ҳолда ўтказиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида фаолият кўрсатаётган кадрлар малакасини ошириш;

техник регламентларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш;

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш;

2) Бош директор ўринбосари (метрология соҳасини, халқаро муносабатларни ривожлантириш ва ахборот технологияларини жорий этиш масалалари):

эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларни харид қилишни таъминлаш;

қиёслаш лабораторияларини модернизация қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш мақсадида ахборот тизимларини жорий қилиш;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарига аъзолигини таъминлаш;

маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни халқаро "сифатли маҳсулот" кўрик танловида иштирокини таъминлаш;

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш;

3) Бош директор ўринбосари (мувофиқликни баҳолаш соҳасини ривожлантириш, сифат менежменти тизимларини жорий қилиш масалалари):

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва етиштирувчи фермер хўжаликларида халқаро стандартларни жорий этиш ва сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш;

тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни халқаро стандарти асосида сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш;

хорижий давлатлардаги маркировкаларни тасдиқловчи сертификатлар олинишини ташкил этиш;

синов лабораторияларини модернизация қилиш;

мувофиқликни баҳолаш натижаларини эътироф этиш ишларини ташкил этиш;

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш.


23. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари бошлиқларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг ўз ваколатлари доирасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

4) прогноз кўрсаткичларининг бажарилиш жараёнларини мунтазам таҳлил қилиш ва тизимдаги ташкилотлар томондан кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш бўйича таклифларни Агентлик бош директорининг мутасадди ўринбосарларига тақдим этиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ тизимдаги ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

6) Агентлик ҳайъати қарорлари, Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) ҳар чораклик иш режалар ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлашга киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, ҳудудий бўлинмалар ва Агентлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

9) фаолият масалалари юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Агентлик бош директорининг ўринбосарларига таклифлар бериш, уларнинг касбий етуклиги, ваколатлилиги, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва одоб-ахлоқ сифатларининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш юзасидан чоралар кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Агентлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Агентлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

12) Агентликка топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва таклифларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

15) Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

16) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) Агентлик раҳбариятига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, уларнинг сифатини ошириш ва очиқлиги юзасидан таклифлар киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

21) ўзларининг асосий функционал вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш.


24. Қуйидагилар Агентлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, Агентликнинг ҳужжатлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) тизимдаги ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) тизимдаги ташкилотлар таркибига кирадиган бўлинмалар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

6) Агентлик ҳайъатининг қарорлари, Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

8) ўз ўринбосарлари ваколатини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, тизимдаги ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Агентлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик қилиш учун шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

9) Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиш жараёнини назорат қилишни таъминлаш;

10) Агентлик тизимидаги ташкилотларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, тизимдаги ташкилотларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

11) Агентлик бош директорининг номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрлар, шунингдек, тизимдаги ташкилотларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг касбий етуклиги, ваколатлилиги, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва одоб-ахлоқ сифатларининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш;

12) тизимдаги ташкилотларининг ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш масалаларини ҳал этиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш тўғрисида, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

13) Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган тизим ташкилотлари ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

14) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

15) прогноз кўрсаткичлар бажарилиш жараёнларини мунтазам таҳлил қилиш ва тизимдаги ташкилотлар томондан кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш бўйича таклифларни Агентлик бош директорининг мутасадди ўринбосарларига тақдим этиш;

16) тизимдаги ташкилотлар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

17) тизимдаги ташкилотларнинг фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

20) тизимдаги ташкилотлар ходимларининг лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Агентликка киритиш;

21) давлат сирини ёки қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.


25. Агентлик ва Департаментнинг зиммасига давлат назоратини амалга ошириш юкланган бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, мутахассислари лавозимига кўра бир вақтнинг ўзида стандартлар ва ўлчашларни ягона бирликда бўлишини таъминланиши юзасидан назорат бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар Агентлик томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши керак.



6-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Агентликнинг раҳбарияти


26. Агентликка бош директор раҳбарлик қилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори мақоми‚ меҳнатга ҳақ тўлаш‚ моддий рағбатлантириш‚ тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.

Бош директорнинг уч нафар, шу жумладан, биринчи ўринбосари бўлади.

Агентликнинг бош директори Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тақдимномасига асосан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Агентлик бош директорининг ўринбосарлари Агентлик бош директори тақдимномасига асосан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


27. Бош директор, бош директорнинг биринчи ўринбосари ва Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментининг бошлиғи бир вақтнинг ўзида лавозимига кўра, тегишли равишда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат бош инспектори ва давлат бош инспекторининг ўринбосари ҳисобланадилар.


28. Агентлик бош директори:

Агентлик фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади;

Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатини белгилайди, Агентлик тизимидаги бошқа мансабдор шахслар ваколатларини, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Агентлик фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик қилиш ва тизимдаги ташкилотларнинг иши учун жавобгарлик даражасини белгилайди;

Агентлик тизимидаги ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Агентлик марказий аппарати, шунингдек, тизимдаги ташкилотларнинг штатлар жадвалини ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлайди;

зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган штатлар сони доирасида Агентликнинг марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотлар тузилмасига ўзгартиришлар киритади;

молиявий имкониятлардан келиб чиқиб, ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган тизимдаги ташкилотлар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилайди;

Агентликнинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, Агентлик тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Агентлик марказий аппаратининг ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Агентлик бош директорининг ўринбосарлари ҳамда тизимдаги ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш мақсадида инвестициялар ва ташқи савдо вазирига тақдимнома киритади;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг мутахассисларини, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва ўқув муассасаларининг мутахассисларини жалб этади, шунингдек, юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилади ҳамда уларга эркин конвертация қилинадиган валютада иш ҳақи миқдорлари ва бошқа тўловларни тайинлайди;

қўшимча тарзда, ўзининг хизмат мажбуриятларини бажарган Агентликнинг ташаббускор ходимларига Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловларини тўлаб беради;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва давлат назорати органлари билан ҳамкорлик масалалари юзасидан идоралараро тусдаги халқаро, давлатлараро шартномаларни белгиланган тартибда имзолайди.

Бош директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



2-§. Агентлик марказий аппарати таркибий

бўлинмаларининг тизимдаги ташкилотлар билан

ҳамкорлик қилиш тартиби


29. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг тизимдаги ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишини таъминлаш марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.


30. Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Агентлик тизимидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориб, ўз фаолияти йўналишлари бўйича:

топшириқларни тизимдаги ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилиш жараёнини назорат қилади;

таркибий бўлинмаларнинг тўғридан-тўғри фаолияти масалалари бўйича Агентлик тизимидаги ташкилотларга сўровномалар жўнатади ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади;

Агентлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятини текширади ва ўрганади, амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва қабул қилади;

Агентлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;

Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради;

Агентлик тизимидаги ташкилотлардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқади;

Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил этади, улардан келиб тушган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади.


31. Агентлик тизимидаги ташкилотлар Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда иш олиб боради, шу жумладан:

Агентлик раҳбарияти топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот беради;

Агентлик марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни, ахборотларни, маълумотларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

Агентлик марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади;

Агентлик марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юборади;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот беради.


32. Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Агентлик бош директорининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Агентлик бош директори томонидан қабул қилинади.



3-§. Агентликнинг давлат бошқарувининг бошқа

органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан

ўзаро ҳамкорлик тартиби


33. Агентлик ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


34. Агентлик ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


35. Агентлик ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


36. Агентликнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бўлинмалари томонидан мувофиқлаштирилади.



4-§. Агентликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш,

маслаҳат эксперт органлари


37. Агентликда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Агентлик фаолиятининг стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, халқаро стандартларни, шу жумладан, сифат менежменти тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳаллий маҳсулотлар сифатини ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, шунингдек, стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини, ўлчашларни ягона бирликда бўлишини, мувофиқликни баҳолашни, ушбу соҳалардаги илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек, уларнинг халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш ва уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Агентлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда, ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, бош директор юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламентида белгиланади.



5-§. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги


38. Агентликнинг бош директори:

Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомда кўзда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


39. Агентлик бош директорининг ўринбосарлари:

Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомда кўзда тутилган Агентликнинг назорат қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

мазкур Низомнинг 21 ва 22-бандларида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


40. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифа ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомда кўзда тутилган Агентлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


41. Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари:

тизимдаги ташкилотларга юкланган вазифа ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомда кўзда тутилган Агентлик тизим ташкилотларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. АГЕНТЛИК, УНИНГ ТИЗИМИДАГИ

ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА УНИНГ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


42. Агентлик, Департамент, Стандартлар институтининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


43. Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди лавозим маоши, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловларидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Агентлик ва Департамент ходимларига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлари, шунингдек, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари татбиқ этилади. Бунда Агентлик ва Департамент ходимларига моддий рағбатлантириш ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида тўланади.


44. Агентлик марказий аппарати ва Департамент ходимларига қуйидагилар ҳисобидан:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан:

қуйидаги миқдорларда узоқ йиллик хизмати учун ойлик устама ҳақлар тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

1 йилдан 3 йилгача - 0,3;

3 йилдан 5 йилгача - 0,6;

5 йилдан 10 йилгача - 0,8;

10 йилдан 15 йилгача - 1,0;

15 йилдан 20 йилгача - 1,2;

20 йилдан ортиқ - 1,5.

Узоқ йиллик хизмати учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;

қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мукофотлар, тўловлар ва устамалар;

б) Махсус жамғарма маблағларидан:

ўзининг хизмат мажбуриятларини бажарган Агентлик ва Департаментнинг ташаббускор ходимларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловлари;

стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳасида фаолият юритувчи ходимларга ойлик иш ҳақи тўланишида, тегишли йўналиш бўйича халқаро ва хорижий ташкилотларнинг билим даражасини тасдиқловчи сертификатига эга бўлганда унинг амал қилиши даврида, бироқ икки йилдан кўп бўлмаган муддат давомида ойлик маошига нисбатан 20 фоиз, эксперт сифатида рўйхатга олинганда ойлик маошига нисбатан 40 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақлар тўланади.


45. Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан Департамент ходимларига мазкур Низомнинг 44-банд "б" кичик бандида кўзда тутилган тўловлар Махсус жамғармага келиб тушаётган тушумларнинг 20 фоизгача миқдорида белгиланган тартибда Департаментга ўтказилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилади.



8-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ, ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

АДМИНИСТРАЦИЯСИГА ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИГА

ҲИСОБОТ БЕРИШИ


46. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот беради ҳамда:

ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда таклифлар, тавсиялар ва таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамасига, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этиш учун тайёрланишини таъминлайди;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги тизимларни тайёрлаш, жорий этиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, Вазирлар Маҳкамасига республикада иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар стратегиясидан келиб чиқиб, ушбу тизимларни самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар киритади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларини энг муҳим йўналишлар ҳамда вазифаларнинг амалдаги ижроси ҳамда мазкур соҳаларда мавжуд тизимли муаммолар ва камчиликларни Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти томонидан мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил қилади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


47. Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 март