Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.03.2022 й. 114-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 11 мартдаги

114-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш,

стандартлаштириш, сертификатлаштириш

ва метрология соҳасида давлат назорати

департаменти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментининг (кейинги ўринларда - Департамент) асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқларини ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, Агентлик бош директорининг буйруқлари ва кўрсатмаларига амал қилади.


3. Департамент давлат органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи назорат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


4. Департамент юридик шахс ҳисобланади, ўзининг номи давлат тилида ёзилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисоб варақларига ва қонунчиликка мувофиқ очиладиган бошқа банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.


5. Агентлик Департаментнинг фаолиятига умумий раҳбарлик ва назорат қилади.


6. Департамент техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонуний талабларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, техник регламентларга, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларга, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш қоидаларига риоя этиш бўйича давлат назоратини (кейинги ўринларда - давлат назорати) амалга оширади.


7. Давлат назорати Департамент давлат инспекторлари томонидан қонунчиликда белгиланган шартларда ҳамда тартибда амалга оширилади.


8. Департаментнинг давлат инспекторлари олий маълумотга эга бўлишлари ва Агентлик томонидан мажбурий аттестациядан белгиланган тартибда ўтишлари керак.


9. Давлат назоратини амалга оширувчи давлат инспекторлари давлат ҳимоясида бўлиб, жойлардаги давлат бошқаруви органларидан мустақил бўлади ҳамда бевосита Департаментга бўйсинадилар.


10. Департаментнинг ўз ваколати доирасига тааллуқли бўлган масалалар юзасидан қабул қилинадиган ва ўрнатилган тартибда қабул қилинган қарорлари, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


11. Департаментнинг жойлашган жойи (почта манзили): 100055, Тошкент шаҳар, Зафаробод кўчаси, 7а уй.



2-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


12. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш;

б) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни аниқлаш ишларини ташкил этиш;

в) техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;

г) техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш;

д) давлат назорати учун бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Агентлик ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан назорат хариди ва синов лабораторияларида синовларни ўтказиш харажатларини қоплашга маблағларни йўналтириш;

е) амалдаги техник регламентлар, стандартлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан чиқариш.


13. Юкланган вазифаларни амалга ошириш учун Департамент қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш борасида:

техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикаси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш графиклари ва режаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар, техник тартибга солиш ва бошқа ахборот тузилмаларининг ахборот тизими, оммавий ахборот воситалари ва бошқа очиқ манбалардан олинган маълумотлар, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган маълумотларни таҳлил ва таққослаш йўли билан корхоналарни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги хуқубузарликлар профилактикасини жойига чиқмаган холда амалга оширади;

давра суҳбатлари, семинарлар, конференция ва учрашувлар ўтказиш йўли билан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик бузилишининг олдини олиш ва профилактикаси бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритади;

тадбиркорлик субъектларини техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонунчилик талаблари акс этган тарқатма материаллар билан таъминлайди;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш талабларининг, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларининг бузилиш ҳолатларни аниқлайди ва қонунчилик талабларига риоя этишга кўмаклашувчи тегишли чоралар кўради, механизмларни ишлаб чиқади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари бузилишини яшириш механизмларини ўрганиш ва аниқлашни ташкил этади, амалга оширади ва кўрсатилган механизмларни қўллашнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тегишли тармоқлар билан биргаликда маҳаллий саноат корхоналарида халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда синов лабораторияларини ташкил этишда кўмаклашиш ишларини ташкил этади;

Департаментнинг техник базасини тегишли равишда модернизациялаш, мустаҳкамлаш ва янгилаш орқали ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотлар таҳлилининг автоматлаштирилган илғор усулларини жорий этади ва қўллайди;

маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришда ва реализация қилишда ҳуқуқбузарликларни ўрнатилган тартибда аниқлашни, уларнинг олдини олишни ташкил этади ва амалга оширади;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология масалаларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўз вақтида таништириш ва уларни етказиш ишларини ташкил этади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарадиган сабабларни ва шароитларни аниқлайди ва ўрганади, уларни бартараф этиш чораларини кўради;

тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқбузарликнинг давом этишига улар томонидан йўл қўймаслик тўғрисида тушунтириш орқали расмий огоҳлантириш беради, шунингдек, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор тадбиркорлик субъектини ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун жавобгарлиги тўғрисида огоҳлантиради;


б) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни аниқлаш ишларини ташкил этиш борасида:

жисмоний ва юридик шахслардан маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги юзасидан келиб тушаётган эътироз ва таклифларни ўрганади;

истеъмолчилар томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали маҳсулотларнинг сифати бўйича тушаётган эътирозларни ўрганади;

келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида савдо объектларида маҳсулотларнинг назорат харидини амалга ошириш орқали сифатини баҳолайди;

Бунда республика ҳудудига олиб келинадиган маҳсулотларнинг сифатини баҳолаш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган "Хавфни таҳлил этиш" тизими асосида амалга оширилади.

маҳсулотлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган тақдирда, уларни номувофиқ деб топилган маҳсулотлар реестрига киритади;

амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар импортини чеклаш чорасини кўради;

амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар тўғрисида истеъмолчиларни ОАВ воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш орқали огоҳлантиради;

амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва улар билан савдо қилувчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган молиявий ва маъмурий чоралар кўради;

амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан чиқариш чораларини кўради;


в) техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш борасида:

"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида", ҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида", "Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида", "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида", "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги бошқа қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга жорий қилишни таъминлайди;

техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатларига ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа талаблар жорий этилишини ва уларга амал қилинишини назорат қилади;

назорат қилинадиган маҳсулотлар кўрсаткичларини ўрнатилган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида ташкилотларда реализация қилинадиган ва сақланадиган (импорт бўйича олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган) маҳсулотлар бўйича назорат харидини ўтказиш йўли билан давлат назоратини амалга оширади;

Бунда назорат хариди мазкур Низомга 2-иловадаги схемага асосан амалга оширилади;

стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида фаолият юритувчи субъектлар ишларини назорат қилади, шу жумладан стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасига доир хужжатлар тўпламини таҳлил қилиш орқали;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги норматив ҳужжатлар назоратини амалга оширувчи ташкилот фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширади ва ушбу фаолиятни мувофиқлаштиради;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, уларнинг ишлаб чиқилишида илмий ва техник ютуқлардан юқори самарали фойдаланишга ҳисса қўшади, ўз ваколати доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологик қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари ўз вақтида жорий қилинмаганлиги сабабларини ва уларнинг бузилишини таҳлил қилади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар экспертизасининг натижаларини таҳлил қилади;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар вазирлик, идора, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларининг синов бўлинмаларини маҳсулотларнинг белгиланган тури ва синов турлари билан боғлиқ синов ўтказиш ҳуқуқини баҳолайди;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, метрологик қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини, агар улар техник даражани ва маҳсулот сифатини оширишга хизмат қилмаётган бўлса ҳамда амалдаги қонунчиликка зид бўлса, уларни бекор қилиш, амал қилиш муддатини қисқартириш ва ўзгартиришлар киритиш ёки қайта кўриб чиқиш таклифини киритади;

ишлаб чиқариладиган (шунингдек, олиб кириладиган) ва реализация қилинадиган маҳсулотлар (хизматлар) сифати бўйича тегишли чоралар кўриш учун истеъмолчилар эътирозларини ўрганади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологик қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини жорий қилиш ва уларга риоя қилиш назорати жараёнида аниқланган қонунчилик бузилишини бартараф этиш чорасини кўради;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектларининг ўлчаш ва синов воситасини тайёрлаш, таъмирлаш ва қиёслаш (калибровкалаш) бўйича ишларни бажаришга тайёргарлигини ўрганади ҳамда уларга шартнома асосида тегишли хулосалар беради;

маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги ҳақида маълумотлар олинганда, ўн кун муддатда ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан номувофиқликни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида кўрсатма беради, унинг ижросини таъминлашда амалий ёрдам беради ва назоратини амалга оширади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологик қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилиш ҳолатларини аниқлайди;

қонунчиликка мувофиқ чора кўриш мақсадида суд ёки бошқа органларга даъво билан мурожаат этиш учун қарор қабул қилади;

мувофиқликни баҳолашга доир фаолиятни ва маҳсулотларни синашда мувофиқликни баҳолашда иштирок этадиган объектлар фаолиятининг давлат назоратини амалга оширади;

лабораторияларда, шунингдек, ўз базасида ташкил этилган лабораторияларда маҳсулотлар синовини ўтказади;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича давлат метрология назоратини амалга оширади, жумладан:

белгиланган катталик бирликларини қўллаш тўғрилиги, ўлчаш ва синов воситалари ҳолати, уларни тайёрлаш, сақлаш, таъмирлаш, қиёслаш ва эксплуатация қилиш ҳолатини;

ўлчашлар ва синовларни бажариш услубиётларини қўллаш тўғрилигини;

Ўзбекистон Республикасида катталик бирликларининг қўлланилишига рухсат берилган катталик бирликларига мувофиқлигини;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида амалга ошириладиган ўлчашлар учун қўйиладиган мажбурий талабларга риоя қилишни;

ўлчаш воситалари, стандарт намуналари ва катталик бирлиги эталонларининг ўлчашлар ягона бирликда бўлишини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мажбурий талабларга мувофиқлигини;

метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиётларини мавжудлиги ва уларнинг тўғри қўлланишига риоя қилишни;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасига тегишли бўлган ўлчашларни амалга ошириш ва улар учун белгиланган мажбурий талабларга риоя этишни;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашнинг давлат томонидан тартибга солиш соҳасида қўлланиладиган, метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиётлари, шунингдек, аттестатция қилинган ўлчашларнинг услуби тасдиқлайдиган маълумотлар мавжудлиги ва уларга риоя этишини;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш соҳасида ишлар ва (ёки) хизматлар кўрсатишни амалга оширишни;

ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдорининг тўғрилигини;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашнинг давлат томонидан тартибга солиш соҳасида мажбурий талабларга ўлчашлар, ўлчаш воситалари (таркибий қисмлари, дастурий таъминоти), ўлчаш бирликлари, стандарт намуналар, шунингдек, катталик бирликлари эталонларининг мувофиқлигини;

юридик шахсларда ёки якка тартибдаги тадбиркорларда ҳар бир ўлчаш воситаси, стандарт намуналар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши учун эксплуатация ҳужжатлари мавжудлигини;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини давлат томонидан тартибга солиш соҳасида текширилган тури тасдиқланган ўлчаш воситалари, тури тасдиқланган стандарт намуналар, тасдиқланган ва аттестатланган катталик бирликлари эталонини қўллашни;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашнинг давлат томонидан тартибга солиш соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини, стандарт намуналарини, катталик бирлиги эталони, ўлчашларнинг услубиётидан мақсадли фойдаланишни;

Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган ўлчаш бирликларини ёзиш ва қўллаш қоидаларига риоя қилишни;


г) техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш борасида:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритади, Департаментнинг ваколатига кирадиган ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жазо қўллайди;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларининг амалиётини таҳлил қилади, ҳисобини юритади ҳамда ушбу соҳада ягона амалиётни шакллантириш бўйича чора кўради;


д) давлат назорати учун бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Агентлик ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан назорат хариди ва синов лабораторияларида синовларни ўтказиш харажатларини қоплашга маблағларни йўналтириш борасида:

назорат қилинадиган маҳсулотлар кўрсаткичларини ўрнатилган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида ташкилотларда реализация қилинадиган ва сақланадиган (импорт бўйича олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган) маҳсулотларни назорат харидини ўтказиш йўли билан давлат назоратини амалга оширади;

назорат хариди мақсадли корпоратив банк картаси ёрдамида Департамент ва унинг худудий бўлимлари томонидан амалга оширилади;

маҳсулотларни синаш учун синов лабораторияларини танлаб олади;


е) амалдаги техник регламентлар, стандартлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан чиқартириш борасида:

номувофиқ деб топилган маҳсулотларни савдодан чақириб олиш чораларини кўриш юзасидан маҳсулот эгасига тақдимнома киритади;

техник регламентларнинг талабларига номувофиқ деб топилган маҳсулотни қайтариб олиш учун техник регламентларнинг талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотни чақириб олиш далолатномасини расмийлаштиради;

техник регламентларнинг талабларига номувофиқ деб топилган, маҳсулотни чақириб ва (ёки) қайтариб олиш ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни расмий сайтида жойлаштирилади.

Департамент қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ВА ИНСПЕКТОРЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Департамент ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва бошқа органлар, ташкилотлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатларни ва маълумотларни олиш;

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органлар билан келишган ҳолда, ўрнатилган тартибда ўтказилган "Хавфни таҳлил этиш" тизими натижаси асосида ўзига юкланган вазифалар доирасида белгиланган тартибда давлат назоратини амалга ошириш;

Департаментнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича судга ва бошқа органларга мурожаат этиш;

Департаментнинг ваколати доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ва норматив хужжатлар талаблари бузилганлиги учун молиявий ва маъмурий жарималар қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш;

давлат назоратидаги маҳсулотларни (хизматларни) олиб кирувчи ва ишлаб чиқарувчи ҳамда сақловчи ва реализация қилувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан давлат назоратини ўтказиш масалалари билан боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва тушунтиришлар олиш;

давлат органларидан маҳсулотларни реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ва савдо жойларининг рўйхатини ва жойлашувини сўраш;

маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон дастурлар орқали назоратини амалга ошириш;

хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги импорт маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказишда қатнашиш;

савдо расталарида реализация қилинаётган хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги импорт маҳсулотлар амалдаги техник регламент, стандартлар ва қонунчилик хужжатлари талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, ушбу маҳсулотларни давлат рўйхатидан чиқариш юзасидан ваколатли идорага таклиф киритиш;

сертификатланмаган ва қалбаки, шу жумладан, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган, ЕИ ва ЕОИИ мамлакатларига олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш;

зарур ҳолатларда, маҳсулотлар (хизматлар)ни олиб келувчи ва ишлаб чиқарадиган, шунингдек, сақлашни ва реализациясини амалга оширувчи давлат назоратидаги ташкилотлар раҳбарларига қонунчилик ҳужжатлари бузилишини ўз муддатида бартараф этиш юзасидан ёзма огоҳлантириш бериш ва тақдимнома киритиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга огоҳлантириш юбориш, хуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда, реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда молиявий жарима, ушбу хуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил давомида тароран содир этилганда, реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизигача миқдорда молиявий жарима қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш;

маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар раҳбарларидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини, шунингдек, ваколатли вазирлик ва идоралар маҳсулотларнинг сифатини ва хавфсизлигини яхшилаш бўйича қарорларни аниқ ва эътирозларсиз бажаришни талаб қилиш;

ишлаб чиқарувчи (сотувчидан) маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва мувофиқлик сертификатларини ёки уларнинг нусхаси ҳамда мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг ёки мувофиқлик сертификатларининг рўйхатга олиш рақамини талаб қилиш;

мувофиқлик сертификатларини ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни берган сертификатлаштириш органларига уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш;

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда соддалаштирилган тартибда олиб кириладиган товарлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилишда иштирок этиш;

соддалаштирилган тартибда олиб кирилган товарлардан мақсадли фойдаланиш тўғрисида тадбиркорлик субъектлари билан профилактика чора-тадбирларини ўтказиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари бузилиши аниқланганда - уларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш бериш;

ишлаб чиқарувчини (сотувчини) қонунчиликда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш;

давлат назоратидаги объектдан маҳсулотлар (хизматлар) мувофиқликни баҳолаш жараёнида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос равишда ўтказилганлигини исботловчи материалларни талаб қилиш;

маҳсулотларни ишлаб чиқаришда, реализация қилишда ва сақлашда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари, шунингдек, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш қоидаларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, Агентлик раҳбарияти орқали ваколатли органларга муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;

тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқбузарликка йўл қўйилмаслиги, шунингдек, ҳуқуқбузарликка мойиллиги борлиги, ҳуқуқбузарлик содир этилганлик учун жавобгарлик тўғрисида тушунтиришлар билан бирга расмий огоҳлантириш ёзиб бериш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талаблари, шунингдек, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш қоидаларига номувофиқ маҳсулотлар (хизматлар) тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали истеъмолчиларга етказиш;

зарур ҳолатларда, ваколати доирасида амалга оширадиган назорат фаолиятига давлат бошқаруви органлари мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш.

Департамент қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


15. Департаментнинг давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳсулотларни (хизматларни) ишлаб чиқариш босқичларида, ишлаб чиқаришга тайёрлашда, реализация қилишда (етказиб бериш, сотиш), фойдаланишда (эксплуатация), сақлашда, транспортировка ва утилизация қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги норматив ҳужжатлар мажбурий талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, уларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш бериш;

тадбиркорлик субъекти давлат назоратини ўтказишдан бош тортган ҳолатда, ўрнатилган тартибда маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилишни тақиқлаш;

тадбиркорлик субъектининг хизмат ва ишлаб чиқариш биноларига ўрнатилган тартибда кириш;

белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектидан давлат назоратини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни олиш;

техник воситалардан фойдаланиш ва давлат назоратини ўтказишда хўжалик фаолиятини юритувчи субъект мутахассисини жалб этиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари мажбурий талабларига мувофиқлигини назорат қилиш учун маҳсулотлардан намуналар ва нусхалар танлаб олиш, бунда ишлатиб юборилган нусхаларнинг қиймати ва синовларни (таҳлилларни, ўлчашларни) ўтказиш харажатларини текширилаётган хўжалик фаолияти субъектларининг ишлаб чиқариш харажатларига киритиш;

маҳсулотларнинг (хизматларнинг) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги қоидалар мажбурий талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар ишончлилигини текшириш учун ишлаб чиқарувчидан (сотувчидан) материалларни талаб этиш;

ишлаб чиқарувчидан (сотувчидан) ва бошқа шахслардан маҳсулот (хизмат) тўғрисида маълумотларни ёки лойиҳалаш жараёнлари (шу жумладан, тадқиқотлар), ишлаб чиқариш, реализация ва утилизация қилиш, монтаж, қурилиш, созлаш, эксплуатация, сақлаш, ташиш, шунингдек, тадқиқотлар (синовлар) натижалари ва мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш жараёнида амалга оширишдаги ўлчашлар билан боғлиқ бўлган талабларни сўраш;

маҳсулотларни (хизматларни) синашда ва сертификатлаштиришда, сертификатлаштирилган маҳсулотларни (хизматларни) ва сифат менежменти тизимининг инспекция назоратида, аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органлари ва лабораторияларнинг (метрология хизматларининг) инспекция назоратида иштирок этиш;

давлат назорати натижалари бўйича далолатномаларни расмийлаштириш ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этишни таъминлаш масалалари бўйича суд жараёнларида иштирок этиш;

текширилган маҳсулот техник регламент ва стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ келмаган ва мажбурий мувофиқлиги тасдиқланадиган аммо мувофиқлиги тасдиқланмаган маҳсулотни сотишни (етказиб беришни), ишлатишни (фойдаланишни) тақиқлаш ёки тўхтатиш тўғрисида ёзма кўрсатма бериш.


16. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқлини баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари, ўтказилган назорат натижалари бўйича қабул қилинадиган таъсир чораларини кўриш ҳуқуқига, шу билан бирга қуйидагиларга эга:

давлат назорати жараёнида аниқланган қонунчилик бузилишини бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

корхоналарда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва стандартлар талабларига риоя этмаганлик учун корхона ва тармоқ раҳбарларига тақдимномалар киритиш;

қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги талаблар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари бузилишида айбдор бўлган тадбиркорлик субъектлари ва мувофиқликни баҳолаш идоралари мансабдор шахсларини ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича қарор қабул қилиш;

текширилган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолатда, ушбу маҳсулотларни ўн иш кунигача ишлаб чиқаришни тақиқлаб қўйиш ёки реализация қилинишини (етказиб берилиши, сотилиши) ёки фойдаланишни (ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонунчилик, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар мажбурий талабларга, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига, метрология ва сертификатлаштириш қоидаларига номувофиқ бўлган импорт маҳсулотларни реализация қилишни ўн иш кунигача тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

тадбиркорлик субъекти давлат назоратидан бош тортган ҳолатларда - маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилишни ўн иш кунигача тақиқлаб қўйиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган тегишли рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган маҳсулотларни (хизматларни) ишлаб чиқаришни ўн иш кунигача тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, стандартлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни рўйхатга олинган кундан бошлаб 6 ой муддатгача рўйхатдан чиқариш, номувофиқ деб топилган тегишли маҳсулотни ишлаб чиқарувчи (унинг расмий вакили) томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, эркин муомалага чиқаришни тақиқлаш;

давлат синовидан, метрологик аттестациядан ўтмаган, қиёсланмаган ўлчаш воситаларини қўллаш ва муомалага чиқарилишини ўн иш кунигача тўхтатиб туриш, зарур бўлган ҳолатларда шунга ўхшаш воситаларни муомаладан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш.


17. Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Департамент қуйидагиларга мажбур:

давлат назорати бўйича тадбирлар жараёнида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш бўйича тушунтириш ишларини ўтказиш, мавжуд бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар бериш;

тижорат сирини ва қонунчилик билан ҳимояланадиган бошқа сирни сақлаш;

давлат назорати бўйича тадбирларни амалга ошириш тартибига риоя қилиш ва ушбу тадбирлар натижаларини қонунчиликка мувофиқ расмийлаштириш;

давлат назорати бўйича чора-тадбирлар натижалари асосида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш;

Агентлик ва бошқа ваколатли органларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабаларига маҳсулотларнинг номувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни юбориш.


18. Департамент қуйидагиларга жавобгар ҳисобланади:

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик талабларига риоя қилиш, ушбу соҳада қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларининг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

ўзига юкланган бошқа вазифаларни самарали бажариш;

қонунчиликка мувофиқ давлат назорати бўйича тадбирларни ўтказишда ўзининг хизмат мажбуриятларини тегишли равишда бажариш.



4-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


19. Департаментга Агентлик бош директори тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Департамент бошлиғи бевосита Агентлик бош директорига бўйсунади.

Департамент бошлиғи бир вақтнинг ўзида лавозими бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.

Департамент бошлиғи Агентлик бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарга эга.


20. Департамент бошлиғи:

Департамент фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ва Департаментга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун шахсан жавобгардир;

ўз ваколати доирасида Департамент ходимларига бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради;

ўрнатилган тартибда Департамент ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Департаментнинг молиявий-хўжалик фаолиятини режалаштиради ва ташкил этади;

Департамент ходимларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади, алоҳида ўзини кўрсатган ходимларни фахрий унвон ва давлат мукофотлари билан тақдирлашга ва моддий рағбатлантиришга тақдим қилади.


21. Департамент бошлиғи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.



5-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ БОШҚА

ОРГАНЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


22. Департамент ўзининг фаолиятида унга юкланган функция ва мажбуриятларни бажариш учун тадбиркорлик субъектларида давлат назоратини ўтказишни режалаштиришда, юқори турувчи ташкилотларга материаллар ва маълумотларни тайёрлашда ҳамда умумлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорлик қилади.


23. Департаментнинг давлат инспекторлари вужудга келган зарур ҳолатларда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигининг, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш ва сертификатлаштириш қоидаларини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш учун текширувлар ўтказишда давлат бошқаруви ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жалб этилишлари мумкин.


24. Департаментнинг давлат инспекторлари давлат бошқаруви органларининг қарорлари бўйича лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига амал қилиш юзасидан текширувларни ўтказиш учун жалб қилинишлари мумкин.


25. Агар қонунчиликда шикоят қилишнинг бошқа тартиби ўрнатилмаган бўлса, юқори турувчи мансабдор шахсга давлат инспекторларининг хатти-ҳаракатлари бўйича ўн кун муддатда шикоят қилиш мумкин.


26. Шикоят бериш шикоят қилинаётган қарорнинг бажарилишини тўхтатмайди.


27. Давлат инспекторлари хатти-ҳаракатлари бўйича шикоятлар кечиктирмасдан, лекин шикоят келиб тушган кундан бошлаб кечи билан ўн беш кун муддатда, қўшимча ўрганишларни ва текширишларни талаб этадиган шикоятлар эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.


28. Ташкилотлар раҳбарлари давлат инспекторларига юкланган вазифаларни бажаришлари учун керакли шароитларни яратиб беришга мажбурдирлар (ўрнатилган тартибда хизмат бинолари, алоқа воситалари, транспорт билан таъминлаш ва бошқалар).



6-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ ВА ХОДИМЛАРНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


29. Қуйидагилар Департамент фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, халқаро ва чет эл ҳукуматлари, халқаро молия ташкилотлари, молия институтлари ва бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлар);

Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик ҳужжатларининг мажбурий талаблари бузилишида қўлланилган маъмурий ва иқтисодий санкциялар бўйича тушадиган ажратмалардан даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


30. Департамент ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди лавозим маоши, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловларидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Департамент ходимларига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлар, шунингдек, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари татбиқ этилади.


31. Департамент ходимларига қуйидагилар ҳисобидан:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан:

узоқ муддат хизмат қилгани учун ҳар ойда қуйидаги миқдорда устама ҳақлар (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан коэффициент ҳисобида):

1 йилдан 3 йилгача - 0,3;

3 йилдан 5 йилгача - 0,6;

5 йилдан 10 йилгача  - 0,8;

10 йилдан 15 йилгача - 1,0;

15 йилдан 20 йилгача - 1,2;

20 йилдан ортиқ - 1,5.

Узоқ йиллик хизмати учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;

қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мукофотлар, тўловлар ва устамалар;

б) қуйидагилар Департаментнинг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади:

ўзининг хизмат мажбуриятларини бажарган Департаментнинг ташаббускор ходимларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловлари;

стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳасида фаолият юритувчи ходимларга ойлик иш ҳақи тўланишида, тегишли йўналиш бўйича халқаро ва хорижий ташкилотларнинг билим даражасини тасдиқловчи сертификатига эга бўлганда, унинг амал қилиши даврида, бироқ икки йилдан кўп бўлмаган муддат давомида ойлик маошига нисбатан 20 фоиз, эксперт сифатида рўйхатга олинганда ойлик маошига нисбатан 40 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақлар.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Департаментнинг буйруқлари, кўрсатмалари, тақдимномалари ва бошқа ҳужжатларини бажармаслик, шунингдек, Департаментнинг фаолиятига аралашиш ва унинг ходимларига қонуний юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир этиш тақиқланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши мумкин.


33. Департамент қонунчиликда ўрнатилган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Республика ҳудудига олиб келинадиган

маҳсулотларнинг сифатини баҳолашнинг

"Хавфни таҳлил этиш"

ТИЗИМИ

        

   

Босқичлар

   


    

Субъектлар

       


      

Тадбирлар

   


      

Муддатлар

     





1-босқич


Техник жиҳатдан

тартибга солиш,

стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти (кейинги ўринларда - Давлат назорати департаменти)

       

Маҳсулотларни "хавфни таҳлил этиш" тизимидан ўтказиш асослари:

- маҳсулотларнинг сифати юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, шикоятлари ва таклифларини ўрганиш;

- ижтимоий тармоқларда маҳсулотларни сифати бўйича тушаётган эътирозларни ўрганиш;

- Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган маҳсулот (товар)ларнинг миқдори, олиб кирувчи (импортёр), ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотларни божхона электрон дастуридан олиш;

- "Single Window" электрон тизими орқали маҳсулот (товар)ларни сертификатлаштириш, санитария хулосалари ва синов баённомалари тўғрисидаги маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш;

- Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ)нинг хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш;

- таҳлил жараёнида маҳсулот (товар)ларга тегишли бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар мавжудлигини аниқлаш;

- савдо расталаридаги маҳсулот (товар)ларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ташқи кўриниши, қадоқланиши ва ёрлиқланиши жиҳатидан ўрганиш.

        

3 иш

кунида





2 -босқич


Давлат назорати департаменти

      

Таҳлил натижасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги қонунчилик талабларига кўра номувофиқ деб топилган маҳсулот (товар)лар тўғрисидаги маълумотлар инспектор томонидан расмийлаштирилади ҳамда кўриб чиқиш учун Департаментга тақдим этилади.

      

1 иш

кунида





3-босқич


Давлат назорати департаменти

     

Инспектор томонидан тақдим этилган маълумотномалар ва ҳужжатлар комиссия иштирокида кўриб чиқилиб, назорат хариди ўтказиш ҳамда масъул ижрочини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.

      

2 иш

кунида





4-босқич


Давлат назорати департаменти

Масъул ижрочи назорат харидини мазкур Низомга 2-иловада келтирилган тартибга асосан амалга оширади.

Тартибда белгиланган муддатларда





5-босқич


Давлат назорати департаменти

     

Ўрганиш ва синовлар натижаларига асосан маҳсулот номувофиқ деб топилса, олиб кирувчини огоҳлантиради;

истеъмолчиларни хабардор қилиш мақсадида номувофиқ маҳсулотлар тўғрисида ахборот ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритади;

маҳсулот номувофиқ деб топилган маҳсулотлар реестрига киритади;

маҳсулот олиб киришга тақиқ қўйиш бўйича дастурга киритади.

     

3 иш

кунида





6-босқич


Давлат назорати департаменти

      

Номувофиқ деб топилган маҳсулот савдодан чиқартирилади;

камчиликларни бартараф этмаган ва савдодан чиқаришдан бош тортган масъулларга нисбатан молиявий ва маъмурий чоралар кўради.

      

10 иш

кунида

    

       




Низомга

2-ИЛОВА



Чакана савдо объектларида маҳаллий

ва импорт маҳсулот (товар)ларнинг назорат

харидини ташкил этиш ва уларни

синовдан ўтказиш тартиби

СХЕМАСИ

      


Босқичлар

   


    

Субъектлар

       


      

Тадбирлар

   


      

Муддатлар

     





1-босқич


   

Техник жиҳатдан

тартибга солиш,

стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти (кейинги ўринларда - Давлат назорати департаменти)

     


Назорат хариди ижтимоий тармоқлар орқали ва тўғридан-тўғри юридик ва жисмоний шахслар мурожатлари, давлат назорати натижалари, Президент ва Ҳукумат қарорлари ҳамда Ҳукумат комиссияси баёнлари ҳамда Департаментнинг "Хавфни таҳлил этиш" тизимига асосан амалга оширади.


Доимий








2-босқич


Давлат назорати департаменти


Назорат хариди амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни расмий веб-сайтда жойлаштиради.


Тадбирдан

1 кун олдин








3-босқич


Давлат назорати департаменти


     

Назорат харидини амалга оширишда фойдаланиш учун мақсадли корпоратив банк картасини очади ва Департаментнинг "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси" ҳисобидан зарур миқдорда пул маблағи ўтказади.

     


Доимий








4-босқич


Давлат назорати департаменти


  

Зарур ҳолларда, назорат харидини ҳамкорликда амалга ошириш учун ваколатли органдан (Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, ОАВ вакиллари, сертификатлаштириш идоралари) мутахассисларни жалб қилади.

   


Тадбир ўтказилишидан

3 кун аввал








5-босқич


Давлат назорати департаменти


    

Инспектор томонидан тақдим этилган маълумотномалар ва ҳужжатлар комиссия иштирокида кўриб чиқилиб, назорат харидини амалга ошириш ҳамда масъул ижрочини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

  


1 кун

муддатда








6-босқич


Давлат назорати департаменти


    

Назорат харидини амалга ошириш тўғрисида Давлат назорати департаменти бошлиғи буйруқ чиқаради.

    


1 кун

муддатда











7-босқич


Давлат назорати департаменти


Назорат харидини амалга ошириш учун маблағ ажратади.


1 кун

муддатда




















8-босқич


Давлат назорати департаменти


Масъул ходим комиссия қарорида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектдан (жойига чиққан ҳолда) маҳсулот (товар)ни касса ва/ёки товар чеки билан сотиб олади (бунда, зарур ҳолларда фото ва видеотасвирга олиш воситаларидан фойдаланилади).


Буйруқда кўрсатилган санада




















9-босқич


Давлат назорати департаменти


     

Маҳсулот (товар) намунасини танлаб олиш далолатномаси ва назорат харидини амалга ошириш тўғрисида маълумотнома расмийлаштиради. (Инспектор томонидан маҳсулот идентификация қилинади ва синов дастури ишлаб чиқилади).

     


Назорат хариди ўтказилган кунда

















10-босқич


Давлат назорати департаменти


Назорат хариди давомида олинган маҳсулот (товар) намуналари тамғаланган ва рақамланган ҳолда синов лабораториясига топширилади.


1 иш

кунида

















11-босқич


Синов лабораториялар


     

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга асосан синовлар ўтказилади.

   


Синов услубларида белгиланган муддатларда

















12-босқич


Давлат назорати департаменти


Синов натижалари таҳлил қилинади ва маълумотлар Департаментга киритилади.


Синов лабораторияси хулосаси олинган кун

        

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 март